Қандай қилиб йўқотишларсиз ЭҲА операторини алмаштириш мумкин

18.06.2020

Бизнес учун мақбул ечимлар излашда тадбиркорлар битта электрон ҳужжат айланиши операторидан бошқасига ўтишлари мумкин. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ buxgalter.uz илтимосига кўра, қандай қилиб илгари шакллантирилган ҳужжатларнинг бутун массивини янги операторнинг майдонига ўтказишни тушунтирди:

- “ЭҲА операторлари сайтларида, қоидага кўра, синхронлаштириш функциясига эга тугма мавжуд. Кўпинча у шундай “синхронлаштириш” деб ҳам номланади. Унга босилганда янги операторнинг интерфейсига илгари сизнинг фаолиятингиз жараёнида шакллантирилган ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ҳужжатларнинг бутун массиви юкланади.

 

Эътибор беринг
Янги оператор сизга зарур барча ҳужжатлар шакллари билан ишлаш имкониятини таъминлаши керак. Истисносиз барча ЭҲА операторлари фақат ҳисобварақ-фактуралар учун зарур шартларни таъминлайди. Қолган ҳужжатлар турлари (электрон ишончнома, ТТЮ ва бошқалар) билан ишлашни ҳозирча ҳамма операторлар ҳам таъминламайди.

 

Шунингдек, қуйидаги муҳим жиҳатларни инобатга олиш лозим:

  • фақат роуминг-оператор орқали турли операторлар мижозлари ўртасида ҳужжатлар билан алмашиш мумкин. Роуминг-оператор қуйидагилар билан алмашишни таъминлайди: ишончномалар, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномалари, товар-транспорт юкхатлари;
  • ЭҲА операторлари мижозларига алмашилиши роуминг-оператор томонидан таъминланмайдиган бошқа электрон ҳужжатлар билан ишлаш имкониятини ҳам таклиф этишлари мумкин. Бундай имкониятдан фойдаланиш учун шартноманинг иккала тарафи ҳам айнан битта ЭҲА оператори мижозлари бўлишлари керак.

Олег ГАЕВОЙ

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал