“Салбий” қўшимча ЭҲФ тақдим этиш мумкин эмаслиги муаммони нотўғри усулда ҳал қилишга мажбур қилади

preview

Бухгалтер руҳиятининг қатъийлигини синаш давом этмоқда... ЭҲФ тизимида энди “салбий” билан нафақат ЭҲФни, балки қўшимча тузатиш киритиладиган ЭҲФни ҳам жўнатиш имконияти мавжуд эмас.

ДСҚ ушбу янгиликни ҳозирча ҳеч қандай тарзда ёритмади. Бечора бухгалтер қандай қилиб энди ортиқча солиқ тўлашни олдини олиши мумкинлигини, buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтиришга ҳаракат қилди:


- Ҳозир вазият шундайки, ҳеч қандай ҳисобварақ-фактура бўйича, ҳатто қўшимча ҳисобварақ-фактурада “салбий” бўлиши мумкин эмас. Бу нотўғри. Доимий равишда қайтариш билан шуғулланадиган тадбиркорлар якуний суммаларга тузатиш киритиш учун инструментларсиз қолишди.

Агар, мисол учун, ушбу муаммо бугунги ҳисобварақ-фактурага кечаги кун учун “салбий”ни қўшиш билан ҳал қилинса, якуний суммани мувофиқ келтириш мумкин. Бироқ бу - муаммонинг нотўғри ечими! Бухгалтерда “салбий” белгиси билан қўшимча ҳисобварақ-фактура шакллантириш имконияти бўлиши керак.

Бугунги кунда бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларининг бутун ҳамжамияти ДСҚдан қуйидагилар юзасидан шарҳлар кутади:

1. Бундай қарорнинг сабаблари қандай?

2. Яна қандай ўзгартиришларни кутиш керак?

3. Қандай қилиб бухгалтер суммаларга тузатиш киритиш зарурати билан боғлиқ жорий операцион вазифаларни ҳал қилиши лозим?

ЭҲФ тизими ишидаги ҳар қандай ўзгартиришлар, шубҳасиз, аввал - батафсил йўриқномалар, тушунтиришлар ва ишга туширишда синов даври билан эълон қилиниши керак.

Buxgalter.uz ўз томонидан, “салбий” билан стандарт ҳисобварақ-фактурани шакллантириш  имкониятининг ёпилиши - тўғри қарор, деб ҳисоблайди, бироқ барибир регуляторнинг қандайдир оддий тушунтиришлари бўлиши зарур. Бироқ бир сутка ўтгач, илгари берилган саволларга “салбий” қўшимча ЭҲФни шакллантириш имконияти йўқлиги билан боғлиқ вазият қўшилди. ДСҚдан эса ҳануз шарҳлар мавжуд эмас.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади