Хизматларни кўрсатиш чоғида ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади

preview

Ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг янги тартиби билан уларни, шу жумладан – хизматларни реализация қилиш чоғида расмийлаштиришга айрим тузатишлар киритилди . «Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz илтимосига кўра янгиликларни шарҳлаб берди:


Низом қабул қилингунига қадар корхоналар 2019 йилда амал қилган солиқ ҳисоботи таркибидаги ҳисобварақ-фактуралар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартибига амал қилганлар .


Нималар ўзгарди

  1. Банк реквизитлари: банк ҳисобварағи ва хизмат кўрсатувчи банк номи, МФО қайтарилди .
  2. Илгаригидек, ҳисобварақ-фактура сўмда расмийлаштирилади. Сумма кўрсатилаётганда бутун сондан сўнг юздан биргача яхлитланади, дея аниқлик киритилди . Яъни сумма тийинигача кўрсатилади.
  3. Хизматлар кўрсатувчи корхоналар учун ҳисобварақ-фактура жадвал қисмининг 2, 3 ва 4-устунларини тўлдириш тартиби ўзгарди:

Кўрсаткич

Қуйидагича эди

Қуйидагича бўлди

2-«Ўлчов бирлиги» устуни

Ўлчов бирлиги пул ифодасида

Кўрсаткич бўлса, тўлдирилади 

3-«Миқдори» устуни

Тўлдирилмаган

4-«Нархи» устуни

Тўлдирилмаган

Таърифга кўра, бошқа шахсларнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган маҳсулотларни (моддий ёки номоддий) ишлаб чиқаришга доир тадбиркорлик фаолиятининг турлари, шунингдек бошқа шахслар учун бажариладиган ишлар солиқ солиш мақсадида хизматлар деб эътироф этилади .

Дарҳақиқат, кўп хизматларни миқдорий кўрсаткичлар билан ўлчаш мумкин, демак, хизматлар бирлигининг нархи ҳам бўлади.

Илгари қуйидаги корхоналар:

  • тартибга риоя этувчи – миқдорий кўрсаткичларни хизматлар номида акс эттирганлар ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) далолатномасида миқдор ифодасида бажарилган ишлар ҳажми тўғрисида батафсил ахборот берганлар;
  • тартибга риоя этмайдиганлар – миқдори ва нархини кўрсатиб, 2-4-устунларни тўлдирганлар.

Энди ушбу қарама-қаршилик бартараф этилди, хизматлар кўрсатувчи корхоналар нафақат ҳисобварақ-фактуранинг 2-4-устунларини тўлдиришлари мумкин, балки шарт .

Миқдорий кўрсаткич бўлмаса, 2-4-устунлар тўлдирилмайди. Хизматлар ҳажмини муайян миқдорий кўрсаткич билан баҳолаш мушкул бўлган, бутун хизматлар ҳажмининг қиймати улар тахминан қанча меҳнат талаб қилишидан келиб чиқиб тарафларнинг келишувига кўра аниқланадиган консалтинг, аудиторлик хизматларини мисол сифатида келтириш мумкин.

Мисол
Хизматларни реализация қилиш чоғида ҳисобварақ-фактурани тўлдириш
Корхона 200 погон метр ҳажмидаги қувурларни ҚҚС билан бирга 80 500 сўм нархда изоляция қилиш бўйича хизматларни кўрсатди.
Эски тартибга кўра ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича тўлдирилар эди:
Т/р Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

Ўлчов

бирлиги

Миқдори Нархи

Етказиб

бериш

қиймати

ҚҚС

Етказиб

беришнинг

ҚҚСни

ҳисобга

олган

ҳолда қиймати

ставка сумма
1 2 3 4 5 6 7 8
1 Қувурларни изоляция қилиш, 200 п.м сўм
  14000000 15% 2100000 16100000
  Жами тўлашга Ўн олти миллион юз минг сўм 14000000   2100000 16100000
Янги тартибга кўра ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича тўлдирилади:
Т/р Товарлар (ишлар, хизматлар) номи Ўлчов бирлиги Миқдори Нархи

Етказиб бериш

қиймати

ҚҚС

Етказиб

беришнинг

ҚҚСни ҳисобга

олган

ҳолда қиймати

ставка сумма
1 2 3 4 5 6 7 8
1 Қувурларни изоляция қилиш п.м 200 70000 14000000 15% 2100000 16100000
  Жами тўлашга Ўн олти миллион юз минг сўм 14000000   2100000 16100000

4. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхоналар илгари 8-«Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати» устунини тўлдиришлари керак эмас эди . Аслида корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъи назар, электрон тизимларда 8-устун автоматик равишда тўлдирилади.

Ушбу номувофиқлик бартараф этилди. Янги Низомга кўра 8-устун ҳар қандай ҳолатда тўлдирилади.

5. Илгари чет эл валютасида реализация қилиш бўйича ҳисобварақ-фактура чет эл валютасида – бир вақтнинг ўзида ҳисобварақ-фактура ёзилган санадаги МБ курси бўйича қайта ҳисобланган миллий валютада ифодалаган ҳолда ёзилган .

Энди ҳисобварақ-фактура реализация қилиш санасида МБ томонидан белгиланган чет эл валютасининг сўмга нисбатан курси бўйича фақат сўмда расмийлаштирилади. Ҳисобварақ-фактурага чет эл валютасида расмийлаштирилган инвойс (ҳисобварақ-фактура) ёки реализация қилганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади .