Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.03.2021 й. 122-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 мартдаги

122-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кам таъминланган оилаларни

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий

нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) орқали аниқлаш ҳамда уларга 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (кейинги ўринларда - болали оилаларга нафақа), бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси (кейинги ўринларда - бола парвариши бўйича нафақа), кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда - моддий ёрдам) ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пулли компенсацияни (кейинги ўринларда - компенсация) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлашга оид қисмининг амал қилиши нафақанинг ушбу тури қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобидан тўланадиган ташкилотларда ишлайдиганларга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) татбиқ этилмайди (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) бундан мустасно).


3. Болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам миқдорлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн тўрт ёки икки ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.

Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ икки ёшга тўлмаган болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа бир фарзанд учун белгиланган миқдорда кичик бола икки ёшга тўлгунига қадар тўланади.


4. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг "Ягона реестр" АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.


5. "Ягона реестр" АТ томонидан кам таъминланган деб эътироф этилган оила болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга. Бунда болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамнинг бир турига қўшимча равишда компенсация ҳам тайинланади ва тўланади.

Туман (шаҳар)ларнинг маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.



2-БОБ. ОИЛАНИ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН

ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ ВА УЛАРГА БОЛАЛИ

ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА ПАРВАРИШИ

БЎЙИЧА НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИ

ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ


6. Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.


7. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.

Вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа давлат органлари томонидан кам таъминланган оилаларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни (болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам бундан мустасно) бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиш мақсадида уларнинг электрон сўровларига асосан сўралаётган шахснинг оиласи "Ягона реестр" АТ орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилиши мумкин. Бунда оилага болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмайди.


8. "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонун ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир.

Бунда қонун ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома тақдим этилади.

Ушбу маълумотнома "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.

Агар битта оила сўнгги 12 ой давомида кетма-кет "Ягона реестр" АТ орқали бир неча маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила охирги маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошланади.

"Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ схема бўйича тақдим этилади.


9. Кам таъминланган оилаларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ҳамда тўланади.


10. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.

Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, ўз оиласига эга бўлмаган (ота-онаси, улардан бири ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) фарзанди (ёки оиланинг фарзандликка олинган боласи ёхуд васийликка олинган шахслар) ариза берувчи бўлиши мумкин.


11. Бола парвариши бўйича нафақани олишни давом эттиришга муҳтож бўлган шахс (ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бири) тўловнинг олдинги 12 ойлик муддати тугашидан бир ой олдин ушбу нафақани бола икки ёшга тўлгунига қадар узлуксиз тўланишини давом эттириш масаласини ҳал этиш учун аризани белгиланган тартибда такроран бериш ҳуқуқига эга.

Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдам тўланишини янги муддатга давом эттириш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ушбу нафақани ёки моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатлар умумий белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



3-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА,

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА

ВА МОДДИЙ ЁРДАМ УЧУН МУРОЖААТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиб, унга болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.


13. Болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили, шунингдек, олиш истагини билдирган нафақа ёки моддий ёрдам тури кўрсатилади.


14. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси бўлими) бошлиғининг номига ариза ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ шакл бўйича оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

ушбу Низомга 3б-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан "Ягона реестр" АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Бунда бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзоларининг ҳаққонийлиги бўйича ариза берувчи жавобгар бўлади. Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш унга ва болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши зарур.


15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркибини, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжаликларининг майдони ва аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлигини ариза берилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида, бироқ оила болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 18-санасига қадар ўрганиб чиқади.

Аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда ушбу Низом билан тасдиқланган 4-иловага мувофиқ оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан тақдим этилади.


16. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар "Ягона реестр" АТга киритилади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.



4-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА,

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ЁКИ

МОДДИЙ ЁРДАМ ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


17. Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.


18. Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.


19. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган мезондан ошганда;

б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда бозор қийматидаги қимматли қоғозлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда. Бунда такроран тақдим этилган ариза "Ягона реестр" АТга киритилгандан сўнг ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига жўнатилади;

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда;

к) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда.

Ушбу қоида:

бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);

таълим муассасаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи ўқиш ҳолатлари бундан мустасно);

ишламайдиган пенсионерларга, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга;

амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзоларига;

16 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда, отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга (ушбу маълумот Пенсия жамғармаси бўлими томонидан аниқлаштирилади);

чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига;

оиланинг "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида (ўзини ўзи бошқариш органининг оила таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотида ёритилиши лозим) оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;

суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;

туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу марказ томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар асосида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига хабар "Ягона реестр" АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юборилади.


20. Ариза берувчининг ушбу Низомнинг 6 ва 19-бандларига мувофиқ болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга эмаслиги "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг таркиби бўйича тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланади.

Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиш ваколати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасининг буйруғи билан расмийлаштирилган масъул ходимга берилади.



5-БОБ. ОИЛАНИНГ БИР АЪЗОСИГА ТЎҒРИ

КЕЛАДИГАН ЎРТАЧА БИР ОЙЛИК ДАРОМАД

ҲАЖМИНИ АНИҚЛАШ


21. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

Бунда тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, тарбиялаш учун оилага қабул қилинган (патронат) болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар оила таркибига киритилмайди.


22. Бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

мулкий даромадлар;

якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;

пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари суммаси;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган меҳнат ҳақи;

тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан, штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш, тадбиркорликка ўқиш харажатларини тўлаш ва кредитни олиш чоғида суғурта полиси ҳақини тўлаш ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари олиш учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидияларни олган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;

пенсиялар ва нафақалар (ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, компенсация, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси, болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа, таълим муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар, меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларга тайинланадиган ва тўланадиган моддий ёрдам, меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида тўланган стипендия бундан мустасно);

томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад;

чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар оиланинг даромади таркибига киритилмайди.


23. Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадни аниқлашда (якка тартибдаги фаолият маълум муддатга тўхтатилган давр бундан мустасно) даромад аниқланаётган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган бир ойлик суммасининг ўн баравари миқдорига тенг бўлган, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.

Агар электрон ахборот алмашинуви орқали олинган маълумотларда чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари миқдори аниқланмаса, у ҳолда оиланинг бир ойлик ўртача жами даромадини аниқлаш учун оиланинг чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.

Ушбу бандда кўрсатилган оила аъзоси (аъзолари) нинг бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.


24. Фуқаро бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда бошқа мақсадлар учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидиялар ва грантларни олган ариза берувчи ва/ёки унинг оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорига тенг бўлган ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.

Ушбу бандда кўрсатилган оила аъзоси (аъзолари) нинг бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг бир ойлик ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.


25. Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад миқдори сифатида ушбу бандда белгиланган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган бир ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.

Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган бир ойлик ўртача норматив даромад томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланилаётган сотихлар миқдорини жами даромад аниқланаётган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,035 бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ушбу бандда кўрсатилган бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Бунда:

а) 4 сотихгача бўлган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги майдонида оиланинг меҳнатга лаёқатли ишсиз битта аъзоси ҳамда кейинги ҳар бир 4 сотихгача майдон учун қўшимча биттадан оиланинг ишсиз аъзоси томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган деб ҳисобланади;

б) оила аъзолари томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган деб қуйидаги кетма-кетлик бўйича ҳисобланади:

биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ишсиз бўлган, бола парвариши ва ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариши билан банд бўлмаган, жазони ижро этиш жойларида жазони ўтамаётган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган оиланинг аёлига;

оиланинг вояга етган, таълим муассасасида таҳсил олмаётган, жазони ижро этиш жойларида жазони ўтамаётган ёки чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтамаётган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариши билан банд бўлмаган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган, ўз оиласига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатли ишсиз фарзандига, шунингдек, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинганга (бир неча фарзанди мавжуд бўлганда - ёш кетма-кетлиги бўйича);

таълим муассасасида таҳсил олмаётган, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтамаётган ёки чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтамаётган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариши билан банд бўлмаган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган меҳнатга лаёқатли ишсиз отасига.


26. Чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларнинг бир ойлик ўртача норматив даромадини ҳисоблаш учун:

чорва моллари ва паррандаларнинг сони шартли бош қорамол сонига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловада белгиланган Чорва молларини ва паррандаларни шартли бошга ўгириш коэффициентига асосан ўтказилади;

ҳар бир шартли бош қорамол сонини даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ушбу бандда кўрсатилган бир ойлик ўртача норматив даромад оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.


27. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилган ва томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад "Ягона реестр" АТ орқали, шу жумладан, тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаш йўли билан ҳисобланади.


28. Ариза берувчи оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади қуйидаги формула асосида аниқланади:

БОЎД=(МҲТД+МД+ИН+ЖИМҲ+СНД+ЯТТНД+ПЎ+ПН+ТД+ЧМ+БД)/ОАС/3, бунда:

БОЎД - оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади;

МҲТД - меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги уч ойлик даромадлар (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда);

МД - уч ойлик мулкий даромадлар (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда);

ИН - меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларга тўланган уч ойлик ишсизлик нафақаси (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда);

ЖИМҲ - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган уч ойлик меҳнат ҳақи (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда);

СНД - фуқаро бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда бошқа мақсадлар учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидиялар ва грантлар учун ҳисобланадиган ўртача уч ойлик норматив даромад;

ЯТТНД - якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун ҳисобланган ўртача уч ойлик норматив даромадлар;

ПЎ - пул ўтказмалари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан уч ойлик пул ўтказмалари суммаси (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда) ёки уларга ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромадлар;

ПН - пенсия ва нафақалар кўринишидаги уч ойлик (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда) даромадлар;

ТД - томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан (мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган даврда) ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромадлар;

ЧМ - чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларга ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромад;

БД - оила аъзоларининг уч ойлик бошқа даромадлари;

ОАС - оила аъзолари сони.


29. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадни ҳисоблаб чиқишнинг мисоли:

5 кишидан иборат оиланинг аъзоси моддий ёрдам учун 2020 йил декабрь ойида мурожаат этган. Унинг даромадлари август-октябрь ойлари учун ҳисобланади. Оила аъзоларининг барча даромадлари йиғиндиси (норматив даромадларни ҳисобга олган ҳолда) 5 250 000 сўмни ташкил этади.

Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади қуйидагини ташкил этади: 5 250 000 сўм / 5 киши / 3 ой = 350 000 сўм.


30. Оиланинг бир ойлик ўртача жами даромади ушбу Низомда назарда тутилган тартибда олинган оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.


31. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчиларга "Ягона реестр" АТ орқали қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда компенсация тайинланади ва тўланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тайинланади.

Бунда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, биринчи навбатда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган мезонга тўғри келадиган ва бошқа оилалар даромадига нисбатан камроқ бўлган кам таъминланган оилаларга тайинланади ва тўланади.

Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, унга бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш имконияти бўлмаган тақдирда, ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг аризаси болали оилаларга нафақани (оила таркибида тегишли ёшдаги болалар мавжуд бўлганда) тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши мумкин ёки автоматик равишда кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, унга болали оилаларга нафақа автоматик равишда кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Бироқ, ариза берилган ойдан уч ой ўтгандан сўнг ариза берувчи қайтадан ариза бериш йўли билан нафақа олиш истагини тасдиқлаши шарт.


32. Ариза берувчи ушбу Низомнинг 6, 19 ва 30-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ бўлганда, "Ягона реестр" АТда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.

Бунда ариза берувчига "Ягона реестр" АТ орқали тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабарлар хизмати орқали мобил телефон рақамига) юборилади.


33. Болали оилаларга нафақа тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 14 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 14 ёшга тўлганда ва шу кабилар), нафақа миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб қайта ҳисобланади.



6-БОБ. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА,

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА

ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ


34. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, шунингдек, компенсация АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (пластик карталари) орқали тўланади.


35. Электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳар ойнинг 4-санасига қадар "Ягона реестр" АТ орқали АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.

Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келадиган бўлса, электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари кейинги 2 иш куни мобайнида АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши мумкин.


36. Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатларига киритилади ҳамда тайинланган, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар ўтган даврларда ҳисобланган миқдорларда бутун давр учун бироқ нафақа ёки моддий ёрдамни олиш муддати тугаганидан сўнг уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда бир йўла тўланади.


37. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияни тўлаш:

а) қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;

ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганда;

"Ягона реестр" АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишда ва бошқа техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди;

тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;

б) ортиқча тўловлар аниқланганда вақтинча тўхтатилади. Бунда тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация учун маблағлар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қайта тўловлар амалга оширилади;

Тўловларни тўхтатиш (қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаган ҳолатлари бундан мустасно) "Ягона реестр" АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали билдирилади.

Ариза берувчи билан Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд орқали ҳал этилади.


38. "Ягона реестр" АТ орқали болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ҳамда моддий ёрдамни тайинлаш жараёнида техник сабабларга кўра ортиқча тўловлар вужудга келганда, ушбу ортиқча тўловлар, биринчи навбатда, тегишли нафақа ёки моддий ёрдам олувчиларга жорий ва келгуси ойлар учун ҳисобланадиган нафақалар ёки моддий ёрдам, шунингдек, компенсация маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

Бунда ортиқча тўловни қайтариш учун ҳисобланадиган бир ойлик нафақа ёки моддий ёрдам маблағлари етарли бўлмаса, қолган ортиқча тўловлар суммаси келгуси ойлар учун ҳисобланадиган нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация маблағлари ҳисобидан ушлаб қолинади.

Агар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганлиги ёки тугаётганлиги сабабли ортиқча тўловни қоплаш учун ҳисобланадиган нафақа ёки моддий ёрдам суммаси етарли бўлмаса:

ортиқча тўловларнинг қопланмаган суммаси нафақа ёки моддий ёрдам олувчи томонидан ўз хоҳишига кўра қопланиши мумкин;

нафақа ва моддий ёрдам олувчига унинг аризасига мувофиқ белгиланган тартибда унга такроран тайинланадиган нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация маблағлари ҳисобидан қопланади.

Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирлар натижасида ортиқча тўлов аниқланган ойдан бошлаб 12 ой ўтгандан сўнг ортиқча тўловларнинг қопланмаган қисми суд тартибида ундирилади.

Бошқа ҳолларда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам нафақалари миқдорларидан чегирмалар қилиниши мумкин эмас.


39. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам пулининг учинчи шахсга ишончнома орқали тўланишига йўл қўйилмайди.

Ариза берган шахс вафот этган тақдирда, тегишли нафақа оиланинг муомалага лаёқатли аъзосига ёки қонуний вакилига тўланади. Бунда оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакил тегишли аризани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини, мавжуд бўлганда васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарор нусхасини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этиши зарур.

Тегишли аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан умумий асосларда Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади ва Пенсия жамғармаси томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.


40. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлов ойининг 4-санасидан 27-санасига қадар тўланади.



7-БОБ. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


41. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам туман (шаҳар) бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида харажатларнинг тегишли иқтисодий таснифлагичи бўйича акс эттирган ҳолда тўланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсациянинг ҳар бир тури бўйича АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали)да алоҳида банк ҳисобварақлари очилади.

АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали) ҳар ойнинг охирги кунига қадар жорий ой учун, шунингдек, йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар бюджетга қайтарилиши ҳақида электрон маълумотларни ҳар бир нафақа, моддий ёрдам ва компенсация олувчилар бўйича "Ягона реестр" АТга белгиланган тартибда тақдим этади.


42. Туман (шаҳар) молия бўлими болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация тўлови учун маблағларни Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тўлов рўйхат (ведомост)лари бўйича тайинланган суммалар доирасида маҳаллий бюджет даромади тушумидан келиб чиқиб, бироқ бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлашга ойнинг 4-санасидан бошлаб, бироқ тўлов амалга ошириладиган ойнинг 25-санасидан кечикмай АТ "Халқ банки"нинг махсус ҳисобварағига алоҳида тўлов топшириқномалари билан ўтказади.

Маблағлар Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.


43. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тўлови бўйича АТ "Халқ банки" бўлинмалари (филиаллари) хизматлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан АТ "Халқ банки" ўртасида тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори ижтимоий нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамга ажратиладиган маблағлар доирасида АТ "Халқ банки" томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.


44. Болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам учун назарда тутилган бюджет маблағлари туманлар (шаҳарлар) ўртасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилалар сони ҳамда туман(шаҳар)нинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврлар учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражаси ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда тақсимланади.


45. Жорий ой мобайнида олувчилар томонидан талаб қилинмаган ва АТ "Халқ банки"нинг бўлимлари (филиаллари)нинг махсус ҳисобварақларидаги маблағлар ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ келгусида тўлаш учун тегишли маҳаллий бюджет ҳисобига қайтарилиши керак.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига тегишли ахборот автоматлаштирилган режимда фақат "Ягона реестр" АТдан олинадиган ва таҳлил қилинадиган махфий ахборот ҳисобланади ва ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


47. Ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, улар тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобланиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан назорат қилинади.


48. Қуйидагилар учун:

оила даромадлари, оила таркиби ва турар жойининг ўзгариши тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотлардан Пенсия жамғармаси бўлимини ўз вақтида хабардор қилиш бўйича - ариза берувчига;

АТ "Халқ банки"нинг махсус ҳисобварақларига бюджет маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш бўйича - туман (шаҳар) молия бўлими раҳбарига;

ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш бўйича аризаларни "Ягона реестр" АТга белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида киритиш бўйича - Пенсия жамғармаси бўлими раҳбарига;

махсус ҳисобварақлардаги маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш ҳамда олувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағларни тегишли маҳаллий бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш бўйича - туман (шаҳар) АТ "Халқ банки" бўлими раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.




Низомга

1-ИЛОВА

QR код

МАЪЛУМОТНОМА

Фуқаро ___________________________нинг оиласи ҳақиқатда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган.


Кам таъминланган деб эътироф этилган оиланинг таркиби:

Т/р

Ф.И.О

Туғилган санаси

(кун/ой/йил)

Жинси

(аёл/эркак)

Паспорт (ID карта) маълумотлари

(серия/рақами)

Фуқаро оиласи аризасининг ID рақами: ____________


Фуқаронинг яшаш манзили: _________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар), _________________ тумани (шаҳри), ___________ (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи), ___ уй, ___ хонадон.


Оиласи кам таъминланган деб эътироф этилган ой/йил: ____________


Ушбу маълумотнома фуқаро ___________________________нинг оиласи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида, яъни ___/20___ (ой/йил) йилгача амал қилади.




Низомга

1а-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"

ахборот тизими орқали кам таъминланган

деб эътироф этилганлиги тўғрисида

маълумотномани тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар


1-босқич

Ариза берувчи


1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.


2. Маълумотнома олиш учун электрон сўров юборади.


Заруратга кўра




2-босқич

Ягона интерактив давлат хизматлари портали


1. Сўров келиб тушгандан кейин "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидан зарур маълумотлар келиб тушади.


2. QR-код (матрик штрих код) қўйилган маълумотнома расмийлаштирилади.


3. Маълумотнома ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.


Автоматик тарзда






Низомга

2-ИЛОВА



Кам таъминланган оилаларга болали оилаларга

нафақа, бола парвариши бўйича нафақа,

моддий ёрдам ва компенсация (ижтимоий

нафақа) тайинлаш ва тўлаш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар




1-босқич

Ариза берувчи


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёзма ариза беради.


Хоҳишига кўра, бироқ жорий ойнинг 16-санасига қадар





2-босқич

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи


Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби, мақоми ва шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги ер майдонини аниқлайди.


2 иш куни мобайнида, бироқ жорий ойнинг 18-санасига қадар






Пенсия жамғармаси бўлимига ариза ва тўлиқ тўпламдаги ҳужжатларни тақдим этади.


ҳар 5 кунда, бироқ жорий ойнинг 19-санасига қадар





3-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими


"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига маълумотларни киритади.


ҳар куни, бироқ жорий ойнинг 26-санасига қадар





4-босқич

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

1. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга солиштирилади.


2. Ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


3. Ариза берувчиларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига ижтимоий нафақа тайинланганлиги ёки тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.

ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар






4. Ижтимоий нафақалар тўлаш бўйича электрон ҳужжатлар шакллантирилади ва АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали)га юборилади.


Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-санасига қадар





5-босқич

Молия бўлими


Ижтимоий нафақалар тўлаш учун маблағларни АТ "Халқ банки" бўлими (филиали)нинг махсус ҳисобварағига молиялаштиради.


Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-санасидан 25-санасига қадар




6-босқич

АТ "Халқ банки" бўлими (филиали)


1. Ижтимоий нафақа олувчиларга тўловларни амалга оширади.


Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар





2. Пенсия жамғармаси бўлимларига ижтимоий нафақа тўловлари тўғрисида маълумот тақдим этади.


3. Тўланмаган маблағларни маҳаллий бюджетга қайтаради ва туман (шаҳар) молия бўлимларига маълумот тақдим этади.


Тўлов амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 2-санасига қадар




Низомга

3-ИЛОВА





Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг

  




туман (шаҳар)




(республика, вилоят, шаҳар)





бўлими бошлиғига





Қуйидаги манзилда яшайдиган:

    




Маҳалла





кўча (квартал)




уй




квартира

  


томонидан,


(ариза берувчининг Ф.И.О)


АРИЗА

Сиздан менинг оиламга қуйидаги нафақа (моддий ёрдам) ни тайинлашингизни сўрайман:

q 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа

q бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа

q кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

(мурожаат қилган нафақа ёки моддий ёрдам тури танлансин)

Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

q паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

q васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси.

   

Бошқа ҳужжатлар:

Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабарни қуйида келитирилган телефон рақамига: +998_______________ ёки электрон почта __________________га юборишингизни сўрайман.


q Пенсия жамғармаси бўлимини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), даромади, яшаш жойим ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар каби ўзгаришлар содир бўлганда, ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

q Менинг ва оилам аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали текширилишига розилик бераман.

Маҳаллий бюджет имкониятидан келиб чиқиб, Мен сўраган бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ёки кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш имконияти бўлмаган тақдирда:

q Менга 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (белгиланган мезон талабларига мос бўлганда) тайинланишига розилик бераман;

q Менинг аризамда кўрсатилган нафақа (ёки моддий ёрдам) тайинлаш масаласи кейинги ойда кўриб чиқилишига розилик бераман.

Мурожаат қилувчининг имзоси: _________________________

Сана: 20 ___ й "___" ___________.

Аризани рўйхатдан ўтказдим

(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органи масъул ходими)




Низомга

3а-ИЛОВА



Оиланинг мавжуд чорва моллари ва

паррандалари тўғрисида

МАЪЛУМОТ


(ариза берувчининг Ф.И.О)

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари:

Т/р

Чорва моллари ва паррандалар турлари

Сони

(бош, дона)

1.

Буқа ва сигирлар


2.

Ёш қорамоллар


3.

От ва туялар


4.

Катта ёшдаги чўчқалар


5.

Қўйлар


6.

Катта ёшдаги паррандалар


7.

Ёш паррандалар


8.

Бошқалар __________________ (тури кўрсатилиши керак)


9.

....


Мен, ________________________________________ (Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади):

оиламнинг чорва моллари ва паррандалари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман;

аризамда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш зарурати юзага келганда, Менинг моддий ва мулкий ҳолатим Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан яшаш жойимга ташриф буюрган ҳолда баҳолаш орқали амалга оширилиши мумкинлиги шартини қабул қиламан.


Ариза берувчининг имзоси: _____________________________


Сана: 20___ й "____" __________.




Низомга

3б-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки ва тижорат банклари раҳбарларига




Қуйидаги манзилда яшайдиган:

    




Маҳалла





кўча (квартал)




уй




квартира

  

дан


(ариза берувчининг Ф.И.О)


АРИЗА


20____ йил ___________ ҳолатига кўра, Менинг ёки оила аъзоларим номига очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар ва уларга ҳисобланган фоиз даромадлари ҳамда ариза берилган санадан олдинги уч ой мобайнида Менинг ёки оила аъзоларим номига олинган пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тақдим этишингизни сўраймиз.

Ушбу ариза билан Мен ва оила аъзоларим танишиб, юқорида кўрсатилган маълумотларнинг тақдим этилишига розилик беришимизни тасдиқлаб имзо чекмоқдамиз.

Ариза берувчи

_____________

_______________________

(Ф.И.О)


202___ й "___" ________.

Оила аъзоси

_____________

_______________________

(Ф.И.О)


202___ й "___" ________.

Оила аъзоси

_____________

_______________________

(Ф.И.О)


202___ й "___" ________.

Оила аъзоси

_____________

_______________________

(Ф.И.О)


202___ й "___" ________.

Изоҳ. Оила аъзосига - ота-она, турмуш ўртоғи ва ариза берувчи билан бирга яшовчи ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёш ва ундан катта ёшли фарзандлари кўрсатилади.




Низомга

4-ИЛОВА



I. Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Оила аъзоларининг Ф.И.О (паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага қатъий амал қилган ҳолда)

Қариндошлик даражаси (*код кўрсатилади)

Туғилган санаси

(кун/ой/йил)

Паспорт ёки туғилганлик гувоҳномаси** серияси ва рақами

(шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар)

Ҳар бир оила

аъзосининг мақоми

(*** код кўрсатилади)

Ариза берувчининг оила аъзолари














*) қариндошлик даражаси кодланиши: 01-эр; 02-хотин; 03-қиз/ўғил; 04-ота/она; 05-бошқалар.


**) туғилганлик гувоҳномасининг қайд рақами кўрсатилади.


***) мақом турлари кодланиши


06 - 16 ёшгача болаликдан ногиронлиги мавжуд шахснинг онаси (онаси бўлмаган ҳолда, отаси), оила аъзоси бўлган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кекса(лар)ни парвариш қилади;

07 - "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи;

08 - олий таълим муассасаси талабаси (ўқишнинг фақат кундузги шакли бўлганида белгиланади);

09 - касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей ўқувчиси (ўқишнинг фақат кундузги шакли бўлганда белгиланади);

10 - чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташи ёхуд ҳарбий таълим муассасасида таълим олиши сабабли оилада бўлмаган шахс;

11 - суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида бўлиш муносабати билан оилада бўлмаган шахс;

12 - хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги сабабли оилада бўлмаган шахс.


II. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси (кераклиги танлансин):

q "мавжуд",

q "мавжуд эмас"


Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони: ______________ сотих.

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи раиси





(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О)

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи масъул ходими





(имзо)


(Ф.И.О)




Низомга

5-ИЛОВА


Пенсия жамғармаси _______________туман (шаҳар)

бўлимига ______________________фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи томонидан тақдим этиладиган болали

оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки

моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат

этган ариза берувчиларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Ариза берувчининг Ф.И.О

Ариза берилган сана

Нафақа ёки моддий ёрдам тури

1.




2.




3.




4.




5.




6.




7.




8.




9.







Топширди:

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи раиси





(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О)

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи масъул ходими





(имзо)


(Ф.И.О)

Қабул қилди:

Пенсия жамғармаси

______________ туман (шаҳар)

бўлимининг масъул ходими





(имзо)


(Ф.И.О)

20___ йил "___" _________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 март