Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари (АВ томонидан 14.06.1999 й. 746-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат вазирлиги томонидан 07.05.1999 й. 834-сон билан тасдиқланган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.06.1999 й.

N 746




ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ

07.05.1999 й.

N 834


КЕЛИШИЛГАН

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМА

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИ

07.05.1999 й.

N ДЖ-08/243


ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР

ПАЛАТАСИ

07.05.1999 й.

N 372


Мазкур Намунавий қоидалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Идоравий мансублиги, мулкчилик ва

хўжалик юритиш шаклларидан қатъи

назар корхона, муассаса, ташкилот

ички меҳнат тартибининг*

НАМУНАВИЙ ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ички меҳнат тартибининг ушбу қоидалари** Меҳнат кодексига, меҳнат тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат интизомини ҳамда иш берувчи билан ходим ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатлар масалаларини тартибга соладиган асосий қатъий меъёрий ҳужжат ҳисобланади.


1.2. Қоидалар корхонанинг касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва корхонада қўлланилади.


1.3. Қоидаларга риоя қилиш иш берувчилар ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланади, уни бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.


1.4. Иш берувчининг қуйидагиларга мажбуриятлари:


1.4.1. Ходимларнинг меҳнатини ташкил этиш;


1.4.2. Қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яратиш;


1.4.3. Ходимга у бажарган иш учун корхонада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш.


1.4.4. Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитини таъминлаш;


1.4.5. Қонунчиликка жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар томонидан дам олиш ҳуқуқини амалга оширишни, уларга кафолатли ва бадал тўловлари тўланишини таъминлаш;


1.4.6. Меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унга етказилган зарар учун ходимга ҳақ тўлаш;


1.4.7. Ходимларнинг ваколатли органлари ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб бориш;


1.4.8. Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаларини тузиш.


1.5. Ходимнинг мажбуриятлари:


1.5.1. Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш;


1.5.2. Меҳнат интизомига риоя қилиш, иш берувчининг қонунга мувофиқ келадиган фармойишлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида ҳамда аниқ бажариш;


1.5.3. Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларга риоя қилиш;


1.5.4. Корхонанинг мол-мулкига авайлаб муносабатда бўлиш;


1.5.5. Меҳнат жамоасининг аъзолари, корхона мижозлари ва иш жараёнида алоқа қиладиган бошқа шахслар билан хушфеьл муносабатда бўлиш.



2. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ (КОНТРАКТИНИ)

ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР

ҚИЛИШ ТАРТИБИ***


2.1. Ишга қабул қилиш иш берувчига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ёки меҳнат бўйича органларнинг бепул воситачилиги орқали амалга оширилади.


2.2. Ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан бошлаб рухсат берилади.

Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун ишга умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғи ва маънавий ривожланишига зарар етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган, ўқишдан бўш вақтда енгил меҳнатни бажариш учун - улар ўн беш ёшга етганда ота-оналаридан бири ёки ота-онанинг ўрнини босадиган шахслардан бирининг ёзма розилиги билан қабул қилишга рухсат берилади.

Ўн саккиз ёшга етмаган шахсларни ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 241-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.

2.3. Ишга қабул қилинаётганда ишга кирувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:


2.3.1. Паспорт (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат), ўн олти ёшга етмаган шахслар эса - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва яшаш жойидан маълумотнома.

Чет эл фуқаролари, паспортдан ташқари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳ

...