ХК мулкдорига ҳисобга олишни қўллаган ҳолда қандай қилиб дивидендларни тўлаш мумкин

14.10.2020

Шу йилдан бошлаб дивидендларни тўлашда  корхонанинг ўзи томонидан олинган дивидендлар суммасига солиқ базасини камайтириши мумкин. Ушбу тартиб хусусий корхоналарга ҳам татбиқ этилади, сабаби хусусий корхона мулкдорига соф фойдадан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади .

Buxgalter.uz илтимосига биноан мулкдорга ҳисобга олишни қўллаган ҳолда қандай қилиб дивидендларни тўлаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳақида “Норма” эксперти Дилором САИДОВА сўзлаб берди:

- Шартли мисолни кўриб чиқамиз.

2020 йилда хусусий корхона ўз мулкдорига 250 млн сўм суммада дивиденд ҳисоблади.

Шу жумладан:

  • февралда – 200 млн сўм;
  • сентябрда – 50 млн сўм.

Ўз навбатида ХК МЧЖнинг муассиси ҳисобланади, у 2020 йилнинг июль ойида ХКга 70 млн сўм (солиқни инобатга олган ҳолда) миқдорида дивиденд ҳисоблади ва тўлади.

1. Дивиденд солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади

Мулкдорга 2020 йил I чоракда фойдани тўлаш чоғида дивидендлар тарзида олинган даромадлардан олинадиган солиқ юзага келмайди .

 

Эслатиб ўтамиз
2020 йил 1 апрелга қадар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси солиқ солишдан озод этилган .

 

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон резиденти бўлган ХК мулкдорига соф фойдани тўлашда 5% ставка бўйича солиқ, яъни 2,5 млн. сўм (50 млн сўм х 5%) ушлаб қолиш зарур . Бироқ, агар ҳисобга олиш қўлланилса, мулкдорга тақсимланаётган фойданинг бутун суммасини тўлаш мумкин.

2. Илгари олинган дивидендлар бўйича солиқ қандай ҳисобга олинади

2020 йилдан бошлаб дивидендларни олиш чоғида “ҳисобга олиш” механизми жорий этилди.

Дивидендларнинг солиқ солиниши лозим суммаси корхонанинг ўзи томонидан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ва ўтган ҳисоботда (солиқ даврларида) олинган дивидендлар суммасига камайтирилади . Бунда олинган дивидендлар суммаси фақат бир марта чегирилади.

Бизнинг мисолимизда корхона июль ойида МЧЖдан 70 млн сўм олган, шундан кейин сентябрь ойида мулкдорга 50 млн сўм ҳисоблаган. Бу шуни англатадики, сентябрь ойида 70 млн сўмдан 50 млн сўмни ҳисобга олиш мумкин. Ошган 20 млн сўм (70-50) кейинги даврларда ҳисобга олинади. Сентябрь ойида дивидендлар тарзида оилнган даромадлардан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси нолга тенг бўлади.

3. Ҳисобланган ва тўланган дивидендлар, шунингдек ҳисобга олиш қайси ҳисоботларда акс эттирилади

2020 йилдан бошлаб жисмоний шахслар ва юридик шахслар учун солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобининг ягона шакли тасдиқланган (10202_4 кодли). У Фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киради.
Мазкур Ҳисоб-китоб қўлланилаётган солиқ солиш тартибидан қатъи назар тақдим этилади.

Ҳисобот дивидендлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай  тақдим этилади. Солиқ дивидендларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади.

Бизнинг мисолимизда Ҳисоб-китоб мартда (февраль учун) ва октябрда (сентябрь учун) тақдим этилади. Сентябрь ойи учун Ҳисоб-китобни тузишни кўриб чиқамиз .

Дивидендлар жисмоний шахсга ҳисобланиши боис, Ҳисоб-китобнинг II бўлимини “Жисмоний шахсларнинг дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлари” тўлдириш зарур.

Йил бошидан бошлаб ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг барча суммасини – 250 млн сўмни – Ҳисоб-китобнинг 080 ва 091-сатрларида акс эттирамиз. 090-сатр “Ҳисобот даврида тўланган дивидендлар ва фоизлар” автоматик тарзда акс эттирилади.

2-иловани “Солиқ агенти томонидан жисмоний шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот” тўлдиришни унутманг. Унда олдинги даврда тўланган 200 млн сўм миқдоридаги имтиёзли даромадни ва жорий солиқ даври учун тўланадиган 50 млн сўмни акс эттиринг.

2020 йилнинг I чораги учун дивидендларни (200 млн сўм), имтиёзли сумма сифатида Ҳисоб-китобнинг 111-сатрида акс эттиринг. Улар 110-сатрда “Имтиёзлар жами” автоматик тарзда акс эттирилади.

Корхона томонидан МЧЖдан олинган дивидендларни (70 млн сўм) 3-илованинг “Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида солиқ суммаси ушлаб қолинган дивидендлар тўғрисида маълумот” 6-устунида акс эттиринг. Фақат 50 млн сўмни ҳисобга олиш мумкинлиги боис, уларни Ҳисоб-китобга 3-илованинг 7-устунида ҳисобга олиш мумкин, 2,5 млн сўм солиқ суммасини эса – 3-илованинг 8-устунида. Қолган 20 млн сўм (70-50) суммани 3-илованинг 9-устунида акс эттиринг ва у кейинги даврларда ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобнинг 100-сатрида “Ҳисобга олиниши лозим бўлган олинган дивидендлар суммаси” ҳам ҳисобга олинадиган 50 млн сўм суммани акс эттириш лозим.

Ҳисоб-китобнинг 120-сатрида солиқ базаси нолга (250-200-50) тенг бўлади. 140-сатрда ҳам солиқ суммаси нолга тенг бўлади.

 

Эътибор беринг
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида дивидендлар акс эттирилмайди.

 

Олинган ва тўланган дивидендларни ҳисоботда қандай акс эттиришни бу ерда ва бу ерда ўқишингиз мумкин.

 

4Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

2020 йил февраль ойида имтиёзли дивидендларни ҳисоблаймиз ва тўлаймиз:

Операциянинг номи

Сумма

Дебет

Кредит

1.

ХК мулкдорига дивидендлар ҳисобланди

200 000 000

8700

6610

2.

Дивидендлар тўланди

200 000 000

6610

5110

2020 йил июль ойида дивидендларни олиш чоғида МЧЖдан “Даромад суммаси ва солиқ даври учун ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида маълумот”ни сўраб олишни тавсия қиламиз. Баённома ва МЧЖнинг тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси асосида қуйидаги ўтказмаларни бажарамиз:

Операциянинг номи

Сумма

Дебет

Кредит

1.

Олинадиган дивидендлар ҳисобланди

 70 000 000

4840

9520

2.

Тўлов манбаида дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ (5%) ушлаб қолинганлиги акс эттирилди

 

 3 500 000

9810

6410

6410

4840

3.

МЧЖдан дивидендлар олинди

 66 500 000

5110

4840

2020 йил сентябрь ойида дивидендлар ҳисобланиши ва тўланишини акс эттирамиз:

Операциянинг номи

Сумма

Дебет

Кредит

1.

ХК мулкдорига дивидендлар ҳисобланди

 50 000 000

8700

6610

2.

Дивидендлар тўланди

 50 000 000

6610

5110

Агар дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш чоғида ҳисобга олишни қўлламаган бўлсангиз:

Операциянинг номи

Сумма

Дебет

Кредит

1.

ХК мулкдорига дивидендлар ҳисобланди

50 000 000

8710

6610

2.

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ (5%) ушлаб қолинди

 2 500 000

6610

6410

3.

Дивидендлар тўланди

47 500 000

6610

5110

Сиз Ҳисоб-китоб асосида ортиқча ушлаб қолинган солиқни сторнировка қилишингиз (ёки тескари ўтказмани бажаришингиз) ва ушбу суммани мулкдорга тўлашингиз мумкин:

Операциянинг номи

Сумма

Дебет

Кредит

1

Ортиқча ушлаб қолинган дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ сторнировка қилинди

- 2 500 000

6610

6410

2

Дивидендлар тўланди

 2 500 000

6610

5110

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал