III чоракда кимлар учун танланма кузатув ўтказилади

18.09.2020

Давлат статистика қўмитаси сайтининг “Танланма кузатув”  бўлимида жорий йилнинг III чораги учун тасдиқланган Кичик корхона ва микрофирмаларнинг рўйхати эълон қилинган. Бундай корхоналар 2 октябрдан кечиктирмай ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда электрон шаклда тегишли кузатув сўровномаларини тақдим этишлари лозим. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

Қуйидагилар кузатиладиганлар рўйхатларига тушган:

  • 1-KB kuzatuv – товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш ҳажмларига эга бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
  • 2-KB kuzatuv – янги ташкил этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
  • 3-KB kuzatuv – 2019 йилда тушумга эга бўлмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

III чорак учун давлат статистика кузатуви сўровномаларини 2020 йил 2 октябрдан кечиктирмай корхона жойлашган жойдаги статистика органларига тақдим этиш зарур. 07.05.2020 йилдаги янгиланган версиясини ҳисобга олган ҳолда eStat 3.0 дастуридан фойдаланинг.

Кузатув сўровномалари кўрсаткичлари аниқ ҳисобот даври – жорий йил чораги учун ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатилади.

Қуйидаги телефон рақамлари орқали қўшимча маълумот олиш мумкин:

  • (71) 202-80-95;
  • (71) 202-80-96;
  • (71) 202-80-33;
  • (71) 202-80-73. 

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал