“Автомат” билан айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларини топширишга қандай тайёргарлик кўриш мумкин

11.09.2020

ДСҚ Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдиришга ўтиш бошланганлигини маълум қилди. Buxgalter.uz ахборотни аниқлаштирди ва бухгалтерларга ёрдам тариқасида 2020 йилнинг III чораги учун ҳисоботни тайёрлаш юзасидан қисқача тавсияларни тайёрлади.

Техник жиҳатдан – барчаси тайёр ва 2020 йилнинг III чораги учун ҳисобот даврини (1 дан 15 октябрга қадар) кутмоқда.

Энди Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатрининг “Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар” 3 устуни:

  • ЭҲФ тизимидан маълумотлар асосида;
  • экспорт контрактлари бўйича – ДБҚ ахборот тизимидан автоматик тарзда тўлдирилади.

Ҳисоб-китоб 010-сатрининг қолган устунлари ҳозирча қўлда тўлдирилади. Агар тадбиркорлик субъекти бир нечта фаолият турлари билан шуғулланса, Ҳисоб-китоб 010-сатрининг 4,5,6,7,8,9-устунлари қўлда тўлдирилади ва тизим томонидан акс эттирилган 3-устуннинг суммасига мутаносиблиги текширилади.

III ва IV чораклар учун корхонанинг жами даромади ЭҲФ тизими маълумотлари ва олдинги ҳисобот даврлари (2020 йил ярим йиллиги) учун Ҳисоб-китоб кўрсаткичлари асосида ўсиб борувчи якунни инобатга олган ҳолда шакллантирилади.

2021 йилдан бошлаб, жами даромад фақат ЭҲФ тизими маълумотлари асосида ҳисобланади.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Ҳисобот топширгунга қадар сўнгги 20 кунда:

  • 2020 йил июль-сентябрь даври учун контрагентлар билан тузилган барча шартномалар бўйича ҳисобварақ-фактураларнинг мавжудлиги ва тўғри тўлдирилганлигини қайта текширинг;
  • ўз вақтида расмийлаштирилмаган ҳисобварақ-фактураларни – расмийлаштиринг, хатолар мавжуд бўлган ҳужжатлар бўйича – тузатилган ҳисобварақ-фактураларни тақдим этинг. Бу ҳақда ўз контрагентларингизни огоҳлантиринг;
  • агар илгари тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларда хатолар аниқланган бўлса ва сиз уларга тузатилган ҳисобварақ-фактураларни шакллантирган бўлсангиз – олдинги ҳисобот даврлари (2020 йилнинг I чораги ва/ёки ярим йиллиги) учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қайта топширинг;
  • агар қайсидир битимлар бўйича қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлса – уларни ЭҲФ тизимида расмийлаштиринг.

2020 йилнинг III чораги учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида яна нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

ДСҚнинг асл хабарини дастлабки манбада кўринг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал