Карантин вақтида амортизация ва бошқа харажатларни қаерга киритиш лозим

preview

Агар карантин вақтида фирма ишламаган, ҳеч нарса ишлаб чиқармаган бўлса, ускуна амортизациясини нима қилиш мумкин? Агар ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ҳам, илгари ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни реализация қилиш ҳам бўлмаган бўлса, ишлаб чиқариш цехи ижараси ва электр энергияси бўйича харажатларни қаерга киритиш лозим? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб беради:

- Қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса, белгиланган тартибда фойдаланилмаётган усукуна бўйича ҳисобланган амортизация бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади .

Бундай харажатларни бошқа операция харажатларига киритинг .

Ишлаб чиқариш ускунаси бўйича амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан фойдаланган мақсадга мувофиқдир. Бу ҳолда у фақат ускуна ишлаганда ҳисобланади .

Бекор туриб қолганда амортизация ҳисоблаш ва солиқ оқибатлари ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Агар ишлаб чиқариш цехи ишламаса, имкон қадар ижара харажатларини минималлаштириш лозим. Электр энергияси бўйича харажатлар ишлаб чиқариш жараёни мавжуд бўлмаганда автоматик тарзда минимал бўлади. Агарда улар барибир мавжуд бўлса, уларни бошқа операция харажатларига киритинг.

Уларни солиқ базасидан чегириш учун бундай харажатларни иқтисодий жиҳатдан асослаш керак.