Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби қандай топширилади

preview

ДСҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар бўйича ҳисобот топшириш муддати - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 куни эканлиги ҳақида эслатма йўллади. У вақтларда бир йилдан ортиқ муддатдан буён у бўйича тегишли тўловлар айнан кимга амалга оширилишига эътибор бермаган ҳолда 20 кунгача ҳисобот беришган.

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:


- Мураккаб вазият юзага келмоқда.

Солиқ кодекси нуқтаи назаридан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ҳаммасини тўғри ёзаяпти. Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлардан олинадиган ЖШДС ҳисоб-китобини тақдим этиш муддати - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 кунига қадар , юридик шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлардан олинадиган фойда солиғи бўйича эса - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 кунига қадар .

Бироқ битта муаммо мавжуд: Ҳисоб-китобнинг электрон шакли фойда солиғи шаклларида - яъни унинг ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 кунига қадар тўлдирилишини назарда тутадиган бўлимда жойлаштирилган. Ва ҳануз Ҳисоб-китоб - жисмоний (35) ва юридик шахслар (137) учун назарда тутилган турли кодларга қарамай, тўғри “ўтирган” ва солиқ органлари томонидан эътирозларсиз қабул қилинган. Бу, афтидан, улар кимга - юридик ёки жисмоний шахсга тўланганлигидан қатъи назар ҳамма дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқни ойнинг 20 кунига қадар тўлашга кўникиб қолишларига кўмаклашган.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчиларга йўлланган эслатма, аниқроғи - жамоатчиликнинг унга нисбатан муносабати мутахассисларни вазиятни жиддий ўрганишга мажбур қилди. Ҳамма СКни эътибор билан қайта ўқиб чиқа бошлади. Мен ўзимнинг ТГ-каналимда ушбу масалага бағишланган пост эълон қилганман. ДСҚ вазиятга муносабат билдирди ва ҳозир муаммони ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.

Мен вазиятдан чиқишнинг битта йўлини кўраяпман: жисмоний шахслар учун мавжуд Ҳисоб-китоб шаклини ЖШДС ҳисоб-китоби шаклларида жойлаштириш, юридик шахслар учун эса - фойда солиғида қолдириш зарур.


- Ойдинлашган ҳолатлар туфайли 2021 йил февраль учун Ҳисоб-китобни топшириш ва солиқни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлигини аниқлаганлар, нима қилишлари лозим?

- Имкон қадар тезроқ Ҳисоб-китобни топширинг ва солиқни тўланг. 30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг нормаларидан келиб чиққан ҳолда солиқ органлари санкцияларни қўллашлари керак эмас.

Бироқ бу бундан буён СКнинг нормаларини бузиш учун асос эмас. Ҳатто агар муаммоларни техник бартараф этиш чўзилиб кетса, жисмоний шахслар бўйича солиқ Ҳисоб-китобини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 кунига қадар топшириш лозим”.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади