Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шакли тузатилди

10.04.2020

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида ноаниқликлар мавжуд бўлиб, улар тезкор равишда тузатилди.

Ҳисоб-китобга қуйидаги тузатишлар киритилди:

  • 011-сатрга “Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар” ўтказилди;
  • Янги 012-сатр “Реализация сифатида қараладиган даромадлар” пайдо бўлди. У 1-илова кўрсаткичларидан (0201-0206-сатрлар) келиб чиқиб тўлдирилади.

Ушбу сатрларни тўлдириш ва илованинг 020-сатрида олинган якунни Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида фаолият турлари бўйича тақсимлаш лозим (агар сизда бир нечта фаолият тури мавжуд бўлса).

  • “Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда” 020-сатрга ўтказилди ва 010+011+012-сатрларни қўшиш ва бутун даромадга бўлиш билан аниқланади.
  • Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида энди фақат “Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 030-сатри)” акс эттирилади.
  • “Солиқ солинадиган жами даромад” (040-сатр) 010+ 011+ 012+030-сатрлар суммасига тенг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал