II чоракда кимлар танланма кузатув остига тушди

26.06.2020

Давстатқўм сайтининг «Танланма кузатув» бўлимида жорий йилнинг II чораги учун тасдиқланган Кичик корхона ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинди. Бундай корхоналар 2 июлдан кечиктирмай ЭРИ билан тасдиқланган тегишли кузатув сўровномаларини электрон шаклда тақдим этишлари керак. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

Қуйидагилар кузатиладиганлар рўйхатига тушди:

  • 1-KB kuzatuv – товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш ҳажмларига эга бўлган микрофирма ва кичик корхоналар;
  • 2-KB kuzatuv – янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар;
  • 3-KB kuzatuv – ўтган йили тушумга эга бўлмаган микрофирма ва кичик корхоналар.

II чорак учун давлат статистик кузатув сўровномаларини корхона жойлашган жойдаги статистика органларига 2020 йил 2 июлдан кечиктирмай тақдим этиш лозим. 07.05.2020 йилдаги янгиланган версиясини ҳисобга олган ҳолда eStat 3.0 дастуридан фойдаланинг.

Кузатув сўровномаларининг кўрсаткичлари аниқ ҳисобот даври – жорий йил чораги учун ортиб бормайдиган якун билан қайд этилади.

Диққат
Тегишли Рўйхатга тушган корхона ва ташкилотлар 1-xarajat кузатув сўровномаси бўйича 2020 йил II чораги учун корхона ва ташкилотларнинг маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишга йўналтирилган харажатлари таркибининг бир марталик танланма кузатувидан ўтишлари керак .

Сўровноманинг ушбу шакли ҳам eStat3.0 дастури орқали тақдим этилади, уни жорий йилнинг 15 июлидан кечиктирмай юбориш лозим.

Статистик ҳисоботларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби “eStat bo‘yicha qo‘llanma”да келтирилган.

Танланма кузатувда иштирок этишда фойдаланиладиган маълумотнома материаллари:

Қуйидаги телефонлар орқали қўшимча маълумот олиш мумкин:

  • (71) 202–80–95;
  • (71) 202–80–96;
  • (71) 202–80–33;
  • (71) 202– 80–73. 

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал