ЭҲФни ким имзолаганини қандай кўриш мумкин? Тизимни созлаш бўйича амалий қўлланма

04.02.2020

Мижозлар кўп бўлган компанияларда бир нечта ходимларга ҳисобварақ-фактуралар ва товарлар юклаб жўнатилишига оид бошқа кузатув ҳужжатларини имзолаш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Ушбу амалиётни ЭҲФ тизимида операторларнинг шахсий кабинетлари орқали ишлашда қандай сақлаб қолиш мумкин? «Янги технологиялар» ИТМ мутахассислари тизимга муайян ходимлар бириктирилиши ва уларга шахсий ваколатлар берилишини тавсия этадилар. Бунда ишлаш тартиби қандай бўлади?

Таклиф этилаётган технологиянинг афзалликлари

  • Раҳбар ЭҲФ тизимидан фойдаланишда бошқарув техник дастагига эга бўлади. У муайян ходимларга фойдаланиш ҳуқуқини беради ва ҳар бирининг шахсий ваколатларини белгилайди. Бунда раҳбар ходимларга юридик шахсга тегишли ЭРИни бериб, ундан ноқонуний фойдаланиш хатарини юзага келтирмаслиги керак.
  • Ходим ўз номига берилган жисмоний шахснинг рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда ЭҲФ тизимида ишлаши мумкин. 
  • Ҳужжатда корхона раҳбарининг исм-шарифи эмас, балки ҳужжатни имзолаган муайян ходимнинг исми-шарифи акс эттирилади.
  • Ходим:

- ЭҲФ тизимида унинг ваколати бўлмаган ҳаракатларни амалга ошира олмайди;

- иш берувчининг номидан бошқа ахборот тизимларига (солиқ тўловчининг шахсий кабинети, ЯММТ ва бошқалар) маълумотларни кирита олмайди.

Функционал қандай созланади?

Иш берувчига юридик шахснинг ЭРИси, ЭҲА операторларидан бирининг сайтидаги шахсий кабинет ва айрим ҳолларда – тизимга бириктирилган ходимнинг СТИРи керак бўлади. Ходим тизимда ишлашни давом эттириши учун унинг номига берилган жисмоний шахснинг ЭРИси бўлиши зарур.

Электрон ҳужжат айланиши операторларининг (soliqservis.uz, faktura.uz, didox.uz, onlinefactura.uz, edocs.uz) еттитасидан бештасида созлаш учун тегишли функционал ўрнатилган. Ундан фойдаланиш учун тизимни бир марта созлаш етарли бўлади. Келтирилган жадвалда қуйидагиларни жамладик:

  • фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетларида созлаш учун зарур тугмалар ва иловалар жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;
  • ЭҲА операторларининг ходимларингиз ваколатларини чеклашга оид таклифлари.

 

Оператор ва унинг сайти

Ҳаракатлар алгоритми

Ходимга қандай ваколатлар берилиши мумкин

Қайдлар

«СОЛИҚ-СЕРВИС» ДУК

soliqservis.uz

 1. Ўнг тарафнинг юқори бурчагида «Созлаш» тугмасини (олтиқиррали кўринишдаги тасвир) топинг, уни босинг.

2. «ЖШ фойдаланиши учун» иловасига киринг.

3. Экранда пайдо бўлган сатрларни тўлдиринг

 

 

 

 

 

1. ЭҲФни жўнатиш/бекор қилиш.

2. ЭҲФни тасдиқлаш/рад этиш.

3. Ишончномани жўнатиш/бекор қилиш.

4. Ишончномани тасдиқлаш/рад этиш.

5. ТТЮ жўнатиш/бекор қилиш.

6. ТТЮни тасдиқлаш/рад этиш.

7. Ҳужжатни жўнатиш/бекор қилиш.

8. Ҳужжатни тасдиқлаш/рад этиш

Сайт тез-тез ишламай қолади ва фойдаланувчини чиқариб юборади. Бу сайтда иш ҳажми кўплигидан далолат беради. Ҳужжатлар ва уларни имзолашга ваколатли ходимлар сони кўп бўлганда, зарур ҳужжатни топиш мушкулдир.

Ушбу муаммога ечим топиш учун ходимларни бўлимлар бўйича тақсимлаш имконияти киритилади

«SPACE ONLINE GENESIS» МЧЖ

faktura.uz

1. Курсорни раҳбарнинг номига олиб боринг.

2. Чиқадиган иловада «Созлаш» тугмаси бор, уни босинг.

3. Шаклни тўлдиринг

 

 

 

1. Ўзининг ва шуъба корхонасининг ҳужжатларидан фойдаланиш.

2. Фақат ўзининг бўлинмаси ҳужжатларидан фойдаланиш.

3. Турли бўлинмалар ҳужжатларидан фойдаланиш.

4. Ташкилотнинг барча ҳужжатларидан фойдаланиш

Ходимларнинг ваколатларини қуйидагича чеклаш имконияти берилса, айни муддао бўлади: бири ҳужжатларни жўнатади/бекор қилади, бошқаси кирувчи ҳужжатларни тасдиқлаш ёки рад этиш юзасидан кўриб чиқади. Бир ходимга масалан, ЭҲФ билан, бошқасига эса товар юкхатлари билан ишлаш имконияти берилса, яхши бўларди

«VENKON GROUP» МЧЖ

didox.uz

1. Экраннинг ўнгдаги юқори бурчагида жойлашган «Профиль» иловасига киринг.

2. Шаклни тўлдиринг

 

 

1. Барча ҳужжатларни кўриб чиқиш.

2. Ҳужжатларни имзолаш/ўчириш имконияти

Тизим ҳужжатлар билан ишлайдиган ходимларни бўлимлар бўйича ажратади. Бу зарур ҳужжатни излаш, таҳлилий ишларни соддалаштиради. Тизимда ходимнинг ишини у ишлаши мумкин бўлган ҳужжатлар (кирувчи/чиқувчи ҳисобварақ-фактуралар, ТТЮ) турига қараб чеклаш мумкин бўлса, айни муддао бўларди 

«LANBIR SERVIS» МЧЖ

onlinefactura.uz

1. Юқоридаги ўнгдаги бурчакда одам тасвирланган кўк рангли тугмани босинг.

2. «Фойдаланувчилар» иловасини танланг.

3. Шаклни тўлдиринг

 

1. ЭҲФни жўнатиш/бекор қилиш.

2. ЭҲФни тасдиқлаш/рад этиш.

3. Ишончномани жўнатиш/бекор қилиш.

4. Ишончномани тасдиқлаш/рад этиш.

5. ТТЮ жўнатиш/бекор қилиш.

6. ТТЮни тасдиқлаш/рад этиш.

7. Ҳужжатни жўнатиш/бекор қилиш.

8. Ҳужжатни тасдиқлаш/рад этиш

Ҳужжатлар ва уларни имзолашга ваколатли ходимлар сони кўп бўлганда, зарур ҳужжатни топиш мушкулдир. Ушбу муаммога ечим топиш учун ходимларни бўлимлар бўйича тақсимлаш имконияти киритилади

"FIDES SOLUTIONS" МЧЖ
edocs.uz

1. «Менинг профилим» иловасига киринг.

2. «Жисмоний шахсларга ҳуқуқларни тайинлаш»ни танланг.

3. Шаклни тўлдиринг

 

 

1. ЭҲФни жўнатиш/бекор қилиш.

2. ЭҲФни тасдиқлаш/рад этиш.

3. Ишончномани жўнатиш/бекор қилиш.

4. Ишончномани тасдиқлаш/рад этиш.

5. Қабул қилиш-топшириш далолатномасини жўнатиш/бекор қилиш.

6. Қабул қилиш-топшириш далолатномасини тасдиқлаш/рад этиш.

7. Бажарилган ишлар далолатномасини жўнатиш/бекор қилиш.

8. Бажарилган ишлар далолатномасини тасдиқлаш/рад этиш

 

Аввалги операторга билдирилган истаклар

 

 

Таъкидлаб ўтамиз, операторлар сайтида техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли ўзгаришларга тайёр туриш лозим.

Шунингдек, айни пайтда барча операторлар томонидан мижозларнинг таклифлари инобатга олинмоқда. Ходимларингиз учун тақдим этиладиган имкониятлар юзасидан таклифлар билдирмоқчи бўлсангиз, операторингизнинг колл-марказига қўнғироқ қилинг.

 

Олег ГАЕВОЙ,

Виктория БЕЗГИНА.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал