15 майга қадар ШЖБПҲ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот топширишга улгуринг

07.05.2020

Ҳурмат бухгалтерларимизга ҳисобот топшириладиган саналар ҳақида эслатиб ўтамиз:

9
май (11 май):

  • 2020 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай тўланади ;

Эътибор беринг
9 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 11 майга кўчирилади .

10 май (11 май):

  • 2020 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай тўланади

  • 2020 йилнинг апрель ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • 2020 йил апрель ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йилнинг I чораги учун вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни . Қуйидагилар бундан мустасно:
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.
Эътибор беринг
10 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли ҳисоботларни топшириш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 11 майга кўчирилади .

14 май:

  • 2020 йил апрель ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этишнинг сўнгги куни ;

 
15 май:

  • 2020 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни   ;
  • 2020 йил апрель ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .

ЭҲФни расмийлаштириш ва имзолашни ёддан чиқарманг

Ўзингиз танлаган ЭҲФ оператори ва E-factura тизимларида   қуйидагиларни амалга оширишни ёддан чиқарманг:

  • 2020 йил апрель ва май ойлари учун реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатиш;
  • олинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириб кўриш ва имзолаш.
Эътибор беринг
Ҳисобварақ-фактураларни ва бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасида) имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҚҚС бўйича ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг. Апрель ойи учун ҳисобварақ-фактураларни 20 майдан кечиктирмасдан ёзиб бериш ва тасдиқлаш лозим.

Операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни кўришнинг имкони бўлмайди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни эътибордан қочирмаслик ва контрагентни куттириб қўймаслик учун иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга назар ташлаб туринг:

  • ЭҲФ операторингиз;
  • mysoliq.uz да («ЮШ электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал