Аудит
Дата публикации 12.07.2020
Йирик солиқ тўловчилар бўйича минтақалараро ДСИ айрим аудиторлик ташкилотларини ёлғон хулосалар беришда айблаб, уларни жазолашни талаб қилди. Корхоналар текширув натижаларига кўра ижобий аудиторлик хулосасини олганларидан кейин аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қайта топширганлари сабабли айбли деб топилдилар. Ўзбекистон Аудиторлар палатаси раиси Неъматулла КАРИМОВ ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА биргаликда ушбу вазият юзасидан buxgalter.uz учун махсус тушунтириш бердилар: ...