Рекомендации

Асосий воситаларни ҳисобга олишда қайси МҲХСдан фойдаланиш керак

22.02.2021
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МВ департаменти директорининг ўринбосари
author avatar

Кирилл ПОПАДЮК

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»ни қўллаш соҳаси;
– ижарага олинган активни таснифлаш хусусиятлари;
– ижарага берилган активни таснифлаш хусусиятлари.

 

16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»ни қўллаш соҳаси

Халқаро стандартларга мувофиқ ҳисоботларни тузадиган корхоналар асосий воситаларни ҳисобга олиш учун 16-сон МҲХС (IAS) «Асосий воситалар»ни қўллашлари шарт.

16-сон МҲХС (IAS) асосий воситалар бўйича ахборотни ҳисобга олиш, баҳолаш ва очиб беришга доир қуйидаги масалалар юзасидан тўлиқ ахборот беради:

  • дастлабки тан олиш ва баҳолаш;
  • келгусида баҳолаш, шу жумладан эҳтимолий қайта баҳолаш;
  • асосий воситалардан фойдаланиш билан боғлиқ кейинги харажатлар (жорий ва капитал таъмирлаш, асосий воситаларнинг айрим компонентларини алмаштириш ва ҳ.к.);
  • амортизация;
  • балансда тан олишни тўхтатиш;
  • молиявий ҳисоботга изоҳларда ахборотни албатта очиб бериш.

Ушбу Стандарт асосий воситаларни ҳисобга олиш учун қўлланилади, бошқа Стандартда уларни акс эттиришнинг ўзгача тартиби белгиланган ёки рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.

16-сон МҲХС (IAS)ни қуйидагиларга нисбатан қўлламанг:

а) сотиш учун мўлжалланган деб таснифланган асосий воситалар. Ушбу АВ 5-сон МҲХС (IFRS) «Сотиш учун мўлжалланган айланмадан ташқари активлар ва тўхтатилган фаолият»га мувофиқ ҳисобга олинади;

б) 41-сон МҲХС (IAS) «Қишлоқ хўжалиги»га мувофиқ ҳисобга олинадиган биологик активлар;

с) минерал ресурсларни қидириш ва баҳолаш билан боғлиқ активларни тан олиш ва баҳолаш (6-сон МҲХС (IFRS) «Фойдали қазилмалар захираларини қидириш ва баҳолаш»ни қўллаш соҳаси);

д) нефть, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурслар каби ер ости бойликлари ва фойдали қазилмалар захираларидан фойдаланиш ҳуқуқлари.

Шунга қарамай, 16-сон МҲХС (IAS)ни б–д кичик бандларида қайд этилган активларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш учун қўлланиладиган асосий воситаларга нисбатан қўлланг  .

Эслатиб ўтамиз

16-сон МҲХС (IAS)да асосий воситаларга қуйидагича таъриф берилган:

«Асосий воситалар – қуйидаги моддий активлар:

а) ижарага бериш чоғида ёки маъмурий мақсадларда товарларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш ва хизматларни кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган;

ва

б) бир даврдан узоқроқ муддат давомида фойдаланилиши кутилаётган».

Шу тариқа, бир даврдан узоқроқ муддат давомида наф келтира оладиган жисмонан мавжуд бўлган актив (моддий актив) асосий восита ҳисобланади. Бу ер участкалари, бинолар, ускуналар, транспорт, офис мебели/техникаси ва бошқалар бўлиши мумкин.

Бунда наф олиш усулига эътибор беринг. Актив асосий восита ҳисобланади, у:

  • асосий фаолият турида (товар ишлаб чиқариш, етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида) фойдаланилади

ёки

  • маъмурий мақсадларда фойдаланилади,

ёки

  • операцион ижарага берилади (бу ҳолда 40-сон МҲХС (IAS) «Инвестицион кўчмас мулк»ка мувофиқ акс эттириладиган ер ва бинолардан ташқари),

ёки

  • қишлоқ хўжалиги фаолиятида ишлатиладиган ва бир даврдан узоқроқ муддат давомида мева бера оладиган мевали экин ҳисобланади.
Мисол
16-сон МҲХС (IAS)ни қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган асосий воситаларга нисбатан қўллаш
Қишлоқ хўжалиги корхонаси шоли ва олма боғларини етиштириш билан шуғулланади. Ундаги тракторлар ва комбайнлар, машиналар ва бошқа транспорт воситалари асосий воситалар ҳисобланади. Улар 16-сон МҲХС (IAS)га мувофиқ ҳисобга олинади, чунки ишлаб чиқариш мақсадларида бир йилдан узоқроқ муддат давомида фойдаланиладиган моддий активлар ҳисобланади. Олма дарахтларига мевали экинлар сифатида қаралади ва асосий воситалар таркибида ҳам ҳисобга олинади, чунки...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь