еStat 4.0 дастури статистика ҳисоботларини жўнатиш бўйича асосий платформага айланди. Ундан қандай фойдаланилади

preview

Давлат статистика қўмитаси Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Дастлаб тест режимида ишлаб келган еStat 4.0 дастури статистика ҳисоботларини электрон шаклда қабул қилиш, жўнатиш ва қайта ишлаш учун ягона ишчи платформага айланди.

Buxgalter.uz тегишли идорадан мазкур тизимдан қандай фойдаланиш мумкинлиги борасида маълумот олди

 

Статистика ҳисоботини жўнатиш учун:

  • Давлат статистика қўмитасининг электрон интерактив хизматлар портали (my.stat.uz) орқали ЭРИдан фойдаланган ҳолда ахборот тизимидаги шахсий кабинетига киринг;
  • тегишли статистика ҳисоботи шаклини тақдим этиш даврийлиги ва белгиланган муддатидан кечиктирмай электрон статистика ҳисоботини шакллантиради ва Давлат статистика қўмитасига ахборот тизими орқали жўнатинг.

еStat 4.0нинг аввалги дарстур версияларидан фарқли жиҳати  шундаки, уни фойдаланувчининг компьютерига ўрнатишнинг ҳожати йўқ. Барчасини hisobot.stat.uz. интернет-платформаси орқали амалга ошириш мумкин.

Шахсий кабинетга ЭРИ калити ёки OneID тизими ёрдамида қуйидаги ҳавола орқали кириш мумкин.

Корхонанинг еStat 4.0 тизимидаги асосий идентификатори – СТИР.

Тизимга кириш учун корхонанинг ҳам, номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг ҳам ЭРИ калитидан фойдаланиш мумкин. Раҳбар шахсий кабинет орқали тизимга кириш учун  масъул шахсларни ўзи белгилаши мумкин.

Жисмоний шахснинг калитидан фойдаланиш учун хўжалик субъектининг раҳбари Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ўз ходимининг реквизитларини корхонанинг СТИРига боғлаб беришни сўраб хат  (ЭРИкалити билан имзоланган муҳрга эга ҳужжатнинг сканер шакли) жўнатиши лозим.

Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилот ҳисобини юритувчи бухгалтерларга ҳар бирида алоҳида ваколатли шахс сифатида статистика ҳисоботларини топшириш  учун  қулай.

Тизимга кирилгандан сўнг бундай “кўп функцияли” шахслар ўзларига мос бўлган  ташкилотлар рўйхатини кўрадилар. Битта корхона бўйича ҳисоботларни жўнатгандан сўнг, мазкур фойдаланувчи тизимдан чиқмаган ҳолда навбатдаги ташкилот ҳисоботига ўтиши мумкин.

 

Ташкилот реквизитларини қандай таҳрир қилинади

Ҳозирги вақтда eStat 4.0 да ташкилот телефон рақами ва электрон почта манзилини таҳрирлаш мумкин. Яқин кунларда корхона раҳбари  ҳамда статистика маълумотларини жўнатишга масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш имконияти пайдо бўлади. 

 

Маълумотлар хавфсизлиги

Масъул шахс алмашиши жараёнида архивнинг сақланганлиги борасида хавотирга ўрин йўқ. Аввал шакллантирилган ва тизим орқали жўнатилган ҳисоботлар архивлаштирилади ва “Жўнатилган ҳисоботлар” бўлинмасидан ўрин олган мазкур ҳужжатлардан фақат хўжалик юритувчи субъект фойдалана олиши мумкин бўлади.

Шунингдек, қораламаларни сақлаш ва кейинчалик улар билан ишлаш функцияси  ҳам мавжуд.

 

2021 йил учун йиллик ҳисобот қандай тартибда топширилади

Барча корхоналар 1 kb-shakli  йиллик ҳисоботини  eStat 4.0 орқали топшириши режалаштирилмоқда.

Техник масалалар бўйича қўшимча маълумотларни (71) 202-81-45 рақами орқали олишингиз мумкин.

Диққат

Фойдали тавсиялар:

  • Қандай қилиб солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларига ўзгартиш киритиш мумкин
  • Бухгалтер корхона манзили ўзгартирилганида нималарга эътибор бериши керак

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади