Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 й. 944-сон "Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2019 й.

N 944




МАҲСУЛОТЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ

ВОСИТАЛАРИ ЁРДАМИДА МАРКИРОВКАЛАШ

ВА КЕЛГУСИДА КУЗАТИШ ТАРТИБИНИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикага алоҳида турдаги маҳсулотлар ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш, уларни ишлаб чиқариш, сотиш ва ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлиги оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Россия Федерациясининг "Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази" масъулияти чекланган жамияти ("Центр развития перспективных технологий") ўртасида Ўзбекистон Республикасида айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва уларни кузатиш имкониятини таъминлаш тизимини жорий этиш лойиҳаларини амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва кўмаклашиш назарда тутилган ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил декабрь ойидан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг, шунингдек идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг таркиби аниқланиши;

тажриба лойиҳаси ишга туширилишини ва келгусида мониторинг қилинишини, услубий қўллаб-қувватланишини, шунингдек, тажриба лойиҳаси иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ташкил этилишини;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш имкониятини яратиш тизимини жорий этиш ва ишлатиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларининг тажриба лойиҳасини амалга оширишда ихтиёрий иштироки уларни қонунчиликда белгиланган мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалаш ҳамда давлат тилида маркировка қилиш тартибларига риоя этишдан озод этмайди.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг республикага асосий экспортчи мамлакатларнинг маҳсулотларни маркировкалаш борасида тажрибасини ўрганган ҳолда, тажриба лойиҳаси белгиланган муддатда ишга туширилишини таъминлаш мақсадида "Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази" масъулияти чекланган жамияти томонидан таъсис этилган "CRPT TURON" масъулияти чекланган жамиятини маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизимининг (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) оператори этиб тайинлаш ҳамда операторга беғараз асосда:

ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизими билан тажриба лойиҳасини амалга оширишга доир ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ягона ахборот-ресурс базасига ахборот тизимининг ишлаши учун зарур бўлган сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш;

маҳсулотлари идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган тадбиркорлик субъектларининг ҳудудида зарур маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни ўрнатиш ҳамда созлаш, келгусида уларни ахборот тизимига улаш вазифасини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Қуйидагилар:

Идентификация воситалари билан маркировкаланадиган ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Сигареталарни маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом 2-иловага мувофиқ;

Алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинча низом 3-иловага мувофиқ;

Сигареталарни маркировкалаш ва келгусида кузатиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ;

Алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш ва келгусида кузатиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар:

идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш, бунда биринчи навбатда дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш тизими билан қамраб олиш;

умумжаҳон стандартлари ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган маҳсулотлар электрон базасини яратишни назарда тутувчи тажриба лойиҳасини амалга ошириш натижалари асосида ахборот ва маҳсулотларни идентификация воситалари билан маркировкалаш ва келгусида кузатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси бошланганлиги ҳақида хорижий давлатлар хабардор қилинишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Кўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

944-сон қарорига

1-ИЛОВА



Идентификация воситалари билан маркировкаланадиган

ва келгусида кузатиладиган маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотнинг номи

Тажриба лойиҳаси

бошланадиган сана

1.

Сигаретлар

2019 йил декабрь

2.

Алкоголь маҳсулотлари





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

944-сон қарорига

4-ИЛОВА



Сигареталарни маркировкалаш ва келгусида кузатиш

тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича

АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1. СИГАРЕТАЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ БЎЙИЧА МЕТОДОЛОГИК

ТАЖРИБА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ

1.1

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

1.2.

Ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини тасдиқлаш.

Сигареталарни муомаласи субъектларига кирадиган тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг ММК АТ билан ўзаро алоқадорлиги фойдаланиладиган электрон ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тўлдириш қоидалари, текшириш қоидалари ва шу билан бирга фойдаланиладиган маълумотномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, "CRPT TURON" МЧЖ

2. ИШТИРОКЧИЛАРНИ ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ

2.1.

Иштирокчилар таркибини аниқлаш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг таркибини аниқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси

2.2.

Иштирокчилар билан йиғилишлар ўтказиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш механизмлари билан таништириш мақсадида тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан йиғилишлар ташкил этиш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси

2.3.

Сигареталарни сотиш механизмларини ўрганиш.

Ишлаб чиқарувчилар, тарқатувчилар ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ Давлат солиқ қўмитаси

Импорт қилувчилар, тарқатувчилар ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги

2.4.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини ўқитиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинар ва ўқув тренинглар ташкил этиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси

3. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИНИ БОШЛАШ УЧУН ТЕХНИК ТАЙЁРГАРЛИК

3.1.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш, оператор майдонида зарур идентификация қилиш воситалари компонентларини ўрнатиш, ММК АТ ни созлаш ва ишга тушириш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ

3.2

Иштирокчилар майдонларида зарур идентификация қилиш воситаларни ўрнатиш.

Тажриба лойиҳасининг иштирокчилари майдонида зарур идентификация қилиш воситалари компонентларини ўрнатиш ва ММК АТга уланишини таъминлаш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИНИ ИШГА ТУШИРИШ

4.1

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш.

Тажриба лойиҳасининг ҳар бир босқичини бошлаш, маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини йўлга қўйиш.

2020 йил январь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4.2.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини идентификация қилиш воситаларида рўйхатга олиш (ишлаб чиқарувчилар, улгуржи сотувчилар, чакана сотувчилар).

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4.3.

Идентификация қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариш ёки муомаласи амалга ошириладиган сигареталарнини (сигарета турини) идентификация қилиш воситаларида рўйхатдан ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

5. СИГАРЕТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН

МАҲСУЛОТЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ ВА КЕЛГУСИДА КУЗАТИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ СИНОВ ТАРЗДА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИШ

5.1.

Ишлаб чиқариладиган сигареталарни рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариладиган сигареталарни (сигарета товарларни) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.

Зарурият-га кўра


5.2.

Маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотларни идентификация қилиш воситалари орқали маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ тажриба лойиҳаси иштирокчилари

5.3.

Сигареталарни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига етказиш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

Сигареталарни ишлаб чиқарувчилари улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда сигареталарни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6. СИГАРЕТАЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН МАҲСУЛОТЛАРНИ

МАРКИРОВКАЛАШ ВА КЕЛГУСИДА КУЗАТИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ

СИНОВ ТАРЗДА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИШ

6.1.

Импорт қилинган сигареталарни ёрлиқлаш жараёни ва усулларини аниқлаш.

Республика ҳудудига импорт қилинаётган сигареталарни ёрлиқлаш жараёнини ва усулларини ўрганиш.

2020 йил февраль


Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.2.

Импорт қилинадиган сигареталарни рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида импорт қилинадиган сигареталарни (сигарета товарларни) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.

2020 йил февраль

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.3..

Сигареталарни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари - сигареталарни импорт қилувчилари томонидан идентификация қилиш воситалари орқали сигареталарни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2020 йил февраль

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.4.

Импорт қилинган сигареталарни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари-сигареталарни импорт қилувчилари ва улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда сигареталарни улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

2020 йил февраль


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7. УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА БЎҒИН МУОМАЛАСИНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ

ТОМОНИДАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЕТКАЗИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ СИНОВ ТАРЗДА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИШ

7.1.

Сигареталарни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Улгуржи ва чакана бўғин муомаласининг иштирокчилари томонидан сигареталарни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7.2.

НКМ тизимини тажриба лойиҳаси талабларига мос келтириш.

Фискал маълумотлар оператори ва НКМ техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан ишлатиладиган НКМ моделлари ва ахборот тизимларини Тажриба лойиҳаси талабларига мос келишини ўрганиш ва зарур вазиятларида тўғирлашини таъминлаш.

2019 йил декабрь

Фискал маълумотлар оператори, Онлайн назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатиш марказлари, Давлат солиқ қўмитаси

7.3.

Сигареталарни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.

Чакана бўғин муомаласи иштирокчилари томонидан сигареталарни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7.4.

Тажриба лойиҳаси юзасидан дастлабки натижаларини бўйича учрашув ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан сигареталарни маркировкалаш тизимининг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилиш мақсадида учрашув ўтказиш.

2020 йил январ


Давлат солиқ қўмитаси "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

8. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ

8.1.

Тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

2020 йил май


Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

8.2.

Тажриба лойиҳаси натижалари юзасидан ҳисоботни Вазирлар Маҳқамасига юбориш.

Сигареталарни маркировкалаш тизимининг тажриба лойиҳаси натижалари ҳақида Вазирлар Маҳқамасига маълумот юбориш.

2020 йил

30 июнь кунига қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

944-сон қарорига

5-ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш ва келгусида

кузатиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича

АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ БЎЙИЧА

МЕТОДОЛОГИК ТАЖРИБА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ

1.1

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини келишиш ва тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

1.2.

Ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини тасдиқлаш.

Алкоголь маҳсулотлари муомаласи субъектларига кирадиган тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг ММК АТ билан ўзаро алоқадорлиги фойдаланиладиган электрон ҳужжатларнинг шакллари ва форматларини, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тўлдириш қоидалари, текшириш қоидалари ва шу билан бирга фойдаланиладиган маълумотномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "CRPT TURON" МЧЖ

2. ИШТИРОКЧИЛАРНИ ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ

2.1.

Иштирокчилар таркибини аниқлаш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларининг таркибини аниқлаш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси

2.2.

Иштирокчилар билан йиғилишлар ўтказиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш механизмлари билан таништириш мақсадида тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан йиғилишлар ташкил этиш.

2019 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси

2.3.

Алкоголь маҳсулотларни сотиш механизмларини ўрганиш.

Ишлаб чиқарувчилар, тарқатувчилар ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси

Импорт қилувчилар, тарқатувчилар ва чакана савдо қилувчиларнинг мавжуд ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот тизимларини ўрганиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги

2.4.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини ўқитиш.

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича семинар ва ўқув тренинглар ташкил этиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ , Давлат солиқ қўмитаси

3. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИНИ БОШЛАШ УЧУН ТЕХНИК ТАЙЁРГАРЛИК

3.1.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш.

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш учун инфратузилмани тайёрлаш, оператор майдонида зарур идентификация қилиш воситалари компонентларини ўрнатиш, ММК АТ ни созлаш ва ишга тушириш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ

3.2

Иштирокчилар майдонларида зарур идентификация қилиш воситаларни ўрнатиш.

Тажриба лойиҳасининг иштирокчилари майдонида зарур идентификация қилиш воситалари компонентларини ўрнатиш ва ММК АТга уланишини таъминлаш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИНИ ИШГА ТУШИРИШ

4.1

Тажриба лойиҳасини ишга тушириш.

Тажриба лойиҳасининг ҳар бир босқичини бошлаш, маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш механизмларини йўлга қўйиш.

2020 йил январь

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4.2.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчиларини идентификация қилиш воситаларида рўйхатга олиш (ишлаб чиқарувчилар, улгуржи сотувчилар, чакана сотувчилар).

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

4.3.

Идентификация қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариш ёки муомаласи амалга ошириладиган алкоголь маҳсулотларни (алкоголь маҳсулотларни турларини) идентификация қилиш воситаларида рўйхатдан ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

5. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН

МАҲСУЛОТЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ ВА КЕЛГУСИДА КУЗАТИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ СИНОВ ТАРЗДА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИШ

5.1.

Ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотларни ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.



5.2.

Маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Ишлаб чиқарувчилар томонидан алкоголь маҳсулотларни идентификация қилиш воситалари орқали маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

5.3.

Алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига етказиш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

Алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилари улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН

МАҲСУЛОТЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ ВА КЕЛГУСИДА КУЗАТИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ СИНОВ ТАРЗДА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИШ

6.1.

Импорт қилинган алкоголь маҳсулотларни ёрлиқлаш жараёни ва усулларини аниқлаш.

Республика ҳудудига импорт қилинаётган алкоголь маҳсулотларни ёрлиқлаш жараёнини ва усулларини ўрганиш.

2020 йил февраль


Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.2.

Импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси давомида импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотларни (алкоголь товарларини) ММК АТда рўйхатдан ўтказиш.

2020 йил февраль

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.3..

Алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари - алкоголь маҳсулотларни импорт қилувчилари томонидан идентификация қилиш воситалари орқали алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2020 йил февраль

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

6.4.

Импорт қилинган алкоголь маҳсулотларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

 

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари- алкоголь маҳсулотларни импорт қилувчилари ва улгуржи бўғин муомаласи иштирокчилари билан биргаликда алкоголь маҳсулотларни улгуржи савдо ташкилотларига бериш ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида тақсимлашни синов тарзда ўтказиш.

2020 йил февраль


"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7. УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА БЎҒИН МУОМАЛАСИНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ

ТОМОНИДАН АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЕТКАЗИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ СИНОВ ТАРЗДА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИШ

7.1.

Алкоголь маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда ўтказиш.

Улгуржи ва чакана бўғин муомаласининг иштирокчилари томонидан Алкоголь маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7.2.

НКМ тизимини тажриба лойиҳаси талабларига мос келтириш.

Фискал маълумотлар оператори ва НКМ техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан ишлатиладиган НКМ моделлари ва ахборот тизимларини тажриба лойиҳаси талабларига мос келишини ўрганиш ва зарур вазиятларида тўғирлашини таъминлаш.

2019 йил декабрь

Фискал маълумотлар оператори, Онлайн назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатиш марказлари, Давлат солиқ қўмитаси

7.3.

Алкоголь маҳсулотларни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда амалга ошириш.

Чакана бўғин муомаласи иштирокчилари томонидан алкоголь маҳсулотларни муомаладан чиқариш механизмини синов тарзда ўтказиш.

2019 йил декабрь

"CRPT TURON" МЧЖ тажриба лойиҳаси иштирокчилари

7.4.

Тажриба лойиҳаси юзасидан дастлабки натижаларини бўйича учрашув ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш тизимининг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилиш мақсадида учрашув ўтказиш.

2020 йил январ


Давлат солиқ қўмитаси, "CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

8. ТАЖРИБА ЛОЙИҲАСИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ

8.1.

Тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

Тажриба лойиҳаси иштирокчилари билан тажриба лойиҳаси натижалари бўйича йиғилиш ўтказиш.

2020 йил май


Давлат солиқ қўмитаси,

"CRPT TURON" МЧЖ, тажриба лойиҳаси иштирокчилари

8.2.

Тажриба лойиҳаси натижалари юзасидан ҳисоботни Вазирлар Маҳқамасига юбориш.

Алкоголь маҳсулотларни маркировкалаш тизимининг тажриба лойиҳаси натижалари ҳақида Вазирлар Маҳқамасига маълумот юбориш.

2020 йил

30 июнь

кунига қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 ноябрь