МЧЖ устав фонди зарар суммасига қандай камайтирилади

08.08.2020

МЧЖ муассислари жамият устав фондини ҳисобот даври якунлари бўйича кўрилган зарар суммасига камайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ buxgalter.uz илтимосига кўра бундай хўжалик операцияси қандай амалга оширилишини тушунтириб берди:


– «МЧЖ устав фонди албатта камайтирилиши керак, агар:

  • корхона рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида тўлиқ тўланмаган тақдирда;
  • иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлиб қолса;
  • жамиятга қарашли улуш у жамиятга ўтган кундан эътиборан бир йил ичида тақсимланмаган ёхуд сотилмаган бўлса .

Шунингдек муассислар УФни ихтиёрий тартибда камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Қопланмаган зарар суммасига камайтириш иштирокчилар улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилади. Бунда улушлар миқдорлари сақлаб қолиниши керак. 


УФни камайтириш ҳужжатлар билан қандай расмийлаштирилади

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг. Баённома тузиб, унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • УФни камайтиришнинг умумий миқдори;
  • жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси улушини унинг ҳиссасига мутаносиб равишда камайтириш миқдори.

Қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида:

  • УФ камайтирилгани ва унинг янги миқдори ҳақида барча кредиторларни ёзма равишда хабардор қилинг;
  • УФни камайтириш тўғрисида ОАВда хабар эълон қилинг.

Жамият кредиторлари ўзларига хабарнома йўлланган ёки хабар эълон қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида жамият мажбуриятларини муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ҳамда ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли эканликларини назарда тутинг.

Ўзгартиришларни тасдиқлаб, рўйхатдан ўтказувчи органга 30 кун ичида қуйидагиларни тақдим этинг:

  • МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори;
  • давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
  • кредиторларни хабардор қилганингизнинг далил-исботи (кредиторларнинг вакиллари олганликлари ҳақида имзо чеккан хабарномаларнинг нусхалари ёхуд эълон босиб чиқарилган газета ёки журнал нусхаси);
  • давлат божи тўланганлиги ҳақидаги маълумотлар ёки банк тўлов ҳужжатининг нусхаси .


Бухгалтерия ҳисоби

Дейлик, МЧЖ устав фонди 150 000 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан:

  • 40%и – юридик шахснинг улуши (60 000 минг сўм);
  • 60%и – жисмоний шахснинг улуши (90 000 минг сўм).

Ҳисобот санасида корхонанинг бухгалтерия баланси:

Актив

 

Пассив

 

 

 I бўлим

 

 

Сумма (минг сўмда)

 

 

I бўлим

 

 

Сумма (минг сўмда)

 

Асосий воситалар

 

32 100

Устав капитали

150 000

Узоқ муддатли инвестициялар

 

8 200

Тақсимланмаган фойда (зарар)

– 39 300

I бўлим бўйича жами (130-сатр)

 

40 300

I бўлим бўйича жами (480-сатр)

110 700

 

II бўлим

 

 

 

II бўлим

 

 

Товар-моддий захиралар

 

67 200

Узоқ муддатли мажбуриятлар

26 800

Дебиторлик қарзи

 

14 600

Жорий мажбуриятлар

27 600

Пул маблағлари

 

43 000

 

 

II бўлим бўйича жами (390-сатр)

 

124 800

II бўлим бўйича жами (770-сатр)

54 400

Актив бўйича жами (400-сатр)

 

165 100

Пассив бўйича жами (780-сатр)

165 100

Соф активлар = 400-сатр – 770-сатр = 480-сатр = 165 100 – 54 400 = 110 700 минг сўм.

Соф активлар 39 300 минг сўмлик (150 000 – 110 700) қопланмаган зарар суммасига УФдан кам. МЧЖ муассислари УФни ушбу суммага уларнинг улушларига мутаносиб равишда камайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар.

УФнинг янги миқдори 110 700 минг сўмни (150 000 – 39 300) ташкил этади, шу жумладан:

  • 40%и – юридик шахснинг улуши (44 280 минг сўм);
  • 60%и – жисмоний шахснинг улуши (66 420 минг сўм).

МЧЖ таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санадаги бухгалтерия проводкалари:

Хўжалик операцияси

Сумма (минг сўмда)

Дебет

Кредит

УФ МЧЖ иштирокчилари улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан камайтирилди (иштирокчилар кесимида)

 

39 300

8330-«Пай ва улушлар»

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

Солиқ оқибатлари

УФ қопланмаган зарар суммасига камайтирилганда корхона учун ҳам, МЧЖ иштирокчилари учун ҳам солиқ оқибатлари юзага келмайди».

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал