Асосий воситани кешбэк билан сотиб олган бўлсангиз

preview

“Корхона асосий воситаларни сотиб олди. Шартнома кешбэкни назарда тутади. Харидор уни олиш учун шартларни бажарди, сотувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди ва кешбэк суммасини харидорнинг ҳисобрақамига қайтарди. Натижада харидорда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Кешбэкни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?”. 

Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Томонлар келишувида назарда тутилган муддатидан олдин тўлов, катта ҳажмдаги харидлар ва бошқа шунга ўхшаш сабаблар натижасида олинган пул чегирмалари (мазкур ҳолда кешбэк) сотиб олинган ТМЗ қийматини камайтирмайди, балки улар юзага келган даврда молия-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилади .

5-сон БҲМС “Асосий воситалар”да чегирмалар тўғрисидаги норма назарда тутилмаган, бироқ ўхшашлиги асосида АВга ТМЗ учун чегирмаларни ҳисобга олиш бўйича нормани қўллаш мумкин, деб ҳисоблаймиз.

 

Фойда солиғи

Чегирма суммаси операцион фаолиятдан олинган бошқа даромадлар таркибида акс эттирилади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритилади .

 

ҚҚС

Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан СКнинг 257-моддасига мувофиқ солиқ базасига тузатишлар киритиш амалга оширилганда, харидор етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган қўшимча ёки тузатилган ЭҲФ асосида у томонидан илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасига тегишли тартибда тузатиш киритиши керак .

 

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

АВнинг сотиб олиниши

0820 “Асосий воситаларни харид қилиш”

6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” 

ҚҚСни ҳисобга олиш

4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)”

6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” 

АВ учун чегирма

6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” 

9390 “Бошқа операцион даромадлар”

Чегирмадан фойдаланишда ҚҚСни ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритиш

6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” 

4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)”

Buxgalter.uz тавсия қилади
Бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг, бу янги материаллар ҳақида тезроқ билишга ёрдам беради!