Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2021 й. 587-сон "Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2021 й.

N 587




ЙИРИК ШАҲАРЛАРДА, ВИЛОЯТЛАР

ВА ТУМАНЛАР МАРКАЗЛАРИДА ТУНУ КУН

ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ САВДО ВА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИ ЖОЙЛАШГАН

ҲУДУДЛАРДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият олиб бориши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига асосан қуйидагилар:

савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилганлиги;

савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талабларни ўрнатиш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ йирик шаҳарлар, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди".


3. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:

йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;

хизматга жалб этилган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;

тадбиркорлик субъектлари мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчалардаги туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тадбиркорлик субъектлари билан шартнома асосида мол-мулкни қўриқлаш бўйича мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва аҳамияти тадбиркорлик субъектлари орасида тушунтирилишини таъминласин.


6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 сентябрь