Е-ijara тизимида ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш: фойдаланувчилар тўқнаш келадиган вазиятлар

preview

2022 йил 1 январдан бошлаб ижарага берувчилар – юридик ва жисмоний шахслар ДСҚ ресурсида, Е-ijara тизимида мол-мулкни ижарага бериш ва ундан бепул фойдаланиш шартномаларини рўйхатдан ўтказишлари шарт . Бунда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан бухгалтер ва молиявий директор Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди:

  

– “Ижарага берувчи ижара шартномасини Е-ijara тизимида рўйхатдан ўтказади. Сайтга ЭРИ ёрдамида (юридик шахслар ёки ижарага берувчи жисмоний шахс бўлганда жисмоний шахслар) кириш мумкин.

Сайт тест режимида ишлайди, ҳозирча интерфейс икки тилда – бир вақтнинг ўзида ўзбек ва рус тилларида расмийлаштирилган.

 

Фойдаланувчининг шахсий кабинетида қуйидаги иккита функция мавжуд: “Ҳисобга қўйиш” ва “Ижаралар рўйхати”.

 

Ижарага берувчи тўғрисидаги маълумотлар

Бу маълумотлар Е-ijara тизимида my.soliq.uz ҳисоб маълумотлари бўйича автоматик тарзда тўлдирилади.

Эътибор беринг
Ҳисоб маълумотларингизни синчиклаб текшириб чиқинг, зарурат бўлганда уларга қўшимча ёки тузатиш киритинг. Масалан, корхона мансабдор шахсларининг телефонлари илгаригидек, кодсиз (тўққиз белгили эмас) кўрсатилган бўлиши мумкин ва ҳ.к.

 

Тизимда белги қўйиб, "Фаолият кўрсатиш манзили" реквизитини тўлдириш имконияти берилади. Ёдда тутинг: корхонанинг жойлашган жойи ва манзили у рўйхатдан ўтказилган манзил билан мос келиши керак .

 

Ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотлар

Тизимда ижарага оид муносабатларни кафолат хати асосида рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд. Сиз мазкур опциядан фойдалансангиз, ижарага олувчининг “СТИРи” киритилгандан сўнг унинг номи автоматик тарзда тўлдирилади.

“Ижарага олувчи тўғрисида маълумот” бўлимида “Ижарага берувчи тўғрисидаги маълумотлар” бўлимини тўлдиришдаги сингари “Фаолият манзили”ни танлаш ва белгилаш мумкин. Ушбу маълумотларни тўлдириш мажбурий ҳисобланиш-ҳисобланмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Бу устунлар 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 4-банди ижросини таъминлашда – янги ташкил этилаётган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишда тўлдирилади.

Бунда шунга эътибор қаратиш муҳимки, тизим “Фаолият юритиш манзили”ни тўлдириш чоғида давлат рўйхатидан ўтказилганда бериладиган “СТИР”ни киритишни талаб қилади. Демак, “ёпиқ доира” юзага келади: ижара бўлмаса хўжалик юритувчи субъект ягона ойнада давлат рўйхатидан ўтказилмайди, давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса – СТИР ҳам бўлмайди.

Эътибор беринг
Ижарага берувчи ёки ижарага олувчи жисмоний шахс (шу жумладан ЯТТ) бўлса, тўлдириш чоғида уларнинг ЖШШИРини кўрсатиш лозим. Ушбу маълумотни ижарага олувчидан қўшимча равишда сўраб олишга тўғри келади.

 

 

Кейинчалик ижарага берувчи ижара объекти тўғрисидаги маълумотларни киритиши лозим.

Бунда фойдаланувчида қуйидагилар юзасидан саволлар пайдо бўлиши мумкин:

Т/р

Майдон

Шарҳ

1

Кўчмас мулк объекти

Кўрсаткични босиб, рўйхатдан ушбу кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини танлаш лозим

2

Кўчмас мулк тури

Автоматик тарзда тўлдирилади

3

Ҳудуднинг номи

Автоматик тарзда тўлдирилади

4

Туманнинг номи

Автоматик тарзда тўлдирилади

5

Ижара мақоми

Бино ижарага тўлиқ ёки қисман берилишини танлаш лозим: тўлиқ/қисман

6

Умумий майдон (кв.м)

Автоматик тарзда тўлдирилади

7

Ижарага олинадиган майдон

Сўзсиз “0” қиймати бўлади, тизимда ушбу қийматни ўзгартириш имконияти мавжуд эмас. Ушбу катакчани тўлдириш имконияти бўлмаса, у нима учун кераклиги ҳозирча аниқ эмас

8

Эгалланган майдон

Сўзсиз “0” қиймати бўлади. Бунда олдинги банддагидек ҳолат юзага келади…

Ҳақиқатда майдондан фойдаланилиши ижарага олинганидан камроқ ёки кўпроқ бўлиши ва ушбу катакчалардаги кўрсаткичлар турлича бўлиши эҳтимолдан холи эмас

9

Мўлжалдаги тасдиқлаш соҳаси

Бу ерда нималар акс эттирилиши аниқ эмас. Ҳозирча ушбу катакчани тўлдириш имконияти берилмаган, у ёпиқ ҳолатда

10

Ижарага бериладиган майдон

Кадастр маълумотларига асосан ушбу кўчмас мулк объектига доир маълумотлар ва унинг турига қараб автоматик тарзда тўлдирилади

11

Ижара санаси

Қандай сана ҳақида сўз бораётганлиги аниқлаштирилиши лозим. Эҳтимол, бу сана ижара муносабатларининг бошланиш санасидир, бироқ бу ҳеч қаерда кўрсатилмаган.

Шунингдек, шартнома тузилган сана ва Е-ijara тизимида рўйхатдан ўтказилган сана мос келмай қолиши мумкинлиги сабабли ижара шартномаси “Рўйхатдан ўтказилган сана” катакчасини қўшиш маъқулроқдир (бунда шартнома ҳақиқатда тизимга киритилиши кўрсатилади)

12

Ижара санаси

Ўхшаш вазият: қандай сана ҳақида сўз бораётганлиги аниқлаштирилиши лозим.

13

Ойлик ижара тўлови сўмда

Қуйидагилар аниқлаштирилиши лозим:

  • бу соф ижара тўловими ёки ҚҚСни ҳисобга олган ҳолдаги ижара тўловими?
  • бу 1 кв.м учун тўловми ёки бутун ижарага олинган бино учунми?

Шунингдек ижара тўлови суммаси ижара шартномасига йил мобайнида тузиладиган қўшимча битимларга асосан ўзгартирилиши (оширилиши ёки камайтирилиши) мумкинлигини ҳисобга олиш лозим

14

Ижаранинг умумий суммаси (сўмда)

Автоматик тарзда тўлдирилади – ижарага берилган ойлар сонини ва бутун квадрат майдон учун ойлик тўловни ҳисоблаб чиқариш сингари.

Тизимда ҳозирча ижара муносабатлари ойнинг 1-санасидан бошланиб, ойнинг (ҳисобот даврининг) сўнгги санаси билан тугайдиган вазиятлар назарда тутилмаган

15

Кўчмас мулкдан фойдаланиш мақсади

Рўйхатдан танлаш таклиф этилади.

Амалиётда битта ижара шартномасида турли ҳудудлардан турли мақсадларда фойдаланишга оид муносабатлар қайд этилган бўлиши мумкин. Ижарага олинган умумий майдонни фойдаланиш мақсадлари бўйича ажратиш учун ижарага берувчи “Қўшиш” тугмасидан фойдаланиши лозим. Уни босадиган бўлсак, “Фойдаланиш мақсади” ва “Ижарага олинадиган майдон” қўшимча сатрлари пайдо бўлади.

Зарурат бўлганда “Х”ни босиб, ортиқча сатрларни ўчириш мумкин.

16

Ижарага олинадиган майдон

Шартнома бўйича бутун ижарага олинадиган майдондан фақат бир мақсад учун фойдаланилса, ушбу катакчадаги кўрсаткич 7-банддаги катакчадаги кўрсаткичга тенг бўлади. Бир шартномада турли ижарачилар томонидан умумий ҳудуддан турли мақсадларда (бинолар бўйича) фойдаланилиши назарда тутилган бўлса, “Ижарага олинган майдон” сатри суммаси 7-банддаги катакчадаги суммага тенг бўлиши лозим.

Бунда амалиётда айрим ҳолларда турли ижарачиларга ижарага берилган бинонинг бир қисми муайян вақт мобайнида бўш туриши мумкин. Ёки бинонинг бир қисмини ижарага берувчининг ўзи эгаллаши мумкин. Мазкур вазиятлар тизимда ҳисобга олинмаган

Эътибор беринг

Кўриб турганимиздек, юқорида келтирилган жадвалда кўрсатилган маълумотларнинг катта қисми тўлдирилмоқда ва улар кадастр маълумотлари бўйича автоматик тарзда тўлдирилади.

Бинобарин, ҳали вақт бор, кадастрларингизни тизимда улар бўйича маълумот акс эттирилган-эттирилмаганлиги юзасидан текшириб кўринг. Агар бирор-бир муаммо мавжуд бўлса, уларни кадастр органлари билан биргаликда ҳал этиш лозим.

 

Ижара шартлари

Ижарага берувчига “Бинони бепул ижарага бериш” вариантини танлаш имконияти берилади. Мазкур ҳолатда “Ойлик ижара тўлови (сўмда)” ва “Умумий ижара суммаси (сўмда)” устунлари тўлдирилмайди. Бироқ бунда “Фойдаланиш мақсади” ва “Ижарага олинадиган майдон кв.м да” кўрсатилиши шарт.

Ижара шартномаси билан боғлиқ қуйидаги коммунал хизматлар: табиий газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув бўйича счётлар ҳисобга олинадиган бўлимни алоҳида тўлдириш таклиф этилмоқда. Солиқ органлари бундай таҳлил ёрдамида ижара хизматлари қийматини назорат қилишни режалаштираётган бўлиши эҳтимолдан холи эмас, сабаби айрим ноинсоф корхоналар коммунал хизматларни ижара тўловига «яшириш»га уринмоқдалар. Бу билан ижара тўлови ва солиқ солинадиган базани камайтириш кўзда тутилади. Амалиётда унинг миқдори давлат мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўловидан ёки жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан ҳам паст бўлиши мумкин, бу ҳолат қонунчиликка зиддир .

Шунингдек ижарага берувчи ижара шартномаси бўйича қўшимча шартларни ҳам кўрсатиши мумкин, бироқ уларни қўлда ёзиб киритишга тўғри келади, буни маълумотномалардан танлаб олиш йўли билан амалга ошириб бўлмайди.

 

Эътибор беринг
Тизимда ижарага берувчига – ой охиригача ЭҲФни тузиш-тузмасликни танлаш (танловга белги қўйиш») имконияти берилади. Ижара хизматлари бўйича ЭҲФ бухгалтер иштирокисиз автоматик тарзда тақдим этилиши мумкин бўлади.

 

Ишни якунлаш

Амалга оширилган барча ҳаракатлардан сўнг “Жўнатиш” тугмасини босинг.

“Ижаралар рўйхати” бўлимида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда кўчмас мулк объектлари, ижара шартномалари ҳамда қабул қилинган ва жўнатилган шартномалар ҳолати кўрсатилган рўйхат берилган панель очилади: “Тасдиқланган”, “Банд”, “Рад этилган”, “Муддати тугаган”. 

Рўйхатдан ўтказилган ижара шартномасига индивидуал QR-код берилиши шарт. Шу тариқа, Е-ijara тизими ёрдамида солиқ органлари ижара шартномалари бўйича сумма, ставкалар, квадрат майдонлар ва контрагентларни назорат қилишлари мумкин бўлади. Шунингдек улар учун солиқ тўловчиларни фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича солиқ базасини камайтириш юзасидан текшириш имконияти яратилади. Улар ижарага олинган майдон ҳажми камайтириб кўрсатилган ва фойда юзасидан фирибгарликларга йўл қўйилган ҳолатларни аниқлашлари, шунингдек корхона омборидаги ҳақиқатдаги камомадни «захиралар ижарага олинган омборда сақланмоқда» деб изоҳ бериладиган ҳолатларнинг олдини олишлари мумкин бўлади».

Эслатиб ўтамиз, солиқ назоратининг яна бир мезони юридик шахснинг 18 кв.м дан кам майдонда рўйхатдан ўтказилиши (юқори даражадаги таваккалчилик) ҳисобланади. Янги ташкил этилган айрим корхоналар кўпинча давлат рўйхатидан ўтишни турар жой биноларида ва минимал квадрат майдонлар бўйича амалга оширадилар. Шунингдек мазкур ҳолат дарҳол Е-ijara тизимида кўринади.

 

Фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларига кўра Е-ijara тизимини жорий этишда яна нималар назарда тутилиши лозим:

1) “Эгалик қилиш учун асос” устуни етишмаяпти, у ерда кўчмас мулк объектининг кадастр рақамини рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлар эди. Бу эса биноларни тўлиқ қонуний асосда ижарага бериш имкониятини яратиб берарди.

2) Е-ijara тизимида ижара шартномалари ижарага берувчилар, айрим ҳолларда эса жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилиши сабабли уларга рўйхатдан ўтказиш тартибини, белгиланган рўйхатдан ўтказиш тартибини бузганлик учун санкциялар қўлланилиши тартибини тушунтириш, тезкор тартибда ЭРИ олишларида ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда бу иш ижарага олувчи юридик шахснинг зиммасига тушади. Маълумотни барчага етказишнинг энг самарали усули оммавий телеканалларда видеороликларни намойиш этиш ҳисобланади.

3) Солиқ тўловчиларга Е-ijara тизимида ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишда солиқ назорати учун зарур ва муҳим бўлмаган, бироқ шартнома тарафлари учун зарур ва муҳим бўлган устунларни киритиш назарда тутилмаганлигини алоҳида тушунтириш лозим. Масалан, – тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартнома шартларини бузганлик учун жарима санкциялари, низоларни кўриб чиқиш тартиби, форс-мажор ҳолатлар ва ҳ.к. Шу тариқа, ижара шартномаси тарафлари тизимда шартномавий муносабатларни рўйхатдан ўтказиш билан бирга шартномани одатий тартибда - қоғоз ёки электрон шаклда тузиши ва рўйхатдан ўтказиши лозим, бунда ижара шартномасининг барча жиҳатлари ҳисобга олиниши керак”.

Эътибор беринг
  • Тизимда кўчмас мулкни иккиламчи ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилган. Батафсил…
Эътибор беринг
Агар корхона ижара шартномаси Е-ijara тизимида рўйхатдан ўтказилмаган омборда ТМҚларни сақлаётган бўлса, ДСХО уларда камомадни белгилайди – фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича қўшимча ҳисоблашларни амалга оширади .