Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

5-сон БҲМС "Асосий воситалар" (АВ томонидан 20.01.2004 й. 1299-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 09.10.2003 й. 114-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 20 январда 1299-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2003 йил 9 октябрдаги

114-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур стандарт рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув

тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима

қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб

чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


5-СОН БҲМС


АСОСИЙ ВОСИТАЛАР


Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур стандартнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида хўжалик юритувчи субъектга (бундан буён - корхона) тегишли бўлган асосий воситалар ҳисоби усулини аниқлаш ҳисобланади.


2. Асосий воситаларни ҳисобга олишда уларнинг актив сифатида тан олинган пайтини белгилаш, уларнинг мазкур активларга нисбатан қўлланилиши шарт бўлган баланс қийматини ва амортизацияни ҳисоблаш усулларини белгилаш, шунингдек асосий воситаларнинг баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни ва уларнинг чиқиб кетиши ҳисобига молиявий натижаларни белгилаш ва ҳисобга олиш асосий қоидалар ҳисобланади.


3. Мазкур стандартда қўлланиладиган атамалар:


а) асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар;


б) амортизацияланадиган қиймат - молиявий ҳисоботларда фараз қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси. Бошланғич қиймати қуриб битказиш, асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантириш ишлари бўйича харажатлар суммага оширилган асосий воситалар учун амортизация қиймати бўлиб, ушбу ишлар фараз қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чиқариб ташлаган ҳолда тугатилганидан сўнг мазкур асосий воситалар фойдаланишга киритилган вақтда аниқланган уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ҳисобланади;

в) амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси;


г) фойдали хизмат муддати - корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори. Қуриб битказиш, асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантириш бўйича ишлар тугатилганидан сўнг фойдаланишга киритилган асосий воситалар учун фойдали хизмат муддати бўлиб ушбу ишлар тугатилганидан сўнг мазкур асосий воситалар фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб корхона томонидан асосий воситалардан фойдаланиладиган вақт даври ёки корхона ушбу асосий воситаларни қўллашдан олишни кутаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) миқдори ҳисобланади;

д) бошланғич қиймат - тўланган ва қопланмайдиган солиқларни (йиғимларни), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва исталган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича қилинган харажатларнинг қиймати;

е) жорий қиймат - маълум санадаги

...