СИЗНИНГ ИЧКИ НИНДЗЯНГИЗ: бухгалтерга 2021 йилда муваффақиятли ишлашга ёрдам берадиган 5 та тамойил

preview

1. Энг яхши пайт - айни пайт!

Ҳаёт ва айни дамдан завқ олинг, агар ҳаракат қилиш лозим бўлса - ҳозирнинг ўзида ҳаракат қилинг! Сизни эртага нима кутаётганлигини ким ҳам биларди?

Ўйлаб кўринг, 12 ой илгари сиз хушмуомалалик билан ва бахтдан порлаган ҳолда, соддалик билан ўзингиз ва атрофдагиларни “Янги йил, янги бахт билан” табриклаган эдингиз... Кейин эса - янги СК, барча учун ҚҚС, локдаун, иш ҳақининг камайтирилиши, ЭҲФ, электрон меҳнат дафтарчалари билан ЯММТ, онлайн-НКМ, ССҲС, МҲХС, картотека, ҳисобот ва солиқ назоратининг янги шакллари, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш, талабнома, “светофорлар” ва бошқа МХИК...

Бухгалтер, жонажон бухгалтерим, сизнинг 2020 йилингиз муюлишдаги «Афросиёб» электропоезди каби тўхтамай ғизиллаб ўтиб кетди. Агар нимадир қилмоқчи бўлсангиз, ҳозир қилинг!


2. Қийноқлар бурамасини тарк этинг

Қийналишни бас қилинг, ахир сиз бухгалтерсиз, бунинг устига бош бухгалтерсиз! Ҳаммаси ўзингизнинг қўлингизда. Сиз иккита солиқ кодексини бошдан кечирдингиз, учинчисини деярли ўзлаштириб олдингиз! Молия вазирлиги ўзиникиларни ташлаб қўймайди: Дилшод Султоновнинг тушунтиришлари тўплами доим тўлдириб борилмоқда, яқинда кодексга изоҳлар сифатида - алоҳида бобда чиқариш мумкин бўлади.


3. Мослашувчан бўлинг

Табаррук ёшда бўлганлиги туфайли тиши бўлмаган бир донишманд айтганидек - тил анча мослашувчан бўлгани учун тишдан кўпроқ яшамоқда.

Янги қоидаларми? Ажойиб! Янги шаклларми? Марҳамат! Ҳисоботни ҳар ой учун контрагентларимиз неча маротаба дафъатан улар ҚҚС тўловчиси эканликлари ёдларига тушса, шунча қайта топшириш лозимми? Аллақачон тайёрман, югураяпман!

Лекин сиз - компаниянинг мияси, юраги, умуртқаси ва  асаб толасисиз! Қачон сиз ўзингизни ноҳуш ҳис қилсангиз, ҳамма ўзини ёмон ҳис қилади. Сизсиз - уддалолмаймиз. Сиз шуъла сочаётган қурол-яроғи бор супер ниндзясиз! Сиз - мослашувчансиз, шу боис сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса синдиролмайди.


4. Ўз чегарангизни сақланг, ўз ресурсларингиздан фойдаланинг

Бухгалтерни 09:00 гача ва 21:00 дан кейин безовта қилиш тақиқланади. СМС билан ҳам, Телеграмда хабарлар билан ҳам, худо кўрсатмасин телефон орқали ҳам, ҳатто ҳаёлан ҳам! Нуқта.

Иш вақтида у ҳаммасини ҳал қилади, ҳисоблайди, синчиклаб билиб олади, ҳисобот топширади, жавоб ёзади, муҳокама қилади, қўнғироқ қилади, югуриб бориб келади ва яна сўнгги паллада ҳаммани қутқаради. 21:00 да уни тинч қўйинг... Бухгалтер дам олаяпти, унинг ҳам шахсий чегаралари бор.


5. “Норма”да бўлинг!

Биз сизни тушунамиз! Ва - ҳатто талай пуллик контент билан - ҳар доим фойдали маълумотлар билан ўзимизникилар билан “беғараз” ўртоқлашамиз. Доим бонуслар ва пасайтирилган тарифлар мавжуд, доим қандайдир қизиқарли бепул вебинарчани топиш мумкин... Биз сизнинг солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби бўйича барча саволларингизга жавоб излаймиз, янги йилдан эса - МҲХС бўйича ҳам. Уларни туркумлаштирамиз, тартибга соламиз, ўзимиз фойдаланамиз ва сиз билан баҳам кўрамиз.

Сизларни кириб келган янги йил билан қутлаймиз, қадрли бухгалтерлар!