2020 йилда Экология бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади

14.01.2020

Атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби бу Ўзбекистон бухгалтерлари томонидан топшириладиган ягона ҳисобот. Бунинг учун Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бошқармасига шахсан ташриф буюрилади ва барча зарур ҳужжатлар қоғоз шаклида олиб келинади.  
Ўтган йилдан ҳисоб-китобни топшириш муддатлари ўзгарди, корхоналарнинг бир қисми уни 15 январгача биринчи марта топширадиларИдора ташриф буюрувчилар оқимини ўз вақтида қабул қилишга ҳаракат қилмоқда, бироқ бухгалтерлар узоқ кутиб қолишмоқда.
Қандай қилиб ҳисоб-китобни бир ташрифнинг ўзида  топшириш ва муддатида топширмаганлик учун катта жарима тўлашдан қутулиб қолиш мумкин? Ҳисоб-китобни топширишдаги тажрибаси ҳақида маслаҳатчи бухгалтер Виктория БЕЗГИНА сўзлаб беради.

Муддатлар

- Ҳамма ушбу ҳисоб-китобни 25 январгача топширишга ўрганиб қолган. Бироқ 11.10.2018 йилдаги 820-сон ВМҚ чиқиши билан муддатлар ўзгартирилди. Энди I ва II тоифага кирувчи ташкилотлар бундай ҳисоботни чоракда бир марта ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача топширадилар.  III ва IV тоифага кирувчи ташкилотлар, шунингдек тоифа берилмаган корхоналар – бир йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январига қадар топширадилар.

Корхонангиз қайси тоифага киришини бу ерда аниқлашингиз мумкин.

Қандай ҳужжатлар келтирилади?

I-IV тоифага кирувчи ташкилотлар ҳисобот топширишдан олдин экологик экспертиза хулосасини тақдим этишлари лозим. Экспертиза 22.11.2018 йилдаги 949-сон ВМҚга мувофиқ қуйидагилар томонидан ўтказилади:

  • Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Давлат экологик экспертизаси маркази;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг давлат экологик экспертизаси марказлари;
  • Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат экологик экспертизаси маркази.

Шунингдек Ҳисоб-китобни топшириш чоғида тушунтириш хатини ҳам тақдим этиши лозим (намунага қаранг). Уни тўғридан-тўғри ҳудудий бошқарманинг ўзида тўлдириш мумкин, бироқ тажрибали бухгалтерлар уни офисда хотиржам ҳолатда олдиндан тўлдирадилар. Тузувчи хатни ўз имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқлайди.

Тақдим этилган маълумотларга асосан бошқа мутахассислар барча ҳисоб-китобларни амалга оширадилар ва сизга қоғозга чиқариб берадилар. Ҳужжатда тўланадиган сумма ва уни тўлаш учун реквизитлар кўрсатилади.

Диққат
Ўзингиз билан думалоқ муҳрни олишни унутманг. У ҳисоб-китоб ва тушунтириш хатини тасдиқлаш учун керак бўлади. Муҳрни олиб келмасангиз, кейинги куни яна келишингизга ва навбат кутишингизга тўғри келади.

Компенсация тўловини шу куннинг ўзида тўлаш мумкин. Асосийси – буни 820-сон ВМҚда белгиланган муддатларгача амалга оширишга улгуриш. I ва II тоифага кирадиган тўловчилар – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача. Қолган барча ташкилотлар эса 25 январгача.

Диққат
Ҳисоб-китобни топширишни охирги кунга қолдирманг, чунки навбат кутаётганлар кўп бўлиши мумкин. Охирги кунга яқин қолганда, анча мураккаблашиб боради.
Диққат
Ҳисоб-китоблар ҳисобот йилидан кейин йилнинг 15 январигача бўлган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, компенсация тўлайдиган III ва IV тоифага кирувчи субъектлар атроф- муҳитга меъёр доирасида ва меъёрдан ортиқча ташланмаларни ташлаганлик, зарарли моддаларни чиқарганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини бир йилда БҲМнинг 4 ва 2 бараварида миқдорида тўлайдилар .

Ушбу масалани тартибга соладиган Низомда ҳисоботни почта орқали жўнатиш имконияти ҳам назарда тутилган. Тўғри , бунда 820-сон ВМҚда белгиланган қоидаларга амал қилиб, мустақил равишда ҳисоб-китоблар қилишга тўғри келади.

Энди энг асосий жиҳати …

11.10.2018 йилдаги 820-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 23-бандига мувофиқ юқорида айтиб ўтилган Ҳисоб-китобни электрон шаклда топшириш мумкин – бунда унинг олинганлиги ҳақида хабарномани олиш зарур! Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар компенсация тўловчи субъектларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Бироқ, сиз бундай қила олмайсиз, сабаби бунинг учун техник шарт-шароитлар яратилмаган: тасдиқланган электрон ҳисобот шакли ва уни жўнатиш тартиби мавжуд эмас.

Келгуси йилда бухгалтерларнинг «экологик» мушкулотларига барҳам топишига умид қиламиз.

Виктория БЕЗГИНА,
Олег ГАЕВОЙ.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал