Агар комитент норезидент бўлса, ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

10.07.2020

Бухгалтерлар норезидент бўлган воситачи иштирокида тузилган битимлар бўйича ЭҲФни расмийлаштириш чоғида муаммога дуч келишмоқда, сабаби норезидентнинг СТИРини кўрсатиш зарур бўлган сатрни тўлдиришнинг имкони бўлмаяпти. Тошкент шаҳар ДСБ маслаҳат марказидаги манбадан buxgalter.uz муаммо яқин соатларда ҳал этилиши юзасидан ахборот олди. Буни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМда ҳам тасдиқлашди.

Муаммони ҳал этиш учун янги алгоритм жорий этилмоқда. Агар комитент – норезидент бўлса, унинг реквизитларини тўлдириш чоғида СТИР графасида «111111111» ёзувини бажариш зарур, яъни тўққизта бир ёзилади.

Натижада воситачиларда:

  • “норезидент” ёзуви билан тўғри ЭҲФ;
  • бундай ЭҲФни инобатга олган ҳолда тўғри ҚҚС бўйича ҳисобот шаклланади.

«Янги технологиялар» ИАМ ахборотига биноан опциядан 11 июль куни соат 14.00 дан кейин фойдаланиш мумкин бўлади.

Олег ГАЕВОЙ

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал