Олдиндан ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш мумкинми

preview

Хизматларни доимий (узлуксиз) асосда реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана календарь ойнинг сўнгги куни ҳисобланади . Фаолиятининг хусусияти туфайли ойнинг сўнгги кунида ва кейинги ойнинг биринчи декадасида талай ҳисобварақ-фактуралар тақдим этувчи корхона ЭҲФнинг бир қисмини, лозим бўлганидек, ойнинг сўнгги куни билан, бироқ - олдинроқ, масалан, 25 дан 30 санага қадар тақдим этиши мумкинми?

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «1UZ Курьер» ЭҲА оператори мутахассиси Гульчеҳра ЖУМАБОЕВА жавоб берди:


- ЭҲФ тизими бундай ҳисобварақ-фактурани ўтказмайди ва ЭҲФни олдиндан ва анча кечроқ сана билан тақдим этиш мумкин эмаслиги ҳақида хабар чиқаради. Бошқа сўзлар билан айтганда, ҳужжат Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 6-бандига мувофиқ - товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар, товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилган бўлиши керак.

Гарчи, корхонада улар бўйича маълумотлар шартноманинг  хусусияти туфайли ой тугашидан бир неча кун олдин аниқланадиган ҳисобварақ-фактуралар бўлиши мумкинлигига қўшилсам ҳам. Масалан, ижара шартномаси ёки - улар бўйича ушбу ойда етказиб бериш бошқа амалга оширилмаслиги маълум бўлган шартномалар бўйича ЭҲФ. Бироқ роуминг-оператори тизимни шундай тарзда созлаганки, у буни амалга ошириш имконини бермайди. Ушбу қисмида тизим СК ва 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-иловада ёзилган нормалар бўйича қатъий ишлайди.

Бухгалтерлар тез-тез бундай таклиф билан чиқишлари боис, биз мазкур масалада қандайдир ўзгартиришлар режалаштирилаётганлиги ёки йўқлигини аниқлаштириш учун роуминг-оператори –«Янги технологиялар» ИАМ билан боғландик. Жавоб - салбий, ҳозирча ушбу йўналишда ҳеч нарса ўзгармайди.

Бинобарин, бухгалтер ўз иш графигини мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, яъни - доимий асосда реализация қилинадиган хизматлар бўйича ҳисобварақ-фактурани реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар, ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда.

Ёки яратилган ҳужжатни қораламада сақлаш имконини берадиган функционалдан фойдаланиш мумкин. Уни ойнинг сўнгги кунида ёки кейинги ойнинг дастлабки 9 кунида жўнатиш, бироқ олдиндан тайёрлаш мумкин.

Жўнатишдан олдин шунга ўхшаш ҳолларда шакллантирилган ҳужжатда маълумотларнинг тўғрилигини яна бир бор текширишни тавсия қиламан. Бундай ёндашув ҳатто хатолар хатарини камайишига кўмаклашади.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади