Қайта баҳолаш ўтказилмаслигидан ким ютади?

preview

2021 йил 1 январдан бошлаб қайта баҳолаш бекор қилингандан сўнг турли даражадаги экспертлар қайта баҳолаш маъқуллиги фойдасига талай далилларни билдиришган. Натижада - баъзи тадбиркорлар, айниқса уч йилда бир марта қайта баҳолашни ўтказганлар, уни ҳақиқатан ўтказмаслик мумкинлиги юзасидан шубҳалана бошлашди.

Buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА ўз фикри билан ўртоқлашди:

- Президентнинг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон қарорининг 9-бандига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларнинг ҳар йиллик мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинган. Жумладан - улар учун уч йиллик қайта баҳолаш даври белгиланган микрофирма ва кичик корхоналарга.

Шу билан бирга оммавий ахборот воситаларида экспертларнинг қайта баҳолашни ўтказиш ҳимоясига бағишланган материаллари эълон қилина бошлади. Бу тадбиркорларни қайта баҳолашдан воз кечиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан шубҳаланишга мажбур қилди. Барча бошқаларга қўшимча равишда Давстатқўм анъанага биноан 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш индексларини ишлаб чиқди ва эълон қилди.

Ҳотиржам қилмоқчиман: 2020 йил 1 январдан бошлаб баҳолаш ҳақиқатан ҳам мажбурий бўлишни тўхтатган. Қайта баҳолаш индекслари уни ўз ташаббуси тартибида ўтказишга қарор қиладиганлар учун эълон қилинган.

Савол туғилади: қайта баҳолашни 3 йилда бир марта ўтказган корхоналар қандай йўл тутишлари лозим? Ахир улар буни ўтказган ҳолда, олдинги даврлар индексларини ҳисобга олишлари керак бўлган.

Мен олдинги йиллар учун ҳам қайта баҳолашни ўтказмаслик лозимлигига кўпроқ қўшиламан. Мана нима учун.

Айланмадан солиқ тўловчи корхоналар учун қайта баҳолаш тўғрисидаги масала умуман юзага келмайди. Қайта баҳолашни ўтказмаслик айланмадан олинадиган солиққа таъсир кўрсатмайди.

Қайта баҳолаш нимага таъсир кўрсатади? Амортизацияга ва демак - фойда солиғига. Ва - мол-мулк солиғига ва яна кейин фойда солиғига.

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилар учун қайта баҳолашни ўтказмаслик нимага олиб келиши мумкин? Мол-мулк солиғи камроқ, таннарх пастроқ бўлса, фойда солиғи юқорироқ бўлади. Ва табиийки - соф фойда юқорироқ. Мол-мулк солиғи ва фойда солиғи ставкаларини ҳисобга олган ҳолда - солиқ солиш нуқтаи назаридан қайта баҳолашни ўтказишдан воз кечиш варианти энг ҳавфсиз кўринади, меҳнат сарфлари ва вақтни тежаш имконини беради. Бунда кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати мол-мулк солиғини солиш объекти ҳисобланишини унутмаслик лозим. Корхонанинг барча асосий воситалари қайта баҳоланиши лозим ва сарфлар барча асосий воситалар бўйича амортизацияга киритилади. Барчасига қўшимча равишда, кўчмас мулк объектлари бўйича амортизация нормаси, асосан, 3%ни ташкил этади, қолган АВ бўйича эса у анча юқори. Бинобарин, солиқ хатарлари мавжуд эмас.

Барибир кимнингдир солиқ органидан талабнома олиш хатари борми? Бўлиши мумкин - бир хил кўчмас мулк объектлари бўлган корхоналарда ёки зарар кўрган корхоналарда ва бу ҳам амри маҳол.

Таннарх - пастроқ, корхонанинг соф фойдаси - юқорироқ. Мен, муассис сифатида, қайта баҳолашни ўтказмаган ҳолда қўпроқ фойда оламан дейиш учун, солиқ органлари сарфларни оширишлари ва фойда солиғини камайтиришларига тўғри келади. Ва яна шуни унутмаймизки, дивиденд солиғи - 5%, фойда солиғи эса - 15%.

Нима қилганда ҳам, қайта баҳолашсиз ҳаммага яхши.

Бунда, агар корхона қайта баҳоланмаган асосий воситани реализация қилишга қарор қилса, солиқ органлари реализация қилиш нархини - бозор қийматидан фарқ қилишини текширишлари мумкин. Қайта баҳолаш ўтказилган ёки ўтказилмаганидан қатъи назар, реализация қилиш барибир бозор қиймати бўйича амалга оширилиши керак.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади