Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдиришга ўтишда қандай қилиб муаммоларнинг олдини олиш мумкин

17.09.2020

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдиришга ўтишга тайёрланишнинг биринчи кунлари ДСҚнинг дастурида ҳам, солиқ тўловчиларнинг бухгалтериясида ҳам заиф жойларни аниқладилар. Олдинда – 14 кун бор, уларни ушбу муаммоларни ҳал қилишга бағишлаш зарур. Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

ДСҚдан нима талаб қилинади

- Менга тизимга барча ЭҲФ, жумладан ижарага берувчи харажатларини қоплаш, воситачилик операциялари ва ҳ.к. киритилмаганлигини, аслини олганда бу нотўғри, сезган бухгалтерлар тушунтиришлар юзасидан мурожаат қилишди.

Хусусан, агар ижара шартномаси бўйича коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаса, балки ижарага олувчи томонидан у томондан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи томонидан унинг номига тақдим этиладиган ЭҲФда алоҳида сатрларда мазкур хизматлар қийматига тўғри келадиган қопланадиган ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари учун қопланиши лозим бўлган сумма кўрсатилади.

Эътибор беринг
Ижарачидан олинган истеъмол қилинган коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари учун қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди .

Бу муаммони фақат ДСҚ ўз дастурий мажмуасини созлаган ҳолда ҳал қилиши мумкин.

Вариант сифатида, ҚҚС бўйича шаклларда қўлланилган ечимга эътибор қаратишни таклиф қиламан: ҳисобот шаклига қўшимча устунлар киритиш мумкин. Масалан, “Айланма: харажатларни қоплаш, воситачининг комитент манфаатидаги харажатлари” ва ҳ.к.

Автоматик тарзда тўлдириладиган ҳисобот шаклини у билан ишлашларига тўғри келадиган барча бухгалтерлар 1 октябрга қадар кўриб чиқишларини истаган бўлардик. Бу барча эҳтимолий камчиликларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида тузатиш имконини беради. Камчиликлар ҳақида Солиқ қўмитасига хабар бериш лозим.

Тадбиркорлар нималарга эътибор беришлари зарур

Мен айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан кўпинча “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низом – улар учун эмас” эканлигини эшитишимга тўғри келарди.

Масалан, ҳозирги кунда барча айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар  битимлар бўйича мазкур Низомга мувофиқ – июль, август ва сентябрь учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришлари зарур. Агар бу III чорак учун ҳисобот якунлари бўйича бажарилмаса, солиқ органларида уларга нисбатан – кейинчалик текширувлар, қўшимча ҳисоблашлар ва қайта топширишлар билан бирга саволлар юзага келади.

Энг муаммоли доира – ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш шарт бўлмаган вазиятлардир. Айнан :

  • тўловлар нақд пулда ёки жисмоний шахсларнинг пластик карталари орқали амалга оширилганда НКМ ёки виртуал касса чеки тақдим этилганда;
  • хўжалик юритувчи субъект томонидан аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширишда расмийлаштириладиган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган шакл бўйича квитанция тақдим этилганда. Квитанциялар (улар солиқ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин) фақат НКМ таъмирлашга топширилганда ёки савдо шохобчасида (хизмат кўрсатиш жойида) электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилади;
  • товарлар экспорти бўйича божхона юк декларациялари расмийлаштирилганда;
  • банк операциялари мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма ҳужжат бериш билан расмийлаштирилганда;
  • товарлар текинга оммавий тарқатилганда;
  • ҳар қандай транспорт воситаси орқали йўловчиларни ташишда йўл чипталари (шу жумладан, электрон) расмийлаштирилганда;
  • кўрсатилган коммунал хизматлар, алоқа хизматлари учун банк орқали бухгалтерия ҳисобини юритишда асос бўлиб хизмат қилувчи бирламчи ҳужжатлар қўллаган ҳолда тўловлар амалга оширилганда.

Амалиётда юқорида санаб ўтилган ҳолатларга дуч келган тадбиркор ҳар ой якуни билан умумлаштирилган ҳолда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактурани шакллантириши лозим.

Мисол учун, чакана савдо билан  шуғулланувчилар ойларга ажратган ҳолда касса чеклари тўғрисидаги барча маълумотларни тўплашлари ва унинг асосида умумлаштирилган ҳолда учта электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришлари зарур.

Бунда қуйидагиларни инобатга олиш лозим :

  • КПК бўйича сотиб олувчининг талаби асосида тақдим этилган ЭҲФ бўйича қиймат умумлаштирилган ҳолда бир томонлама ҳисобварақ-фактура бўйича қийматга киритилмайди;
  • умумлаштирилган ҳолда бир томонлама ЭҲФ календарь ойнинг охирги кунидаги сана билан -  товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунига қадар шакллантирилади.

Товарлар (хизматлар) экспорти (БЮД расмийлаштирилмайдиган ҳолатлар) бўйича етказиб берувчилар ҳисобварақ-фактураларни бир томонлама тартибда ўзлари ойда бир марта шакллантиради. Бунда ҳисобварақ-фактурада "норезидент” сўзини қўшиб ёзишни унутманг .

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал