Агар давлат улушига эга таъсисчи бўлса, мажбурий аудитдан ўтиш зарурми

01.06.2021

Давлат улушига эга таъсисчи бўлса корхоналар мажбурий аудитдан ўтиши керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бухгалтерия ҳисоби услубияти бўлими бошлиғи Асал ҲАШИМОВА жавоб берди:


- 25.02.2021 йилдаги ЎРҚ-677-сон Қонуннинг 35-моддасига асосан УФда давлатга тегишли улушга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим.

Активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлган жамиятлар давлатга тегишли бўлган  улушлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар 2020 йил якунларидан бошлаб ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим.

Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан давлат улуши - бу давлатга тегишли бўлган АЖлари акциялари ва масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар устав фондидаги улушлар.

Шу тариқа, агар хўжалик юритувчи субъект ЎРҚ-677-сон Қонуннинг 35-моддасида белгиланган рўйхат остига тушса, у таъсисчилар таркибидан қатъи назар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим.

 

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь