Рекомендации

Бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

25.02.2021
author avatar

Азиз ХАШИМОВ

ДСҚ бошқармаси бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бир томонлама ЭҲФ қачон расмийлаштирилади;
– бир томонлама ЭҲФни тўлдиришнинг муддати ва тартиби;
– қуйидагиларда бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш:
      хизматлар импортида;
      товар (БЮД расмийлаштирилмайдиган ҳолатлар) ва хизматлар экспортида

 

Бир томонлама ЭҲФ қачон расмийлаштирилади

Бир томонлама ЭҲФни расмийлаштиринг, агарда сиз:

  • жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда қуйидагиларни тақдим этсангиз:

НКМ чеки;

виртуал касса чеки;

қатъий ҳисобот бланкалари ҳисобланадиган шакл бўйича квитанция;

Эслатиб ўтамиз

Квитанциялар солиқ органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилади :

  • назорат-касса техникаси таъмирлашга топширилганда;
  • савдо шохобчасида (хизмат кўрсатиш жойида) электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаганда.
  • БЮД расмийлаштирилмаган ҳолларда товарлар, шунингдек хизматлар экспортида;
Эслатиб ўтамиз
Товарлар экспорти бўйича БЮД расмийлаштирилган операциялар ҚҚС бўйича ҳисоботида божхона органининг маълумотлар базасидан автоматик тарзда акс эттирилади.
  • банк ҳисобланасиз ва мижозларга уларнинг банк шахсий ҳисобварағидан кўчирма тақдим этасиз;
  • оммавий равишда текинга товарлар тарқатасиз.
Эслатиб ўтамиз
Товарларни бепул бериш ёки бепул хизматлар кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳисобланмаганда ЭҲФ расмийлаштирилади . Акс ҳолда, бепул бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди . Ўз навбатида бундай ҳолатда ЭҲФни расмийлаштириш керак эмас:
  • йўловчиларни ташийсиз ва йўл чипталарини электрон шаклда расмийлаштирасиз;
  • коммунал хизматлар ва алоқа хизматларини кўрсатасиз ва сиз томондан кўрсатилган коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари бўйича тўловлар бошланғич ҳужжатларни (квитанциялар) қўллаган ҳолда банк орқали амалга оширилади;
  • товарларни (хизматларни) юридик шахсларнинг корпоратив карталари ва якка тартибдаги тадбиркорнинг банк карталари орқали тўловни қабул қилган ҳолда реализация қиласиз, шу билан биргаликда харидор ўзига ЭҲФ тақдим этишни талаб этмайди.
Эслатиб ўтамиз

Товарларни (хизматлар) юридик шахсларнинг корпоратив карталари ва якка тартибдаги тадбиркорнинг банк карталари орқали тўловни қабул қилган ҳолда реализация қилинганда ЭҲФ фақат харидор томонидан талаб этилганда тақдим этилади. Буни товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 5-кунига қадар амалга оширинг, лекин ЭҲФни реализация қилинган ойнинг сўнгги санаси билан расмийлаштиринг .

  • Солиқ тўловчи сифатида Ўзбекистондан рўйхатдан ўтмаган чет эл компаниясидан товарларни (хизматларни) харид қилдингиз, шу билан биргаликда ушбу товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи сифатида Ўзбекистон тан олинади. Тўланган ҚҚС суммаси бўйича бир томонлама расмийлаштирилган ЭҲФ Харид реестрида акс эттирилади ва ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилган пайтда ҳисобга олинади;
Эслатиб ўтамиз
Солиқ тўловчи сифатида Ўзбекистон солиқ органида рўйхатдан ўтмаган чет эллик шахслар томонидан Ўзбекистон ҳудуди реализация қилиш жойи бўлган товарларни реализация қилганда солиқ тўловчи сифатида ушбу товарларни харид қилувчи – солиқ агентлари, шу жумладан ушбу чет эллик шахслар билан ҳисоб-китобда қатнашувчи воситачилар ҚҚСни тўлашади. Товар ва хизматларнинг реализация қилиш жойи Солиқ кодексининг 240 ва 241-моддаларига мувофиқ аниқланади.
  • давлат сирига тааллуқли бўлган хўжалик операциялари бўйича унда ҚҚС ажратилиб кўрсатилган қоғоз шаклда...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь