Эслатма: 5 январгача нимани эсдан чиқармаслик лозим

preview

5 январга солиқларни тўлашнинг  охирги иккита санаси тўғри келади. Ушбу кун дам олиш куни бўлганлиги боис муддатлар бир кун олдинга – 6 январга ўзгаради.

5 январь:

  • 2019 йилнинг декабрида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

Иш берувчи 2,11 МҲЭКМдан ошадиган совға қийматидан ЖШДС ҳисоблаши ва 2020 йилнинг 6 январидан кечиктирмай солиқни тўлаши шарт .

  • банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади .

Татьяна ЛИМАРЕВА