Фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширмасангиз – айланмадан олинадиган солиқни тўлашингиз мумкин

09.10.2020

Корхона дарё ўзани ҳудудида ажратилган ер учаткасида тош-шағал аралашмасини кавлаб олишни амалга оширмайди, балки уни кейинчалик қайта ишлаш ва реализация қилиш учун сотиб олади. У айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми?

Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси мутахассиси Евгения ГУСАКОВАдан илтимос қилди:

-Айланмадан олинадиган солиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди .

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш – бу фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи .

Ер қаъридан фойдаланиш, шу жумладан - фойдали қазилмаларни кавлаб олиш лицензия асосида амалга оширилади. Ўзларига берилган ер участкалари доирасида захиралари фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобига олинмаган кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олишни лицензия олмасдан амалга ошириш мумкин .

Эътибор беринг
Агар ер участкаси фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ажратилган бўлса, бироқ сиз ундан шу мақсадда фойдаланиш ниятингиз бўлмаса, лицензияловчи орган билан биргаликда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан илгари тугатилиши масаласини ҳал қилинг .

Агар сиз ер қаъридан фойдали қазилмаларни юзага чиқариб олишни амалга оширмасангиз, балки уларни бошқа корхоналардан сотиб олсангиз, сиз фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширмаяпсиз.

Корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли, агар:

  • солиқ даври (календарь йил) учун жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса;
  • у СКнинг 461-моддаси 2-қисмида келтирилган, уларга нисбатан айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайдиган корхоналарга мансуб бўлмаса.

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилар навбатдаги солиқ даври, яъни 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли. Бунинг учун йил бошланишига қадар 10 кундан кечиктирмай солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига хабарнома беринг.

Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга.

Агар илгари сиз ҚҚСни ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган бўлсангиз, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида 12 ойдан кейин қайта ўтишингиз мумкин, бунда жорий календарь йил якунлари бўйича жами даромадлар 1 млрд сўмдан ошмаган бўлиши керак .

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал