«Статистикани» 2 апрелдан кечиктирмай топширинг!

02.04.2020

Давстатқўм сайтида жорий йилнинг I чорагида танлаб текшириладиган Кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг тасдиқланган рўйхати эълон қилинди.

Бундай корхоналар ЭРИ билан тасдиқланган тегишли текширув анкеталарини электрон шаклда тақдим этишлари керак:

  • 1-KB kuzatuv – товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш ҳажмларига эга бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
  • 2-KB kuzatuv – янги ташкил этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
  • 3-KB kuzatuv – ўтган йили тушумга эга бўлмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

I чорак учун давлат статистика кузатуви анкеталарини 2020 йил 2 апрелдан кечиктирмай корхона жойлашган жойдаги статистика органларига тақдим этиш зарур. 24.03.2020 йилдаги янгиланган версиясини ҳисобга олган ҳолда eStat 3.0 дастуридан фойдаланинг.

Аниқ ҳисобот даври – жорий йил чорагидаги текширув анкеталарининг кўрсаткичлари ортиб борадиган якунсиз кўрсатилади.

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал