Апрель ойида кимлар чораклик молиявий ҳисоботни топширади

23.04.2020
Диққат
Материалга хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан молиявий ҳисобот тақдим этилиши тўғрисида қўшимча киритилди.

2020 йил I чораги учун чораклик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг «қизғин» палласи (2020 йил 25 апрель) яқинлашмоқда. Айтайлик, корхонанинг 2019 йилдаги айланмаси 1 млрд сўмдан ошган ва у умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган бўлса, ҳисобот топшириш керак ёки керак эмаслиги ҳақида ҳамма бухгалтерларда ҳам аниқ тушунча йўқ. Айланма катта бўлганда улар кичик корхона мақомини йўқотадиларми? Buxgalter.uz бу масалани ҳал қилишда ёрдам беради.

Шундай қилиб, кичик корхонанинг ИФУТ ва ходимларининг ўртача йиллик сони уни аниқлаш учун мезон ҳисобланади .

Корхона 2019 йил якунларига кўра асосий фаолият тури (ИФУТ) бўйича кичик корхона ёки микрофирма мезонига мувофиқ келадиган ходимлар сонига эга бўлса, фақат 2020 йил якунларига кўра солиқ органларига молиявий ҳисоботни тақдим этади .

Апрель ойининг дастлабки кунларида статистика органлари my.soliq.uz даги шахсий кабинетлар орқали 2019 йил учун статистика ҳисоботи якунлари бўйича берилган ИФУТ коди ҳақида солиқ тўловчиларни хабардор қилдилар.

Қолган барча хўжалик юритувчи субъектлар 2020 йил I чораги учун молиявий ҳисоботни топширадилар.

Молиявий ҳисобот Қоидаларга мувофиқ тўлдирилади . 2020 йил I чораги учун солиқ органларига чораклик молиявий ҳисоботни тақдим  этиш муддатлари :

  • жорий йилнинг 25 апрелигача – кичик корхоналар жумласига кирмайдиган тижорат корхоналари;
  • жорий йилнинг 11 майигача (ҳисобот чораги тугаганидан сўнг 40 кун мобайнида) – вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар.

Эслатиб ўтамиз: юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари чораклик молиявий ҳисоботни топширмайдилар, балки фақат молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача тақдим этадилар. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари молиявий ҳисоботни йилда бир марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадилар.

Чораклик молиявий ҳисобот қуйидагилардан ташкил топган :

  • бухгалтерия баланси – 1-сон шакл;
  • молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот – 2-сон шакл.


ННТ чораклик молиявий ҳисоботни топширишлари керакми?

Бу масалага ҳам ойдинлик киритамиз.

Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижорат ташкилоти) ёхуд бундай мақсадда фойда олмайдиган ташкилот (нотижорат ташкилоти) юридик шахс бўлиши мумкин . "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун қоидаларидан келиб чиқилса, микрофирмалар ва кичик корхоналар фаолияти ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган тадбиркорлик субъектлари жумласига киради.

Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) – жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилоти. Шу тариқа, нотижорат ташкилоти микрофирма ёки кичик корхона сифатида малакаланиши мумкин эмас .

Тегишинча, Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичи ННТга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бунда ННТ бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланади ва белгиланган тартибда молиявий ҳисоботни тақдим этишлари шарт.

Шу тариқа, барча ННТ ҳам ходимлари сонидан қатъи назар 2020 йил I чораги учун жорий йилнинг 25 апрелигача молиявий ҳисоботни тақдим этишлари шарт .

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал