Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2019 й. 404-сон қарорига 1-илова)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 майдаги

404-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини

бошқариш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Агентлик:

давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва ҳисобот беради;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва давлат, шу жумладан чет элдаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (шу жумладан давлат улушларини сотиш), давлат активларини ижарага бериш, хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувни жорий этиш, иқтисодий ночор хўжалик жамиятларини молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятида давлат томонидан тартибга солиш ва мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази" ДУКнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Агентлик, Агентликнинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий бошқармалари ва унинг таркибига кирадиган идоравий мансуб тузилмалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эгадирлар.


6. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, қисқартирилган номи - Давлат активлари агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Агентство по госактивам;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - The State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи -State Assets Agency.


7. Агентликнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 6-уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИК ТУЗИЛМАСИ


8. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентлик марказий аппарати;

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси;

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини ўрганиш маркази;

Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази;

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;

Агентликнинг Бинолардан фойдаланиш дирекцияси.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари


9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш;

ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;

илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан ошириш;

давлат иштирокидаги корхоналарни, шу жумладан халқаро молия институтлари тавсиялари асосида босқичма-босқич ички ва ташқи бозорларда рақобатлаша оладиган, самарали корхоналарга айлантиришга кўмаклашиш;

давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капитализацияни ошириш, соҳасига кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш;

давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда, шу жумладан давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш орқали инвестиция фаолиятини амалга ошириш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг облигация ва акцияларини чиқариш ва реализация қилиш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO/SPO бўйича эмиссияларни жойлаштириш ҳисобига, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек портфель инвестицияларни жалб қилиш;

давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш), ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;

таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини олиб бориш;

баҳолаш фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш, мол-мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш, шунингдек, риэлторларни сертификатлаштириш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.

10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:

тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳисобини юритади;

давлат активларини самарали бошқариш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, менежмент сифатини ошириш, шунингдек, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

давлат активларини бошқариш масалалари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

ишончли бошқарувчилар хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб топширилган хорижда жойлашган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга оширади;


ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш соҳасида:

ўзига устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш учун берилган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашиаъзолигига, шунингдек, ижро органга (раҳбар ва раҳбар ўринбосарларига) киритилаётган номзодларни келишиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга, уларнинг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига ва ишончнома берилган Агентлик вакилларига тегишли кўрсатмалар беради;

устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;

хўжалик жамиятлари, шу жумладан чет элдаги, бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифода этади;

зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан юқори малакали мутахассисларни ёллаш орқали акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;


илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан ошириш соҳасида:

акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ва кузатув кенгашларининг ролини тубдан оширишга, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар олдидаги жавобгарлигини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради;

хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланадиган аъзоларига малакавий талабларни белгилайди;

устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритади;

республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ижро этувчи органи ва кузатув кенгашининг корпоратив бошқарувнинг сифатли тизимини жорий этиш бўйича ҳисоботларини вақти-вақти билан эшитишни ташкил этади;

корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштириш ва хўжалик жамиятларида давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу йўналишда хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этади;


давлат иштирокидаги корхоналарни, шу жумладан халқаро молия институтлари тавсиялари асосида босқичма-босқич ички ва ташқи бозорларда рақобатлаша оладиган, самарали корхоналарга айлантиришга кўмаклашиш соҳасида:

хўжалик жамиятларини самарали бошқаришни таъминлаш учун уларни корпоратив бошқарувнинг энг илғор тажрибасини жорий этиш ишларини олиб боради;

солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;

корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш йўли билан давлат активларини самарали бошқариш, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг менежменти, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари билим ва кўникма даражасини ошириш билан боғлиқ семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этади;


давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капитализацияни ошириш, соҳасига кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тамойиллар ва қоидалар асосида тавсиялар ишлаб чиқади;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлат улуши мавжудбўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;

давлат улуши мавжудбўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказишни ташкил этади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;

давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари ва уларнинг таркибидаги корхоналар тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборот, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинадиган ҳисоботлар асосида таҳлил ва мониторинг қилади;

давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг веб-сайтларига қўйиладиган талабларга риоя этилишини назорат қилади ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб боради;

давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда, шу жумладан давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш орқали инвестиция фаолиятини амалга ошириш соҳасида:

давлат акция пакетларини (улушларини) танлов асосида ишончли бошқарувга беради;

давлат акция пакетларининг (улушларининг) ишончли бошқарувчилар хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;

ишончли бошқарувга берилган давлат акция пакетлари (улушлари) мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари кун тартибига киритилган қонун ҳужжатларида белгиланган масалалар бўйича кўрсатмалар беради;

давлат акция пакетлари (улушлари)ни ишончли бошқарувчилари фаолияти юзасидан ҳисоботларни олади ва таҳлил қилади;


давлат иштирокидаги корхоналарнинг облигация ва акцияларини чиқариш ва реализация қилишни ташкил этиш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) ҳисобига, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек портфель инвестицияларни жалб қилиш соҳасида:

давлат улуши мавжудбўлган хўжалик жамиятлари акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) ташаббуси билан чиқади;

маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

давлат активларининг инвестицион жалб этувчанлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;

ишлаб чиқаришни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш жараёнларига зарур инвестицияларни жалб этиш учун хўжалик жамиятларининг облигацияларини чиқариш ташаббуси билан чиқади;


давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш),ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш соҳасида:

давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини оширишни кўзда тутувчи самарали механизмларни жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этиш;

хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;

хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Агентлик томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб боради;

манфаатдор давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари, хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;

устав капиталига берилган объектлардан ва (ёки) эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар жойлашган объектлардан ташқари, янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (разблокировка қилишга) депо топшириғини тақдим этади;

хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;

давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек, давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;

давлат корхоналари ва муассасаларини, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини, шу жумладан чет элдаги ва давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари иш кўрадиган хўжалик жамиятларини ҳисобга олади (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно);

давлат акциялар пакетларини (улушларни) ва бошқа мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиладиган ва фаолият кўрсатаётган хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритади;

давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;

давлат мулки бўлган мол-мулкни ижарага беришнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган ижарага беришнинг янги усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат корхоналарига давлат мулкини бериш бўйича давлат корхоналари ташкил этилишининг келишилишини амалга оширади;


таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосда фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади;

таҳлил натижалари юзасидан молиявий соғломлаштириш бўйича "йўл хариталари" - дастурларини (кейинги ўринларда "йўл хариталари" деб аталади) ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

"йўл хариталари" лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

"йўл хариталари"нинг бажарилиши бўйича маълумотларни йиғиш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;

"йўл хариталари"нинг бажарилишида корхоналарга кўмаклашади;

"йўл хариталари"ни бажарилишида давлат органларига ва тегишли ташкилотларга юзага келаётган муаммоли масалаларни ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан илтимоснома юборади, шунингдек илтимоснома бажарилмаган тақдирда бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;

тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан ўрнатилган тартибда жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки банкротлик таомилларини қўллаш бўйича таклиф ишлаб чиқади;


банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;

суд бошқарувчилари аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;

устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш ҳолати, шунингдек, бундай корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёнини назорат қилади;

суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади;


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини олиб бориш соҳасида:

манфаатдор давлат органлари, ишончли бошқарувчилар билан биргаликда устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида самарали дивиденд сиёсатини амалга оширишда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий параметрларини тайёрлаш жараёнида Агентликка эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат улушлари юзасидан йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланадиган дивидендлар прогноз кўрсаткичларини ҳисобот йилининг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;

Агентликка эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат улушлари бўйича дивидендларни (ажратмаларни) хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлашда Давлат солиқ қўмитасига кўмаклашади.

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари муассис ҳисобланган давлат корхоналари, жумладан, давлат мулкини ижарага бериш марказлари соф фойдасининг бир қисми ёки ҳаммасини олади;


баҳолаш фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш, мол-мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш, шунингдек, риэлторларни сертификатлаштириш соҳасида:

баҳолаш фаолиятини лицензиялайди;

баҳоловчилар ва риэлторларга малака талабларини белгилайди, уларга малака сертификатлари беради;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

махсус ваколатли давлат органи билан бирга риэлторлик ташкилотлари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

риэлторлик ташкилотлари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;

белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда баҳолаш ва риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



2-§. Агентлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


11. Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини таъминлаш ва мувофиклаштириш;

3) ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини такомиллаштиришни ташкил этиш;

4) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари, вазирлик ва идоралардан марказий аппаратда кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

5) Агентлик ваколатига киритилган масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;

6) маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш, Агентликка юкланган вазифаларни бажариш мақсадида эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил қилиш;

7) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмаларни кадрлар билан таъминланишини мувофиқлаштириш;

Агентлик марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


12. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Агентлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;

2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг Агентлик ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

3) Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;

4) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширади;

5) Агентлик фаолиятини ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади, шу жумладан норма ижодкорлиги соҳасида;

6) Агентлик ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

7) Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқади ва келишади, шунингдек, Агентликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилади;

8) давлат активларини самарали бошқариш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, менежмент сифатини ошириш, шунингдек хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзолари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

9) давлат активларини бошқариш масалалари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

10) тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳисобини юритади;

11) устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

12) ишончли бошқарувчиларнинг хизматларига уларнинг фаолияти учун белгиланган тартибда ҳақ тўлашни ташкил этади;

13) хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга, уларнинг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига ва ишончнома берилган Агентлик вакилларига тегишли кўрсатмалар беради;

14) устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;

15) хўжалик жамиятлари, шу жумладан чет элдаги, бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалайди;

16) зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан юқори малакали мутахассисларни ёллаш йўли билан акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;

17) акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ва кузатув кенгашларининг ролини тубдан оширишга, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар олдидаги жавобгарлигини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради;

18) хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланадиган аъзоларига малакавий талабларни белгилайди;

19) устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритади;

20) республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ижро этувчи органи ва кузатув кенгашининг корпоратив бошқарувнинг сифатли тизимини жорий этиш бўйича ҳисоботларини вақти-вақти билан эшитишни ташкил этади;

21) корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва хўжалик жамиятларида давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлайди;

22) хўжалик жамиятларини самарали бошқаришни таъминлаш учун уларни корпоратив бошқарувнинг энг яхши илғор тажрибасини жорий этиш ишларини олиб боради;

23) солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;

24) корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш йўли билан давлат активларини самарали бошқариш, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг менежменти, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашларидаги давлат номидан сайланган аъзоларига, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари билим ва кўникма даражасини ошириш билан боғлиқ семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этади;

25) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тамойиллар ва қоидалар асосида тавсиялар ишлаб чиқади;

26) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади;

27) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;

28) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;

29) давлат улуши мавжудбўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказишни ташкил этади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;

30) давлат улуши мавжудбўлган хўжалик жамиятлари ва уларнинг таркибидаги корхоналар тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборот, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирилиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинадиган ҳисоботлар асосида таҳлил қилади ва мониторинг қилади;

31) давлат акция пакетларини (улушларини) танлов асосида ишончли бошқарувга беради;

32) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) ташабуси билан чиқади;

33) маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

34) давлат активларининг инвестицион жалб этувчанлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;

35) ишлаб чиқаришни модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш жараёнларига зарур инвестицияларни жалб этиш учун хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларини чиқариш ташаббуси билан чиқади;

36) Агентлик марказий аппарати томонидан хусусийлаштириладиган объектларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади, хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;

37) хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Агентлик томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб боради;

38) манфаатдор давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилишини назорат қилади;

39) ваколатли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларининг ҳудудий бошқармалар томонидан бажарилишини назорат қилади;

40) эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари, берилган ваколат доирасида хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;

41) устав капиталига берилган объектлардан ва/ёки эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар жойлашган объектлардан ташқари, янги мулкдорга ўзи хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (разблокировка қилишга) депо топшириғини тақдим этади;

42) хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантиради;

43) давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек, давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;

44) давлат активларини хусусий мулкдорларга "ноль" харид қиймати бўйича бериш юзасидан ҳудудий органлар томонидан ўтказиладиган хатловларни назорат қилади;

45) давлат корхоналари ва муассасаларини, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини, шу жумладан чет элдаги ва давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари иш кўрадиган хўжалик жамиятларини ҳисобга олади (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно);

46) чет элда жойлашган давлат кўчмас мулкларининг белгиланган тартибда ҳисобини юритади;

47) давлат акция пакетларини (улушларни) ва бошқа мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиладиган ва фаолият кўрсатаётган хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритади;

48) давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;

49) давлат корхоналарига давлат мулкини бериш бўйича давлат корхоналари ташкил этилишининг келишилишини амалга оширади;

50) Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг ишчи органи вазифасини бажаради;

51) белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосда фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини ҳудудий органлар томонидан таҳлил қилинишини мониторинг қилади;

52) таҳлил натижалари юзасидан "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятларига киритади;

53) "йўл хариталари" лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

54) "йўл хариталари"нинг бажарилиши бўйича маълумотларни йиғиш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади ва "йўл хариталари"нинг бажарилишида корхоналарга кўмаклашади;

55) "йўл хариталари"ни бажарилишида давлат органларига ва тегишли ташкилотларга юзага келаётган муаммоли масалаларни ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан илтимоснома юборади, шунингдек, илтимоснома бажарилмаган тақдирда бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;

56) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки банкротлик таомилларини қўллаш бўйича белгиланган тартибда таклиф ишлаб чиқади;

57) устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;

58) суд бошқарувчилари аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;

59) устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;

60) устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш жараёни қандай бораётганлиги, шунингдек, бундай корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёнини назорат қилади;

61) суд бошқарувчилари фаолияти юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, ҳудудий бошқармаларнинг таклифига асосан уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади;

62) баҳоловчилар ва риэлторларга малака талабларини белгилайди, уларга малака сертификатлари беради;

63) баҳолаш фаолиятини лицензиялайди;

64) лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;

65) баҳолаш ташкилотлари лицензиялари ҳамда баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатлари реестрини юритади;

66) Агентлик ваколатига кирадиган масалаларнинг ҳал этилиши бўйича сансалорлик, бюрократизм, муддатлар чўзилиши ҳолатларини аниқлайди ва уларнинг бартараф этилишини таъминлайди.

Агентлик марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-§. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг

вазифалари ва функциялари


13. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

3) ўзига берилган ваколат доирасида давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;

4) давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш) ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;

5) таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

6) банкротлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш.


14. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўз ҳудудидаги давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳисобини юритади;

2)устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

3) ўз ваколати доирасида хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга ва ўзининг вакилларига кўрсатмалар беради;

4) ўз ваколати доирасида устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;

5) хўжалик жамиятлари бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалайди;

6) зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан юқори малакали мутахассисларни ёллаш йўли билан акциядор (қатнашчи) сифатида, шу жумладан Агентлик марказий аппарати томонидан бошқарилаётган активлар бўйича, давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;

7) солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, ўз ваколати доирасида хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;

8) давлат улуши мавжудбўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;

9) давлат улуши мавжудбўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;

10) ўз ваколати доирасида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказишни ташкил этади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;

11) маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

12) давлат активларининг инвестицион жалб этувчанлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;

13) давлат активларини бошқариш масалалари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

14) хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилашда иштирок этади;

15) ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органи вазифаси бажаради;

16) хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Агентлик томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб боради;

17) манфаатдор маҳалий давлат идоралари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади

18) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

19) ўз ваколатлари доирасида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари, хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;

20) ўз ваколатлари доирасида устав капиталига берилган объектлардан ва (ёки) эркин иқтисодий зоналарва кичик саноат зоналар жойлашган объектлардан ташқари, янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (разблокировка қилишга) депо топшириғини тақдим этади;

21) давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;

22) давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиришни амалга оширади;

23) белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид ҳудудий маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосида фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади;

24) "йўл хариталари" лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

25) "йўл хариталари"нинг бажарилиши бўйича маълумотларни йиғиш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;

26) "йўл хариталари"нинг бажарилишида юзага келган муаммолар юзасидан Агентлик марказий аппаратига уларни бартараф этиш таклифи билан биргаликда маълумотлар киритади;

27) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан ўрнатилган тартибда жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки банкротлик таомилларини қўллаш бўйича таклифини Агентлик марказий аппаратига тақдим этади;

28) устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида Агентлик марказий аппарати билан келишилган ҳолда ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;

29) устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларининг бажарилишини мониторингини юритади;

30) суд бошқарувчилари фаолияти юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида Агентлик марказий аппаратига таклиф киритади.

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларига ҳамда Агентлик раҳбариятининг қонун ҳужжатлари доирасидаги топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширадилар.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ВА УНИНГ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


15. Агентлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

2) вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-хуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;

3) Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

4) "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ҳамда "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ хўжалик жамиятларининг устав капиталида ўзига берилган давлат акция пакетлари (улуш) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқини амалга ошириш;

5) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан Агентлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

6) Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволарни киритиш;

7) ўзгага ноқонуний берилган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар ва бошқа давлат активлари давлат божи тўланмасдан қайтарилиши тўғрисида судларга даъволар ва аризалар бериш, шунингдек, ишларнинг судларда кўриб чиқилишида қатнашиш;

8) Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат статистика органлари, давлат солиқ хизматлари органлари, давлат хизматлари маркази ва бошқа вазирлик ва идоралардан бепул олиш;

9) бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини жамлаш, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш ва сарфлаш;

10) Агентликнинг тегишли мурожаати келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда келишилишини таъминлаган ҳолда, Молия вазирлиги ва юқори турувчи манфаатдор давлат органлари розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъий назар ,давлат кўчмас мулк объектларини (хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) бир давлат ташкилоти тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида Агентлик директори қарорини қабул қилиш;

11) Агентлик ва унинг ҳудудий органларининг давлат мулкини, ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига бепул ўтказиш;

12) Агентлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;

13) давлатга тегишли акцияларни (улушларни) ва мол-мулкни сотиш, шунингдек, уларни, шу жумладан ташқи бозорларда хўжалик жамиятларининг акцияларига (улушига) ва мол-мулкига алмаштириш бўйича операцияларни амалга ошириш;

14) идоравий бўйсунишдан, идоравий бўйсуниш мавжуд бўлмаганда, ҳудудий бўйсунишдан келиб чиққан ҳолда кузатувчи кенгашларга ёки хўжалик жамиятларининг йиғилишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятларига, давлат бошқаруви органларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига асосланган тақдимномалар киритиш йўли билан устав фондида давлат улуши бўлган давлат корхоналари, хўжалик жамиятлари раҳбарларини алмаштириш масалалари ташаббуси билан чиқиш;

15) устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текшириш ёки махсус масаласи бўйича аудиторлик текширишини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш;

16) акциядорлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг акцияларини (улушлари, пайларини) сотиб олиш;

17) корпоратив бошқарув, менежмент, молия ва қимматли қоғозлар соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгашлари таркибига киритиш учун жалб этиш;

18) берилган ваколатлар доирасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, мансабдор шахсларга жарималар солиш;

19) фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштириш дастурларини шакллантиришда қатнашиш, шунингдек уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;

20) устав фондида давлат улуши бўлган, иқтисодий таваккалчилик гуруҳида турган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини нормаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар бериш;

21) устав фондида давлат улуши бўлган ва иқтисодий суд томонидан банкрот деб эътироф этилган хўжалик жамияти бўйича тугатиш ишларини амалга оширишда қатнашиш;

22) Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун комиссиялар, кенгашлар ва бошқа маслаҳат органларини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг низомлари ва тартибини тасдиқлаш, зарурат бўлганда, уларга бошқа вазирликлар, идораларнинг ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;

23) Агентлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

24) Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб топширилган хорижда жойлашган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириш учун:

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга кадар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкни, мазкур давлат ҳамда Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органларининг хорижий ваколатхоналари билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари эҳтиёжи учун вақтинчалик бепул топширади, бунда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органлари хорижий ваколатхоналари раҳбарлари, уларга топширилган хориждаги мулкнинг бут ҳолда сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;

мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга белгиланган тартибда топширади;

хорижда банк ҳисобварақларини очади, мазкур ҳисобварақлардаги маблағларни мустақил тасарруф этади;

тўғридан-тўғри шартномалар асосида мулкни бошқариш учун зарур бўлган мустақил экспертларни, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг фирмаларини, суғурта компаниялари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш компаниялари ва ташкилотларини, шу жумладан хорижий ташкилотларни жалб қилади;

25) Агентлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро даражада ифода этади;

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. Агентлик ходимлари корпоратив бошқарув малака аттестатини олмасдан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланиш ҳуқуқига эга.


17. Агентлик:

1) ўзига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек давлат активлари бошқариш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

2) ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

4) ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

5) фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқукларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.



2-§. Агентлик марказий аппаратининг хуқуқлари ва жавобгарлиги


18. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан Агентликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

2) Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

3) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда, уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;

4) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

5) тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

6) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш;

7) Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;

8) Агентлик Ҳайъати қарори билан Агентликка берилган давлат акция пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (иштирокчи) ҳуқуқини амалга ошириш учун уларни ҳудудий бошқармаларга қўшимча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилмасдан бериш ёки ҳудудий бошқармалардан шу тартибда Агентликка олиш;

9) Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда шакллантириш ва улардан фойдаланиш;

10) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳадаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

11) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

12) мустақил таркибий бўлинма раҳбари томонидан Агентлик директорининг буйруғи асосида белгилаб берилган масалалар юзасидан чиқиш хатларига имзо қуйиш.

Агентлик марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Агентлик марказий аппарати:

1) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари билан биргаликда Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

2) Агентлик марказий аппарати бўлинмаларининг Агентлик фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлашга доир ишини ташкил этиш;

3) Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек Агентлик қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан утказиш;

4) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

5) фукаролар ва табиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя килинишини таъминлаш учун жавобгардир.



3-§. Агентликнинг Қорақалпоғистои Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг

хуқуқлари ва жавобгарлиги


20. Агентликнинг Қорақалпоғистои Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошкаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) Агентлик ваколатларига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ташкил қилиш;

3) ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш.


21. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари:

1) Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) ўзининг фаолияти билан боғлик бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

3) Агентликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

4) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат активларини бошқариш соҳасида юзага келадиган муаммоларнинг ҳал этилиши бўйича тегишли дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари"ни самарали амалга ошириш;

5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгардир.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


22. Қуйидагилар Агентлик биринчи раҳбари - директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари ҳамда Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсатидаги масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларини бажариш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

8) Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентликнинг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

10) Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассисликларига (иқтисод, молия, юриспруденция, психология, ташқи алоқалар, филология ва ҳ.к) талаблар белгилаш, самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш;

13) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

15) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, кўрсатмалар чиқариш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

16) Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

17) Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўз ўринбосарлари ҳамда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

19) Агентликнинг ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

20) Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

21) Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

22) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

23) Агентлик, унинг ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб тузилмалари иш фаолиятининг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Агентлик раҳбарлари ва ходимлари уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

27) Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;

28) Агентлик Ҳайъат мажлисларида раислик қилиш;

29) зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

30) Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари тузилмаларини тасдиқлаш;

31) Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;

32) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентликнинг бошқарув ходимлари қўшимча штат бирликларини киритиш;

33) маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида, уларга истисно тариқасида, Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда жалб қилиш;

34) Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига), қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;

35) Агентликка юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;

36) Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисида низомларни, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари низомларини ҳамда уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

37) Агентлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

38) Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва таркибий бўлинмалари ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;

39) Агентлик тизимидаги ходимларни ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;

40) Агентлик мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;

41) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш.


23. Қуйидагилар директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя килиш;

2) Агентлик раҳбари вақтинча бўлмаганида директор буйруғи асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Агентликнинг ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Агентлик фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмаларнинг режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишининг назоратини таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

8) Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

10) ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Агентлик директорининг топшириғига асосан иштирок этиш;

11) Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) соҳага оид масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик директорига киритиш;

15) ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Агентлик директорига таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

18) давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиш сифатини ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


24. Қуйидагилар Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари хисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар табларига риоя килиш;

2) тегишли тузилма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу тузилмага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Агентликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишиии таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

6) Агентлик ҳайъати қарорлари, директор ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Агентлик ҳудудий ва таркибий тузилмалари фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

9) таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

10) таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий тузилмаларда тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини директор томонидан кўриб чикилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Агентлик раҳбарияти топшириғига асосан иштирок этиш;

12) таркибий тузилмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий тузилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

15) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ коидалари талабларига риоя этиш, таркибий тузилма ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

19) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


25. Қуйидагилар Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар табларига риоя қилиш;

2) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Агентликнинг ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўгрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий тузилмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

5) Агентлик ҳайъати қарорлари, директор ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳудудий бошқармалар фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

8) ҳудудий бошқарма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бошқарманинг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) ҳудудий бошқармада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқарма кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Агентлик раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек ҳудудий бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) ҳудудий бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

12) ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

13) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

15) ҳудудий бошқарма ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

16) ҳудудий бошқармалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

19) ҳудудий бошқарма ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Агентликка таклифлар киритиш;

20) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

21) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, судларда, бошқа орган ва ташкилотларда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари манфаатларини ифода этиш.



6-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


26. Агентлик директори:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


27. Директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари:

Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


28. Марказий аппарат таркибий тузилмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


29. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари раҳбарлари:

ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ҳудудий бошқармаларнинг ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Агентлик раҳбарияти


30. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.


31. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


32. Директор, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


33. Директор бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари директорнинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса директор буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширади.


34. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимга Агентликнинг директори томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинланади.

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимдан директор томонидан озод этилади.

Агентликнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


35. Агентликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари тўғрисидаги низом директор томонидан тасдиқланади, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.



2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий

тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари

билан ўзаро ҳамкорлик тартиби


36. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий тузилмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


37. Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий бошқармаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий тузилмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


38. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Агентлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;

белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Агентликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

Агентлик ваколатига тааллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппаратига юборади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органларининг ҳудудий тузилмалари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.


39. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар директорнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар директор ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита директор томонидан қабул қилинади.



3-§. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


40. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


41. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.


42. Агентликнинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири мутасаддилик қилади.



4-§. Агентликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш,

маслаҳат, эксперт органлари


43. Агентликда директор, (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


44. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Агентлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда,таркибий ва ҳудудий тузилмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

тизимли равишда Агентлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

Агентлик фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда, Ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларни уй-жой сотиб олишлари учун имтиёзли молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.


45. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.


46. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


47. Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


48. Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.


49. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.


50. Агентликда кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин.


51 Агентлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар директор томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.



8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


52. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.


53. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


54. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


55. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



9-БОБ. АГЕНТЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


56. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


57. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Агентликнинг ходимларига директор томонидан Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки юз фоизи (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин. Бунда ходимлар лавозим маошига шахсий устамаларнинг энг юқори миқдори Агентлик ходимлари сонининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда белгиланиши мумкин.

Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган коэффициентларда) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар директор томонидан белгиланиши мумкин.


58. Агентлик ходимларига иш стажи (узоқ муддат хизмати) учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳар ойда иш стажи (узоқ муддат хизмати) учун устама тўланади.


59. Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш стажи учун фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

Иш стажи бўйича гуруҳ


Иш стаж учун устама миқдори


2 йилдан 5 йилгача


10 фоиз

5 йилдан 10 йилгача


20 фоиз

10 йилдан 15 йилгача


30 фоиз

15 йилдан 20 йилгача


40 фоиз

20 йилдан 25 йилгача


50 фоиз

25 йил ва ундан юқори


60 фоиз

Кўп йил хизмат қилганлик учун тўланадиган мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик директори томонидан касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.


60. Агентлик ходимларига олдинги иш жойида унга берилган мартаба даражалари сақлаб қолинади.


61. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган, шу жумладан мазкур Низомда назарда тутилмаган қўшимча ҳақлар ва устамалар, Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган Низомга мувофиқ тўланади.



10-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲИСОБДОРЛИГИ


62. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 октябридан кечиктирмай Агентлик фаолияти, шу жумладан хўжалик жамиятлари фаолиятида стратегик ўзгаришлар натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


63. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


64. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


65. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 май






















































Помощь