Директор иш ҳақини ҳисоблашга аралашади. Бу ҳолда нима қилиш керак?

preview

Раҳбар иш ҳақини қандай миқдорда ва кимга тўлашни ўзи хал қилиб, бу билан меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги локал ҳужжатларни бузади ва бухгалтериянинг эътирозларини инобатга олмайди. Муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинми?


– «
Мен ҳар ой иш ҳақи ҳисоблаш ва ой якунлари бўйича мукофотлаш даври келганда стресс ва умидсизликни бошдан кечираман.

Ташкилотимизда иш ҳақини  ҳисоблаш тизими мураккаб. Асосий ходимлар, ўриндошлар, мутахассислар, пудрат шартномаси бўйича ишлаётганлар мавжуд. Маошларни, қўшимча ҳақни, устамаларни, ишбай ҳақ қисмини, ишлаб чиқариш мукофотлари  ҳисобланишини, кўп йил ишлаганликни, касаллик варақалари бўйича ҳақ тўлашни, алимент тўлашни ҳисоблашга тўғри келади.

Иш ҳақини ҳисоблаш учун локал ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган: штат жадвали, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом, мукофотлаш тўғрисидаги Низом, жарима санкцияларни қўллаш тўғрисидаги Низом, ишбай бажарилган ишлар учун нархлар, ҳисоботларнинг ва ҳисоб-китобларнинг шакллари, табель.

Буларнинг барчасига қарамай, ойлик иш ҳақи ҳисоблангандан сўнг, раҳбар тасдиқлаш учун қайднома тақдим этишни сўрайди. Ҳар сафар қайси ходимга қанча пул тўлашни тахминан ҳал қилади. Ҳаммасини қайта ҳисоблашимга ва яна норози ходимларга нима учун бундай маош олганлигини тушунтиришимга тўғри келади.


Бошқарув бўйича маслаҳатчи
Ирина ШАКИРОВА:

 - Жуда мураккаб вазият ... Бу бухгалтер ўз «маҳсулоти» - иш ҳақи учун қайднома ва мукофотлаш устида чуқур иш олиб борадиган масъулиятли, виждонли ва ҳалол одам эканлиги аниқ. Ишлаб чиқилган ва ижро учун тасдиқланган ташкилот қоидаларига амал қилади.

Бироқ бу ташкилотда икки хил стандартлар қўлланилади: раҳбар қабул қилинган ички ҳужжатларни қўпол равишда бузиш мумкин деб ўйлайди.


Эҳтимолий сабаблар:

1. Раҳбар ходимлар ҳисобидан пул тежаш мақсадида била туриб ҳисоб-китобларни ноҳақ юритади ва бу ёндашувни ўзгартирмоқчи эмас.

2. Ишлаб чиқилган локал ҳужжатлар расмий равишда тузилган ва компаниянинг бошқарув мақсадларини ҳисобга олмайди. Ёки раҳбар уларни яратишда қатнашмаган ва ҳужжатларнинг моҳиятига чуқур аҳамият бермаган.

3. Ходимлар учун иш ҳақи ва мукофот пулларини шакллантириш бўйича ички ҳужжатлар шаффоф эмас ва бу ҳолат суиистеъмоллик имкониятини беради.

4. Раҳбар бухгалтернинг иш жараёни диққат билан олиб борилиши, кўп меҳнат талаб қилишини тасаввур қилмаслиги ва кўрмаслиги сабабли унинг ишини қадрламай, тасодифий шахсларни тайинлайди

5. Бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин, аммо моҳияти бир хил. Локал ҳужжат бор, лекин ташкилотда у кучга ега эмас.


Муаммонинг эҳтимолий оқибатлари ва уларни ҳал этиш йўллари:

1. Стрессдан чарчаган бухгалтер иш жойини ўзгартиришга қарор қилади. Чунки икки хил стандартлар қўлланиладиган шароитида ишлаш эртами-кечми уни ҳиссий чарчашга ва профессионал бефарқликка олиб келади. Қарор оқибати яхши бўлмаслиги аён.

2. Бухгалтер меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тартибга солувчи амалдаги локал ҳужжатларни яна бир бор кўриб чиқиш ва қайта ишлаш масаласини кўтаради. Раҳбарга мотивация мақсадларини муҳокама қилишни таклиф қилади. Бундай ҳолда, бухгалтердан қўшимча кўникмалар талаб қилинади, масалан, бошқарув ҳисоби.

3. Масалан, агар раҳбар ёшлигига бориб бухгалтериянинг қандай ҳажмда ва нима учун иш юритаётганини билмаса, бухгалтер буни раҳбарга тушунтириб беришга куч топа олади. Шу билан бирга, ноҳақ ёндашув компаниядаги ишларга қандай таъсир қилишини аниқ мисоллар билан кўрсатиб беради - норози / ишдан бўшатилган ходимлар сони, иш ҳақи хусусидаги саволлар ва бошқалар. Раҳбар ходимларнинг кетиб қолишидан хавфсираса, бу таъсир кўрсатади. Агар ундай бўлмаса, афсус ...

Ушбу вазиятдан эҳтимолий чиқиш йўллари хақида «Компанияда ўзини қандай тутиш керак. Бухгалтернинг самарали ишга доир муомаласи» онлайн-курсда муҳокама қиламиз. Курс 27 апрель куни соат 10:00 да бошланади.                                     

Диққат!                         
Бошқарув бўйича маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВАнинг «Компанияда ўзини қандай тутиш керак. Бухгалтернинг самарали ишга доир муомаласи» онлайн-курси ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун мазкур ҳаволадан фойдаланиш мумкин.