Бухгалтерлар учун 2021 йилда ишга туширилган 14 та электрон сервис ва хизматлар

preview

2021 йил солиқ маъмуриятчилиги ва бошқалар учун мўлжалланган электрон тизимларни ишга тушириш бўйича “сермаҳсул” йил бўлди. Айрим янгиликлар ҳақиқатдан ДСҚ ва бухгалтерлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни енгиллаштирди. Бошқалари - қайта ишланмоқда ва фикр-мулоҳазалар туғдирмоқда:

Сервис ёки хизмат

НҲҲ

Мақсади

Ҳолати

Шарҳ

1

E-ijara

22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б.

Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш

Иш режимида. 01.01.2022 йилдан бажарилиши мажбурийдир.

2

E-activ

22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ

Корхонанинг ТМБ ва асосий воситалари ҳаракатини ҳисобга олиш

Иш режимида. 01.01.2022 йилдан бажарилиши мажбурийдир.

3

E-imtiyoz (солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги хизмат)

27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармон

ДСҚни солиқ имтиёзлари мавжудлиги тўғрисида хабардор қилиш

Иш режимида

4

Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги

04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. ”а” кичик б.

Товарлар ва хизматларга МХИК кодлари таснифлагичи

Иш режимида.

 10.01.2022 йилдан бажарилиши мажбурийдир.

5

Товар-хомашё биржаларида ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб оладиган норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш

ДСҚ қарорига илова, АВ рўйхат рақами 3245, 18.06.2020 й.

Биржа савдоларида қатнашувчи ва/ёки қимматли қоғозларни сотадиган норезидент юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш

Иш режимида

6

ЯТТнинг ёлланган ходимларини ҳисобга  қўйиш

(солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги хизмат)

22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚ

ЯТТ ва унинг ёлланган ходимлари ўртасидаги меҳнат шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш

Иш режимида

7

Менинг ҳолатимни текшириш”/Солиқ хавфи даражасини баҳолашни текшириш

(солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги хизмат)

22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова

Хизмат сизга берилган солиқ хавфининг даражасини билиш имконини беради (ҚҚС тўловчилар учун)

Иш режимида

8

Текширувлар тўғрисида ахборот

15.03.2019 йилдаги ПФ-5690-сон Фармон

Тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси текшируви ҳақидаги ахборот

Иш режимида

9

ЕStat 4.0

Давстатқўм қарорига илова, АВ рўйхат рақами 3312, 16.07.2021 й.

Статистика ҳисоботларини жўнатиш учун платформа

Иш режимида

10

Yurxizmat.uz

14.09.2021 йилдаги ПФ-6313-сон Фармон

Юридик ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ва бошқалар) тайёрлаш, ишлов бериш ва фойдаланиш учун “онлайн-конструктор”

Тест режимида

11

Subsidiya

20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармон

Субсидиялар олишга ариза бериш учун платформа

Тест режимида

12

Ўзбекистон омборлари ва Логистика марказлари

24.05.2019 йилдаги 429-сон ВМҚга 1-илова 15-б.

Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари бўйича маълумотлар базаси

Иш режимида

13

 “Ўз контрагентингни текшир

СК 15-м.

Контрагентнинг ҳолатини текшириш - у тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилувчилар рўйхатига кирадими

Иш режимида

14

Филиаллар рўйхатини ва матрицали штрих-коди билан маълумотларни шакллантириш

 (солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги хизмат) 

07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 3-илова

Хизмат савдо шохобчаси ёки сервис хизмати кўрсатишнинг QR-кодини шакллантириш учун мўлжалланган (ҳар бир филиал бўйича алоҳида). QR-код тадбиркорлик субъектининг СТИРи, номи ва манзили тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради. Зарурат бўлганда  QR-код бошқа фойдали маълумотларни ҳам акс эттириши мумкин (тўлов, чегирма ва ҳ.к. сервиси).

Иш режимида

Сизга “Норма” экспертлари ва Молия вазирлиги мутахассисларининг қуйидаги тавсиялари фойдали бўлиши мумкин:

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади