Ким ва қандай муддатларда ЭҲФни имзолайди

26.08.2020

Янги Низомга асосан ким ва қандай муддатларда ҳисобварақ-фактурани имзолаши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди:

- “Электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш :

  • юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали;
  • якка тартибдаги тадбиркор номидан-унинг ЭРИ орқали;
  • жисмоний шахс номидан-унинг ЭРИ орқали амалга оширилади. Агар жисмоний шахс ЭРИга эга бўлмаса, унга юборилган ҳисобварақ-фактура автоматик тарзда тасдиқланади.

Жисмоний шахснинг талабига биноан етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурани 2 нусхада чоп этади, улардан бир нусхасини жисмоний шахсга тақдим этади, иккинчи нусхаси - товарлар (хизматлар) олинганлиги тўғрисидаги жисмоний шахснинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда - ўзида сақланади.

Агар ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатлар илова қилинса, ҳисобварақ-фактуранинг ЭРИ билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам тасдиқланганлигини ифодалайди .

Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура 10 календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан ЭРИ билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи мазкур муддатда ҳисобварақ-фактурани тасдиқламаган ёки рад этмаган тақдирда у тасдиқланган ҳисобланади .

Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш ва қабул қилиш бўйича муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади .

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал