Қандай қилиб ҳисобварақ-фактурага товарнинг рақамли маркировкаси билан боғлиқ ўзгартиришни киритиш мумкин

preview

Ташкилот мажбурий тарзда маркировка қилинадиган товарни реализация қилади. Агар: 1) ҳужжат шакллантирилаётганда сотилмаган товарнинг рақамли коди хатолик туфайли кўрсатилган; 2) харидор товарни алмаштириб беришни талаб қилган бўлса, нима қилиш керак. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, “CRPT TURON” ОАЖ рақамли маркировка оператори менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ вазиятга ойдинлик киритди:

 

– Ҳар икки вазиятда, товарлар ҳисоб-китобида тафовутлар бўлмаслиги учун СК, 47 моддаси ҳамда Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бобига амал қилинг.

Агар аввалроқ тақдим этилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартириш киритиш зарурати юзага келса, тузатилган ЭҲФни расмийлаштиринг. Унда қайтарилган маҳсулот маркировка кодларининг тузатилган рўйхатини кўрсатинг.

Товар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда, ёҳуд алмаштирилганда қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг. Келтирилган ҳолатда қайтариладиган ва (ёки) алмаштириладиган маҳсулотнинг фақат маркировка кодини билиш етарли.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади