2022 йил август ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Ёз фаслининг ярмиси ортда қолди, очиғи йил ҳам ярмига етди. Бироқ ҳар доим барча ишлар бош бухгалтернинг назорати остида бўлади ва режа бўйича амалга оширилади.

Buxgalter.uz, ҳар доимгидекавгуст ойидаги муҳим саналар ҳақида эслатиб ўтади ва ҳисоботларни тўлдиришга оид йўриқномаларга ҳаволаларни келтиради:

 

5 август:

  • 2022 йил июль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил июль ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .

9 август

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йил август ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади .

· 2022 йил август ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

10 август

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил август ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади ;

Қуйидаги материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз
- Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ қандай ҳисобланади;
  • 2022 йил июль ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни 
  • 2022 йил июль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2022 йилнинг II чораги учун вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .

_______________________

Қуйидагилар бундан мустасно:

  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
  • чораклик ҳисоботларни, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар; 
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

14 август: 

  • 2022 йил июль ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
14 август дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни 15 августга кўчирилади  .

 

15 август:

  • 2022 йил июль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни   .
  • 2022 йил август ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади  .
  • 2022 йил июль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

 

20 август:

  • 2022 йил июль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2022 йил август ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини  йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

  • 2022 йил июль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
  • 2022 йил июль ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *;
  • 2022 йил июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2022 йил июль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

_______________________

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .

Эътибор беринг
20 август дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида санаб ўтилган солиқлар бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 22 августга кўчирилади  .

23 август: 

  • 2022 йил август ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *

________________

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди . 

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди . 

25 август:  

  • 2022 йил июль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Татьяна ЛИМАРЕВА, 

«Норма» компанияси эксперти.