ДУК фойдасидан қандай фойдаланилади

preview

Давлат унитар корхонасида йил якунида солиқларни тўлагандан кейин тақсимланмаган фойда қолди. Уни қандай мақсадлар учун ва қандай шартларда фойдаланишни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди:


- Давлат корхонасининг даромадларини тақсимлаш тартиби унинг мол-мулки мулкдори томонидан белгиланади .

ДУКнинг солиқлар  тўлангандан сўнг, соф фойдасидан Давлат бюджетига ва муассисга ажратмалардан кейин  соф фойдаси - корхона ихтиёрида қолади ва ундан муассиснинг қарорига биноан фойдаланилади . Хусусан, у ДУКнинг устав фондига ўтказилиши мумкин .

Муассис давлат корхонасининг молиявий йил якунлангач 6 ойдан кеч бўлмаган муддатда тақсимланадиган соф фойдасининг бир қисмини - Давлат бюджетига соф фойданинг 30%и миқдорида ажратмаларни ҳисобга олган ҳолда олиш ҳуқуқига эга.

Эътибор беринг!
Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50% ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан 2021 йилнинг 1 июлига қадар 2020 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50%идан кам бўлмаган миқдорда Давлат бюджетига тегишли равишда ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендларни 2021 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмасдан тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилади .

Юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда, корхона ихтиёрида қоладиган тақсимланмаган фойдадан у ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тўғрисидаги қарорни унинг муассиси қабул қилади. Бунда, бундай фойдадан фойдаланиш мақсадлари ушбу давлат корхонаси фаолиятининг мақсадлари ва мол-мулкнинг мақсадига зид келмаслиги керак .

Эътибор беринг!
Дивидендларни қандай ҳисобга олиш ва тўлаш ҳақида МВ департементи директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА ва «Норма» эксперти Олег ЦОЙнинг тавсияларида ўқинг.