15 апрелгача ШЖБПҲ ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларини топширинг

14.04.2020

Ҳурматли бухгалтерларга  қуйидаги  ҳисобот саналари ҳақида эслатиб ўтамиз:

14 апрель:

  • 2020 йил март ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни .

15 апрель:

  • 2020 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил март ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни . Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириш ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

ЭҲФни расмийлаштиришни ва имзолашни унутманг

Ўзингиз танлаган ЭҲФ оператори тизимида, шунингдек my.soliq даги E-factura «Электрон ҳисобварақ-фактуралар» тизимида 2020 йил март ва апрель ойлари учун электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришингиз лозим. 

Эътибор беринг
Ҳисобварақ-фактураларни ва бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҚҚС бўйича ҳисобот даврининг сўнгги кунларига (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасигача) қолдирманг.

Операторингизнинг шахсий кабинетида бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни кўришнинг имкони бўлмайди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни эътибордан қочирмаслик ва контрагентни куттириб қўймаслик учун иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга назар ташлаб туринг:

  • ЭҲФ операторингиз;
  • mysoliq.uz да («ЮШ электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал