Рекомендации

Айланмадан олинадиган солиқни кимлар тўлаши мумкин

08.04.2021
author avatar

Умид ХАМРОЕВ

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Дилором САИДОВА

эксперт «Нормы»

Тавсияда:

– ким айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга;
– ўрнатилган даромад чегарасидан ошиб кетганда  айланмадан олинадиган солиқни  ким тўлаши мумкин;
– ким айланмадан олинадиган солиқни тўлай олмайди;
– қандай қилиб айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлиш мумкин;
– айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтиш;
– айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайтиш;
– айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тўлайдиган бошқа солиқлар.

 

Ким айланмадан олинадиган солиқни тўлашни танлаш ҳуқуқига эга

2020 йилдан бошлаб,  сиз айланмадан олинадиган солиқни тўлашни танлашингиз мумкин, агар қуйидагилар тоифасида бўлсангиз :

  • солиқ даврида (календарь йили) жами даромади 1 млрд. сўмдан ошмаган юридик шахс;
  • солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромади 100 млн. сўмдан ошган, лекин 1 млрд. сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркор.

Агар сиз воситачилик хизматларини амалга оширсангиз, ўрнатилган (белгиланган) даромад чегарасини ўзингизга тегишли мукофот суммасидан эмас, балки реализация қилиш бўйича умумий айланмадан (битим суммасидан) келиб чиқиб аниқлайсиз .

Мисол
Воситачи томонидан айланмадан олинадиган солиқни тўлаш учун даромад ҳажмини аниқлаш
Воситачи комитентнинг умумий қиймати 1,2 млрд. сўм миқдоридаги товарларини реализация қилганлиги учун 120 млн. сўмлик воситачилик мукофотини олади. Унинг даромади (воситачилик мукофоти) 1 млрд. сўмдан анча кам бўлсада, у айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга эмас. Чунки, ушбу ҳолатда асос бўлиб, реализация қилиш бўйича умумий айланма суммаси (битим суммаси) ҳисобланади. Ушбу сумма ўрнатилган чегарадан 200 млн. сўм ортиқча бўлиб, 1,2 млрд. сўмни ташкил этган.

Умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектлари учун преференциялар

Агар, сиз умумий овқатланиш соҳасида кичик тадбиркорлик субъекти ҳисоблансангиз, 2021 йилда фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш учун даромаднинг чегарасини бошқача тарзда аниқлашингизга тўғри келади. Бунда фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш учун даромад суммасини аниқлашда, банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадларни ҳисобга олмайсиз .

Контактсиз тўловлар ўзи нима? Контактсиз тўлов амалга оширилганда, ундан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш учун пластик карта талаб этилмайди. Тўловни амалга ошириш учун, агар илгари картани терминалга қўйиш зарур  бўлса, эндиликда қурилмани банк қурилмасига яқин масофада сақлаш етарли ҳисобланади. Бундай қурилмалар тўлов ускунаси боғланадиган смартфон, соат, браслет бўлиши мумкин. Бунда карта уйда бўлиши ҳам мумкин. Контактсиз тўловнинг асосий афзаллиги – транзакциялар тезлигидир. Aйниқса, ПИН-код киритилмасдан кичик миқдордаги тўловлар амалга оширишда қулай. Ушбу турдаги тўловлар жуда ҳам талабгор: йўл ҳақи учун, тўхташ жойи учун, рухсатнома учун тўловлар ва ҳоказо.

Эътибор беринг

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш заруриятини аниқлаш учун даромадни ҳисоблашнинг ушбу тартиби фақат умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилади.

Агар сиз , қуйидаги тоифаларга кирсангиз, кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланасиз:

  • якка тартибдаги тадбиркор;
  • ўртача йиллик сони 25 кишидан кўп бўлмаган умумий овқатланиш ташкилоти .

2020 йил 1 июлдан бошлаб, умумий овқатланиш корхоналари таркибидаги кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаган ҳолда, уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилди .

Вазият
Президентнинг ПФ-6098-сон Фармонида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда, ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш учун даромад суммасини аниқлаш.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ҳисобланадиган кичик умумий овқатланиш корхонаси жами даромади 5 млрд. сўмни, шу жумладан, жисмоний шахсларнинг банк карталари ҳисобига олган даромади – 4,5 млрд. сўмни ташкил этди.

Корхона 1...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь