Ўзбекистон резидентига чет эл валютасида дивидендлар тўлаш мумкинми

preview

Илгари валюта счётларида ҳисобда бўлган суммалар дивидендлар тўлашга йўналтирилиши мумкин эди . 2020 йил августда ушбу қоидалар ўзгарди . Энди уларда валюта маблағларини сарфлаш йўналишларининг ёпиқ рўйхати кўрсатилган, уларнинг орасида дивидендлар тўлаш мавжуд эмас.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволни МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича сертификатланган мутахассис, «Profi Training» молия саводхонлиги мактаби бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди:


- Корхонанинг валюта маблағларини энди дарҳол Ўзбекистон резидентлари бўлган таъсисчиларга дивидендлар тўлашга йўналтириб бўлмайди. Дастлаб уларни Ўзбекистон сўмига конвертация қилиш ва шундан кейин дивидендларни тўлаш зарур.

Фараз қилайлик, корхона 2020 йил якуни бўйича 300 000 000 сўм соф фойда олди. Ягона таъсисчи - жисмоний шахс, Ўзбекистон резиденти. Корхонанинг валюта счётида -  $50 000.

2021 йил мартда корхона 2020 йил фойдасининг тўлиқ суммасини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Дивидендлар тўлаш кунида (09.03.2021 й.):

  • МБ курси: 1 АҚШ доллари - 10 497,47 сум;
  • сотишнинг биржа курси:  1 АҚШ доллари -10 440 ,65 сўм.

Дивидендларнинг тўлиқ суммасини тўлаш учун корхона тахминан $29 000 (300 000 000 : 10 440,65)ни сотиши зарур.

Валюта сўмга айирбошлангандан кейин дивидендларни тўлаш мумкин. Бунда шуни эътиборга олингки, Ўзбекистон резидентлари бўлган таъсисчиларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига тўлов манбаида 5% ставка бўйича дивиденд солиғи солинади.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Сумма (сўм)

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

АҚШ долларини сўмга конвертация қилиш учун ариза бериш (ҳисоб МБ курси бўйича юритилади)

304 426 630

($29 000  х 10 497,47)

5530*

5210

АҚШ долларини сотиш курси бўйича сўмга конвертация қилиш

302 778 850

($29 000  х 10 440,65)

5110

5530

Валютани МБ курсидан паст сотиш муносабати билан курс фарқлари бўйича зарарни акс эттириш

1 647 780

9620

5530

Тасисчи қарорига мувофиқ (қарор қабул қилиш кунида) дивидендларни ҳисоблаш

300 000 000

6610

8710

Тўлов манбаида дивиденд солиғини ҳисоблаш

15 000 000

(300 000 000 х 5%)

6610

6410 **

Таъсисчига дивидендлар тўлаш

285 000 000

6610

5110

Дивиденд солиғини даромадни тўлаш кунидан кечиктирмай ўтказиш

15 000 000

6410

5110

* Амалиётда компаниялар ўзларининг ишчи счётлар режасига чет эл валютасини сотиш (масалан, 5530) ва уни сотиб олиш (масалан, 5531) учун блок-счётлар киритишади.

** Корхона ўзининг ишчи счётлар режасига дивиденд солиғини ҳисобга олиш учун “6400” гуруҳи счётлари таркибида алоҳида субсчёт қўшиши мумкин”.

Эътибор беринг!

Дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек дивиденд солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

Ушбу масалани молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ва “Норма” эксперти Наталья МЕМЕТОВА қўшма тавсияда тушунтиришган.