Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2022 й. 653-сон "Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2022 й.

N 653




ЧЕТ ДАВЛАТ ФУҚАРОЛАРИ ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН

ЧИҚИБ КЕТИШДА АВВАЛ ХАРИД ҚИЛИНГАН

ТОВАРЛАР УЧУН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ

СОЛИҒИНИ ҚАЙТАРИШ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон ҳамда "Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2023 йил 1 январдан бошлаб чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларидан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда - ҚҚС) суммасини қисман қайтариш (кейинги ўринларда - "tax free") тизими тажриба тариқасида жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг:

"tax free" тизими оператори сифатида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Soliq Servis" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда - Оператор) белгилаш;

чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ва уни қайтариш солиқ органларининг махсус мобил иловаси (кейинги ўринларда - мобил илова) орқали амалга оширилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Белгилансинки, тажриба давомида:

республиканинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектлари орқали чет давлат фуқароларига ҚҚС билан сотилган айрим турдаги товарларга "tax free" тизими қўлланилади;

чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини қайтариш минимал харид қиймати ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда камида бир миллион сўмни ташкил этганда ҳамда товарлар харид қилинган кундан эътиборан уч ой мобайнида Операторга мурожаат қилинганда амалга оширилади;

чет давлат фуқаролари томонидан ҳақиқатда амалга оширилган харидларни текшириш ва ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида Операторнинг сервис шохобчалари ташкил этилади ва улар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари ҳудудларида жойлаштирилади;

ҚҚСнинг белгиланган ставкаси миқдорининг 90 фоизи чет давлат фуқаросига ҚҚС суммасини қайтаришга, 10 фоизи Операторнинг хизматларига йўналтирилади;

Оператор чакана савдо билан шуғулланувчи субъектлар "tax free" тизими иштирокчилари эканлигини билдирувчи махсус белгининг (флаер) намунавий шаклини ишлаб чиқади ва уларни чакана савдо билан шуғулланувчи субъектларига бепул тарқатади, бунда махсус белгида кўрсатилган маълумотлар давлат тилида ва инглиз тилида ёзилган бўлиши шарт;

Оператор "tax free" тизимини жорий этиш мақсадида қўшимча штат бирликларини шакллантириш, халқаро аэропортларда сервис нуқталарини жойлаштириш ва уларни моддий-техника база билан таъминлаш билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

чет давлат фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида айрим товарлар харид қилинганда тўланган ҚҚС суммасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда қайтариш улар томонидан мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар маълумотлари асосида амалга оширилиши;

харид қилинган товарларнинг Ўзбекистон ҳудудида истеъмол қилинмаганлиги ҳамда улар чет давлат фуқароларининг кузатув багажи ва/ёки қўл юкида ўзи билан Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши лозимлиги;

Молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан ҚҚСни чет эл фуқароларига тўлаб бериш учун маблағларни ажратиш ва Операторга йўналтириш тартиби.


5. Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими татбиқ этиладиган товарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда асосланган таклифлардан келиб чиқиб рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 10 декабрга қадар:

а) мобил иловага чет давлат фуқаролари томонидан харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини киритиш орқали рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан тўланган ҚҚС суммасини қайтариш имконини берадиган қўшимчалар киритсин;

б) "tax free" тизими иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш имконини берувчи "Tax free" автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда - "Tax free" ААТ) ишлаб чиқсин.

Белгилансинки, мобил иловага қўшимчалар киритиш, шунингдек, "Tax free" ААТни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2022 йил 15 декабрга қадар чет давлат фуқароларини "tax free" тизимидан фойдаланиш учун солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтишларида Ўзбекистон Республикасига кириб келганлигини қайд этиш маълумотлари орқали индентификация қилишнинг автоматлаштирилган имкониятини яратсин.

Бунда "Tax free" ААТ орқали маълумотлар алмашинуви реал вақт режимида амалга оширилиши назарда тутилсин.


8. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чакана савдо билан шуғулланувчи субъектларни уларнинг мурожаатлари асосида халқаро банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича махсус ҳисоб-китоб терминаллари билан таъминлаш;

"Uzbekistan Airports" АЖга 2022 йил 20 декабрга қадар "tax free" тизими операторининг ҚҚС суммасини қайтариш сервис шохобчаларини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари ҳудудида жойлаштириш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2023 йил 1 октябрга қадар "tax free" тизимини жорий этиш самарадорлиги натижаларига кўра мазкур тизимни 2024 йилдан бошлаб республиканинг барча халқаро аэропортлари, вокзаллари ҳамда божхона ҳудудидан ўтказиш пунктларида босқичма-босқич жорий этиш, шунингдек, "tax free" тизими операторини давлат-хусусий шериклик асосида танлаш ёки халқаро операторларни жалб этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппаратида "tax free" тизимини жорий этишга ва доимий мониторинг қилиб боришга масъул қўшимча алоҳида тузилма ташкил этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда халқаро аэропортларда, вокзалларда ҳамда божхона ҳудудидан ўтказиш пунктларида, шунингдек, расмий веб сайтларда Ўзбекистон Республикасида "tax free" тизими жорий этилганлигини билдирувчи ҳамда мобил иловадан фойдаланишнинг босқичлари ҳақида маълумот берувчи флаер, буклетлар, тарқатма материаллар ва бошқа қўлланмалар бўлишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Молия вазири Т.А. Ишметов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 ноябрдаги

653-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чет давлат фуқаролари томонидан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб

кетишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш

тизими татбиқ этиладиган товарлар

РЎЙХАТИ

Гуруҳ


Гуруҳ тавсифи


Синф


Синф тавсифи


008

Мевалар ва ёнғоқлар

00801

Ёнғоқ


00811

Қуритилган мевалар ва ёнғоқлар


033

Парфюмерия, косметика ёки гўзаллик маҳсулотлари

03303

Атир ёки парфюмерия суви


03304

Косметика воситалари


03305

Соч учун маҳсулотлар


03307

Бошқа парфюмерия, косметика ёки ҳожатхона воситалари


042

Тери маҳсулотлари

04202

Сандиқлар ва бошқа сумкалар


04203

Кийим учун тери аксессуарлар


04205

Табиий ёки композит теридан тайёрланган бошқа маҳсулотлар


043

Мўйна ва мўйнали маҳсулотлар

04303

Табиий мўйнадан тайёрланган аксессуарлар


04304

Сунъий мўйна ва ундан тайёрланган маҳсулотлар


044

Ёғоч ва унинг маҳсулотлари

04419

Ёғоч вилкалар ва пичоқлар


04420

Ёғочдан кошинкор ва нақшин маҳсулотлар, ювелир ёки пичоқ ва бошқа шу каби буюмлар учун ёғоч қутича ва идишлар, ёғоч ҳайкалча ва бошқа декоратив буюмлар


046

Сават

04601

Тўқимачилик маҳсулотлари


050

Ипак

05007

Ипак матолар


057

Гиламлар

05701

Гиламлар


061

Кийим ва кийим аксeссуарлари


06101-06117


Кийим ва кийим аксeссуарлари


062

06201-06217


064

Пойабзал

06401

Пойабзал


06403

Болалар пойабзали


069

Кeрамик маҳсулотлар

06911

Фарфордан ясалган бошқа буюмлар


06912

Дастурхон, ошхона идишлари ва бошқа керамикадан ясалган хўжалик ва ҳожатхона буюмлари, фарфордан ташқари


082

Қурилмалар ва мосламалар, уларнинг қисмлари

08211

Пичоқлар


08213

Қайчи


08214

Бошқа кесиш маҳсулотлари (масалан, соч кесиш учун машинкалар, қассоблар учун махсус пичоқлар ёки махсус ошхона пичоқлари ва кесимлар)


08215

Ошхона анжомлари


085

Элeктр машиналар, аппарат, асбоб-ускуналар ва уларнинг қисмлари

08508

Чангютгичлар


08509

Электр моторли маиший техника


08510

Электр соч ва соққол олиш машиналари


08517

Телефонлар


08518

Микрофонлар, наушниклар ва бошқалар


08519

Овоз ва видео ёзувлар учун ускуналар


08523

Дисклар, ленталар ва бошқа сақлаш мосламалари


08525

Теле-видео-рақамли камералар


08527

Радио қолдиқлари


08543

Шахсий функцияларга эга электр машиналари ва жиҳозлари


091

Соатлар

09101

Қўл соатлари


09103

Қўл соати бўлмаган соатлар


095

Ўйинчоқлар ва спорт асбоб-ускуналари

09503

Велосипедлар, самокатлар, педалли машиналар, миллий ва бошқа ўйинчоқлар


09504

Видео ўйинлар, стол ўйинлари, биллиард ва бошқа ўйинлар


09505

Байрамлар учун маҳсулотлар


     

Изоҳ. Кенгайтирилган рўйхат Давлат солиқ қўмитаси томонидан (позициялар, субпозициялар, атрибутлар ва брендлар кўрсатилган ҳолда) юритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 ноябрь