Бош бухгалтернинг январь учун режаси: 11 та иш ва битта муаммо

preview

Январь ойи бухгалтерлар учун – шундоқ ҳам осон ой эмас. 2020 йилда эса у: а) солиқ солишдаги туб ўзгаришлар; б) ЭҲФнинг жорий этилиши;  в) онлайн-НКМ билан янада мураккаблашади. Энг асосийси эса – янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши ўта кечиктириб юборилганлиги билан.

Мухтасар қилиб айтганда, дадил бўлинг, ҳамкасблар, бизни улкан ишлар кутмоқда. Бунда нимани эътибордан қочирмаслик керак?

1. 1 январга қадар  корхонага солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатини (солиқ ҳисоби сиёсатини) - алоҳида ҳужжат ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш учун ҳисоб сиёсатининг бўлими сифатида ишлаб чиқиш ва жорий этиш лозим эди.

Янги таҳрирдаги тадбиркорлар зиммасига алоҳида солиқ ҳисоби сиёсатига эга бўлиш мажбуриятини юклайди. Назарий жиҳатдан сиз молия йилини тасдиқланган ҳужжат билан бошлашингиз керак. Амалиётда тушунарли сабабларга кўра бунда муаммо юзага келган бўлиши мумкин, чунки янги таҳрирдаги СК, юмшоқ қилиб айтганда, кечроқ қабул қилинди.

Нима қилиш керак?

1-сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”нинг 55-моддасига асосан ҳар бир корхона бухгалтерия ҳисобини юритиш учун ҳисоб сиёсатини тузиши ва тасдиқлаши лозим. Буни ҳеч ким бекор қилмаган. Унда 2020 йилда ҳисоб юритишнинг барча услублари ва йўллари назарда тутилган бўлиши зарур

Қонун чиқарувчи томонидан тасдиқланган ва имзоланган Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан ҳисоб сиёсатини “Корхонага солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсати” бўлими билан тўлдириш зарур. Агар буни 31 декабргача улгурган бўлсангиз, яхши. Ҳисоб сиёсатига қўшимчалар киритиш ташкилот раҳбарининг буйруғи ёки фармойиши билан расмийлаштирилади. Буйруқ намунасига қаранг.

Агар улгурмаган бўлсангиз, солиқ ҳисоб сиёсатини 2020 йил учун алоҳида локал ҳужжат сифатида қабул қилинг. Буйруқ намунасига қаранг.

2. 2019 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларни тайёрлаш.

Йиллик ҳисоботларни топшириш муддатлари ўзгармади: 15 февраль ва 25 март (хорижий капитал иштирокидаги корхоналар) .

3. Асосий фондларни 2020 йил 1 январь ҳолатига қайта баҳолашни амалга ошириш . Қайта баҳолаш индекслари  вақтда stat.uz. сайтида эълон қилинди.

4. 2019 йил учун статистика ҳисоботи, шунингдек январь ойи учун статистика ҳисоботини 2020 йил учун тасдиқланган янги шакллар бўйича тайёрлаш. Бу шаклларга  stat.uz. сайтида “Ҳисобот шакллари” бўлимида кириш мумкин, шунингдек уларни eStat 3.0 электрон статистика ҳисоботи дастурига юклаб олиш мумкин.

5. 15 январдан кечиктирмай субъект жойлашган жой бўйича экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари суммаси ҳисоб-китобини тақдим этиш.

Қуйидагилар ушбу ҳисоб-китобни тақдим этади:

  • зарарли моддалар чиқинди ва оқоваларини атроф муҳитга чиқарувчи, Ўзбекистон ҳудудида чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
  • ифлослантирувчи моддаларни шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизадиган юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар .

6. 2019 йил учун солиқ ҳисоботи топшириш, унинг муддати 2020 йил январь ойида тугайди:

20 январдан кечиктирмай:

  • 2019 йил декабрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлаш ;
  • Декабрь ойида тўланган дивидендлар ёки фоизлардан солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ;

30 январдан кечиктирмай:

  • 2019 йил учун асосий бўлмаган иш жойи бўйича даромад олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотнома (маълумотлар) тақдим этиш .

7. Жорий тўловлар бўйича дастлабки Маълумотнома-ҳисоб-китоблар, 2020 йил учун ҳисоб-китоблар топшириш, шунингдек январь ойи учун тегишли аванс тўловларини тўлаш.

Шу тариқа, 10 январдан кечиктирмай:

1) Қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

  • Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар юзасидан маълумотнома ;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи юзасидан Ҳисоб-китоб ;

2) бўнак тўловларини амалга ошириш:

  • мол-мулк солиғи бўйича:

- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида.

Эътибор беринг!

Айланмадан солиқ тўловчилар жорий тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўлайдилар.

  • ер солиғи бўйича :

- айланмадан солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;

- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;

20 январдан кечиктирмай:

1) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар юзасидан Маълумотномани тақдим этиш ;

2) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини амалга ошириш:

айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган, солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар  - ҳар ойда йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар;

айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган, солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар - ҳар чоракда йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.

23 январдан кечиктирмай:

2019 йил учун жами даромади 5 млрд сўмдан ошадиган корхоналар январь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловини тўлайди . Тўлов суммасини сизга ДСХО ходимлари ҳисоблаб беришади.

8. ҚҚС хусусиятларини инобатга олиш:

1) 2020 йил январь ойидан ҚҚС тўлашга ўтган корхоналар, 31.12.2019 йил ҳолатига ўтказилган инвентарлаш асосида ТМЗ ва узоқ муддатли активлар қолдиқларининг баланс қийматида инобатга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш ва ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Қуйидагилар ҳисоб-китобга қабул қилинади:

  • ўтиш санасидан (01.01.2019 йилдан  31.12.2019 йилга қадар) олдинги 12 ой мобайнида харид қилинган ТМЗ;
  • 01.01.2019 йилдан кейин харид қилинган узоқ муддатли активлар. Улар бўйича ҚҚС суммаси тегишли солиқ суммасини ўз ичига олган қайта баҳолашни инобатга олмаган ҳолда ўтиш санасига уларнинг баланс (қолдиқ) суммасидан келиб чиқиб аниқланади.

2) Сотиб олинган АВ, НМА ва кўчмас мулк объектлари, шу жумладан – қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби ўзгарди. Агар ҚҚС тўловчи бўлган корхона уларни 2019 йилда харид қилган бўлса ва бунда улар бўйича ҚҚСнинг бир қисми ҳисобга олинмай қолган бўлса , 01.01.2020 йилда ҚҚСнинг қолган қисмини ҳисобга олиш мумкин .

10. Электрон янгиликларни қандай инобатга олиш мумкин?

2020 йил 1 январдан бошлаб:

  • ЭҲФни расмийлаштиршни бошлаш ;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, автомобиллар учун бензин, дизель ёқилғиси ва табиий газ реализация қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун – онлайн-НКМ  ёки виртуал кассага ўтиш .

Унча катта бўлмаган компанияларда бухгалтер кўпинча кадрлар хизмати ходими ишини бирга олиб боради. Шу боис у:

  • ЯММТ (Ягона меҳнат миллий тизими ) билан ишлашни бошлаши: 1 январдан кейин янги қабул қилинадиган барча ходимларни ЯММТда рўйхатдан ўтказиши, ишлаётган ходимларнинг маълумотларини эса -  2020 йил 1 сентябрга қадар ЯММТга киритиши лозим.

11. Корхонанинг локал ҳужжатларига зарур ўзгартиришларни киритиш.

03.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонунга киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда, илгари ЭКИҲда белгиланган иш ҳақига устама ва коэффициентлар ҳисоблаш бўйича корхонанинг локал ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва барча тегишли кўрсаткичларни МҲЭКМга ўтказиш лозим.

Buxgalter.uz