Шартномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

03.06.2021

ВМнинг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш тажриба режимида жорий этилди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz текширди.


Порталга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали кириш мумкин. Бунинг учун “Шарномаларни рўйхатга олиш” тугмасини танлаш ва босиш керак.

Жўнатилганва “Қабул қилинган” менюда ушбу реестрда рўйхатга олинган барча шартномалар бўйича асосий маълумотларни топишингиз мумкин.

Шартномаларнинг реестрлари жадвал шаклида тақдим этилган. Зарурат бўлса, реестрни Excel форматида юклаб олиш мумкин.

Реестрларга маълумотлар автоматик равишда (агар шартнома электрон шаклда ЭҲА оператори тизимида тузилган бўлса) ёки қўлда киритилади (шартнома қоғозда).

Қоғоз шаклидаги шартномаларини реестрга киритиш учун “Шарномаларни рўйхатга олиш” электрон хизматлари саҳифасида “Электрон шарномаларни рўйхатга олиш” менюсини танланг ва очилган шаклни тўлдиринг. Шу билан бирга, шаклга киритилаётганган маълумотлар қоғозда тузилган шартнома билан айнан бир хил бўлиши керак.

Эътибор беринг!
Шартнома ҳақида маълумот 10 кун ичида ёки электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришдан олдин киритилиши керак.

Ҳар бир рўйхатга олинган шартномага тизим томонидан контрактнинг электрон идентификаторлари – рақами ва QR-коди берилади. Уларнинг ёрдами билан шартномани реестрда my.soliq.uz да осонгина топишингиз мумкин.

Ягона ахборот порталида рўйхатдан ўтган шартнома бўйича ЭҲФни расмийлаштиришда маҳсулотларнинг (товарлар, хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодлари автоматик тарзда акс эттирилади.

Эътибор беринг!
Электрон шаклдаги шартномани қандай тузиш мумкинлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Buxgalter.uz ушбу тизимни такомиллаштиришда қуйидагиларга эътибор бериш керак деб ҳисоблайди:

1) аввал рўйхатдан ўтказилган шартномалар маълумотларига тузатиш киритиш имконини берувчи функционални жорий этишга;

2) илгари тузилган шартномаларга қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратишга.

                             Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь