ДСҚ онлайн-НКМ бўйича 3 та саволга жавоб берди

preview

ДСҚ ЭҲФ маъмурчилиги тизимида апрелдаги ўзгартиришлардан кейин юзага келган онлайн-НКМ билан ишлашнинг энг долзарб масалалари бўйича расмий шарҳларни эълон қилди. ДСҚ солиқ солиш бўйича бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтириш берди:


- Қандай фаолият турларида (кафе ва дўкондан ташқари) тўлов тизимлари (PayMe, Click) билан ишлашда онлайн-НКМга эга бўлиш ва чекларни уриш зарур?

- 06.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармон ва Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ аҳолидан тўловлари, шу жумладан - тўлов терминаллари ёки тўлов тизимлари орқали қабул қилувчи тадбиркорлик субъектлари харидорларга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини беришлари керак.

Товар учун ҳар бир тўлов қабул қилинганда, шу жумладан, бўлиб тўлаш (муддатли тўлов) шарти билан реализация қилинган товар учун тўлов қабул қилинганда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки берилиши лозим.

Товар бўлиб тўлаш (муддатли тўлов) шарти билан сотилганда, бу чекда кўрсатилиши керак. Масалан, товар номи сатрида ушбу тўлов бўлиб тўлаш шарти билан сотилган товар учун даврий тўлов эканлиги кўрсатилган ҳолда аниқлик киритилиши лозим.


- Айрим хизматлар (ўқув маркази, таъмирлаш ишлари) кўрсатилаётганда бўнак тўловлари қабул қилиниши ва тўлов учун онлайн-НКМ чеки берилиши мумкин. Бу эса реализация демакдир. Бунда товарларни муддатли тўлов асосида реализация қилиш ёки қайтариб беришни қандай расмийлаштириш керак?

- Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга асосан касса чеки - бу фойдаланувчи ва харидор (мижоз) ўртасида сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китоблар фактини тасдиқловчи, аҳолидан ҳар бир қабул қилинган тўлов учун бериладиган бирламчи ҳисоб ҳужжати.

Агар харидор товарни қайтариб берса, товар юк хати расмийлаштирилади, бу харидорга қайтарилган товарлар учун пул миқдорини олишга асос бўлади. Қайтарилган пул маблағлари учун пул маблағини қайтариш тўғрисида далолатнома тузилади.

Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилган тақдирда, харидорга қайтарилган сумма учун товарларни сотишдан олинган даромадга тузатиш киритилади. Товарларни сотишдан олинган даромадларга тузатиш киритиш маблағлар қайтарилган солиқ даврида амалга оширилади.


- Фаолият соҳалари: интернет-провайдер, халқаро телевидение. Аҳолидан тўлов қабул қилиш бўйича PAYNET билан шартнома тузганда онлайн-НКМ чекини PAYNETнинг ўзи беради, комиссия суммасини айириб, бизнинг жорий ҳисоб рақамимизга юборади. Агар пул маблағларини тўғридан-тўғри қабул қилмасак, ўзимизнинг онлайн кассамиз орқали чек беришимиз шарт эмасми?

– Тадбиркорлик субъектлари кўрсатилган хизматлар учун тўловни электрон тўлов тизимлари (PayMe, Click) орқали қабул қилган ҳолларда, шу жумладан саволда кўрсатилган ҳолларда ушбу тўловларни (воситачилик ҳақини чегирмаган ҳолда) онлайн-НКМ ёки виртуал кассада қайд этишлари шарт.

Манбага қаранг.

***

Илгари buxgalter.uz ЭҲФ соҳасида сўнгги янгиликлардан кейин юзага келган муаммоларни ёритган: