Ким 2022 йил апрель учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қайта топширади
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклларига (пакет коди - 10104_27) янги устунлар, сатрлар ва иловалар қўшилди. Солиқ тўловчилар учун бу кутилган ўзгартиришлардир, улар Ҳисоб-китобни солиқ базасини камайтирмасдан ёки оширмасдан топшириш имконини беради. Buxgalter.uz уларни қандай тўлдиришни ДСҚда аниқлаштирди:
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклига 2 та устун қўшилди:
- “Электрон тижорат” - 17.11.2021 йилдаги ПҚ-14-сон қарорнинг 3-бандида кўрсатилган субъектлар учун 2022 йил 1 июлдан бошлаб пасайтирилган солиқ ставкаси жорий этилади - 2% ;
- “Туризм ҳудудида хизмат кўрсатиш фаолияти” - 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорнинг 2-бандида кўрсатилган субъектлар учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар пасайтирилган солиқ ставкаси амал қилади - 1%.
Қўшилган сатрлардаги маълумотлар янги 4-илова “Айрим даромад турлари бўйича солиқ ставкаси ва солиқ базасига тузатиш киритиш ҳисоб-китоб маълумотномаси” маълумотларига асосан автоматик тарзда тўлдирилади.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 4-илова бундай тарзда тўлдирилади:
Сатррақами |
Сатр номи |
Қандай тўлдирилади |
010 |
Электрон тижорат орқали товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад |
Қўлда - Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформаларида электрон савдосини амалга оширувчи субъектлар томонидан |
020 |
Туризм ҳудудида умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини реализация қилишдан олинган даромадларнинг жами суммаси, шу жумладан: (0201-сатр ва 0202-сатр йиғиндиси) |
Автоматик тарзда |
0201 |
Жорий солиқ даврининг I чорагида солиқ солинадиган жами даромад (март ойи ҳисоб-китобининг 050-сатри) |
Қўлда - 27.01.2022-йилдаги ПҚ-104-сон қарорнинг 2-банди “в” кичик бандида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари томонидан. 2022 йил 1 апрелга қадар олинган даромадларни кўрсатиш зарур |
0202 |
Фаолият турлари бўйича товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлари: |
Автоматик тарзда |
02021 |
Меҳмонхона (жойлаштириш) хизмати |
Қўлда - 27.01.2022-йилдаги ПҚ-104-сон қарорнинг 2-банди “в” кичик бандида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари томонидан. 2022 йил 1 апрелдан кейинги даромадларни кўрсатиш зарур |
02022 |
Савдо хизмати |
|
02023 |
Умумий овқатланиш хизмати |
|
02024 |
Кўнгилочар хизмати |
|
02025 |
Туроператор хизмати |
|
02026 |
Турагент хизмати |
0201 ва 02021–02026-сатрлар Тахтакўпир, Хўжайли, Элликқалъа, Когон, Ромитан, Арнасой, Зомин, Фориш, Китоб, Қамаши, Нурота, Қизилтепа, Чуст, Янгиқўрғон, Ургут, Ховос, Бойсун, Оҳангарон, Паркент, Бўстонлиқ, Риштон, Боғот, Хива туманлари, Хонобод, Ангрен ва Хива шаҳарларидаги туризм ҳудудларида умумий овқатланиш ва савдо, шунингдек меҳмонхона, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган .
Тадбиркорларнинг бошқа тоифалари учун Ҳисоб-китобнинг “Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши” 2-иловасида янгилик мавжуд. Унга қўлда тўлдириладиган қуйидаги устунлар қўшилди:
- 0208-сатр - молиявий ижара (лизинг) объектининг қиймати;
- 0209-сатр - экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга берилган товарлар (хизматлар);
- 0210-сатр - Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек резидентлар бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар;
- 0211-сатр - ёрдамчи пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар (хизматлар) ҳажми.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади
- 2022 йилда ким айланмадан олинадиган солиқ бўйича вақтинча имтиёзларга эга
- 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш
- Қандай қилиб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдириш мумкин
- 2022 йил январь ойида кимларга имтиёзлар берилди (жадвал)
- Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини топширишда нимани ҳисобга олиш зарур